127
4.13 - расм. Чўкиндиларни фронтал ювиб фронтал сув олиш иншоотлари:
1-тўғон; 2-ювиш тирқиши; 3-темир-бетонли нов; 4-канал; 5-кириш остонаси; 6-йўлак;
7-ажратувчи девор; 8-бош иншоот.
Юқоридаги иккинчи ярус орқали сув темир-бетон нов 3 га сув киради ва
ундан қувур орқали бош канал 4 га ўтади, пастки ярус 2 орқали чўкиндиларга
бой қатлами пастки бьефга ўтказиб юборилади. Сувнинг бўйлама тезлигини
ҳосил қилиш учун нов туби нишаблиги ҳисобланади. Сувдаги муаллақ зарралар
каналдаги тиндиргичларда ушлаб қолинади. Нов орқали сув олиш
гидроузелларни сув олиш коэффицтентлари кичик бўлган тоғ олди дарёларида
қўлланилади.
Йўлак орқали сув олиш
(4.13 - расм, b) Ирригация амалиётида бу тартибда
сув олиш кенг тарқалган. Бош иншоот 8 нинг олдидаги йўлак 6 дарёдан
ажратувчи девор 7 билан ҳосил қилинади. Унда йирик чўкиндилар чўкади ва
уларни тўғондаги махсус ювиш оралиқлари 2 орқали кўп сув сарф қилиб катта
тезлик билан пастки бьефда ювиб чиқариб юбориш учун қулай шароит
туғилади. Бу схемада сув олинганида сув йўлакка фронтал ҳолда киради ва
сувда оқиб келадиган чўкиндилар ажратувчи деворнинг таъсири остида бош
иншоот томонга оғиб,
бош каналга киради, бу эса ушбу конструкциянинг
камчиликларидан ҳисобланади.
128
Дарёнинг тоғолди участкаларида, чўкиндиларни ювиш учун сув сарфи
етарли бўлган ҳолларда йўлак орқали сув олишдан фойдаланилади. Бироқ шу
конструкцияда қурилган иншоотлар яхши ишламайди. Йўлакнинг
чўкиндилардан
яхши тозаланмаслиги, уни ювишда сувнинг лойқаланиши,
чўкиндиларни каналга кириши, ювиш оралиқларининг пастки бьефларини
сифатли қилиб мустаҳкамлаш ва ҳоказолар бу хилда сув олишнинг
камчиликларидан ҳисобланади. Йўлак орқали
сув олиш иншоотларининг
ишлашини яхшилашга оид кўпгина таклифлар киритилган. Бу таклифлар
оқимнинг устки ва пастки қатламларида йўналтирувчи тизимларни қўллаш,
тўғон ва ювиш оралиқларидан затворларни маълум тартибда очиш-ёпиш ва
ҳоказоларга асосланган.
Эгри чизиқли нов ва тубда ўрнатилган ювиш галереяли икки ярусли сув
олиш (Эльсден тури); (4.13 -расм, d). Дарёнинг тоғ олди ва текис қисмларининг
тўғри чизиқли ўзанларида қўлланилади.
Бундай гидроузелларнинг ишлаш принципи сув оқимининг вертикал
қатламланишига асосланган. Бунда қатламлар бир-бири билан аралашиб кетади
ва уларнинг чўкиндиларга бой бўлган пастки қатлами ювиш тирқишлари
орқали пастки бьефга ташлаб юборилади, муаллақ чўкиндилари бўлган юқори
қатлам эса эгри чизиқли новлар орқали каналга ўтади ва водий қисмида ўзанда
тўғоннинг ёнида қурилади.
Дарёдаги сув оқими тўғонннинг
сув олиш фронтида, бош иншоот
остонасига тенг баландликда, горизонтал девор 5 билан юқори ва пастки
қатламга ажратилади. Юқори қатламдаги сув эгри чизиқли новлар 3 орқали
канал 4 га оқиб ўтади, чўкиндиларга бой остки қатламдаги
сув ювиш
галереялари 2 орқали пастки бьефга ўтказиб юборилади.
Бу турдаги сув олишнинг: йўлак ёрдамида, йўлаксиз ва уч ярусли сув
олиш каби бир неча вариантлари мавжуд. Уч ярусли сув олиш иншоотининг
остки яруси орқали йирик чўкиндилар ювилади, иккинчи ярус орқали каналга
сув олинади ва учунчи ярус орқали тошқин сувлари, муз парчалари, сузгичлар
ва ҳоказолар пастки бьефга ташлаб юборилади. Бу иншоотларнинг қўйидаги
129
камчиликлари мавжуд: чўкиндиларни ювиш вақтида сув лойқаланиб каналга
киради, тўғоннинг сув ўтказадиган фронти сиқиқ бўлади, эгри чизиқли новни
икки ярусли қилиб қуриш
мураккаб, дарёдан оқиб келадиган сузгичларни
пастки бьефга ўтказиб юбориш қийин ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: