121
4.10 - расм. Чўкиндиларни ён томонга ювиб ён томонга сув олиш:
1-бош иншоот; 2-канал; 3-тубдаги ювгичлар; 4-тўғон; 5-кириш остонаси; 6-аванкамера; 7-
аванкамера остонаси; 8-сув қабул қилгич затвори; 9-ювгич.
Н.Ф.Данелия, А.Ф.Биркая, К.Г.Липатов ва И.Т.Колесниковларнинг
тадқиқотларига кўра, сув оқими тўсиқни суйрилиб ўтиш вақтида ҳосил
бўладиган циркуляция оқимлари натижасида йирик чўкиндилар ён томондаги
сув олиш иншоотига ўтиб кетади. Шу сабабли
ювиш галереяларининг
барчасига чўкиндилар бир миқдорда кирмайди юқоридаги (оқим бўйича)
галереяларга чўкиндилар кўп кириб, пастдагиларга оз киради. Пастки
галереялар сувни чўкиндиларсиз ташлаб юборади, лекин сувни лойқалатиб,
юқоридаги галереяларнинг унумли ишлашига халақат беради. Чўкиндилари кўп
тоғ дарёларидан сув олишда бундай конструкциялар чўкиндиларнинг иншоотга
кирмаслигини таъминлай олмайди.
Шағал тутиб қолиб ён томонга сув олишда (4.10 - расм,b) тўғри чизиқли
остона 5 ва шағал тутгичнинг охирида жойлаштирилган эгри чизиқли остона 7
бўлади. Кириш қисми остонаси олдида тўхтаб қоладиган йирик чўкиндилар
тўғондаги ювиш тирқишлари орқали йирик чўкиндилар тўғондаги ювиш
оралиқлари орқали ўтиб шағал тутгичда чўкади, қолган чўкиндилар эса ювгич 9
орқали ювиб турилади. Бу схемада сув олинадиган сув оладиган аванкамера 6
да чўкиб қолган чўкиндиларни ҳаммасини ювгич 9 ювиб улгура олмайди.
122
Чўкиндиларни тутгич галереяли ён томонга сув олиш. Сув остида ва унга
яқин қатламларда кўп миқдорда йирик чўкиндилар оқизиб
келадиган
дарёлардан сув оладиган бу иншоотнинг конструкциясини ва ишлаш
принципларини проф.Н.Ф.Данелия ўрганди. Юқоридаги тасвирланган (4.10 -
расм, а) сув олиш усулидан бу сув олиш усули кўндаланг циркуляция
принциплари ҳамда тўсиқларни сўрилиб ўтиш ҳодисаларидан тўлароқ
фойдаланиш принципига асосланганлиги билан фарқ қилади.
Сув олиш
иншоотларининг конструктив элементлари ва эксплуатацион тадбирлари билан
сув оқимининг гидравлик структураси ўзгартирилиб ростлаб турилади. Бундай
сув олиш иншоотларининг конструктив хусусиятлари ва асосий ҳисобий
ўлчамлари 4.11 - расмда кўрсатилган.
4.11 - расм. Чўкиндиларни тутгич галереяли ён томонга сув олиш.
1-бош иншоот; 2-аванкамера; 3-эгри чизиқли остона; 4- канал; 5-аванкамеранинг ювгичи; 6-
чўкинди тутгич галерея; 7-водослив ёки шпунтли тўғон; 8-понур; 9-сув ташлаш тўғонининг
қўш затворлари; 10-бош иншоот панжараси; 11- бош иншоот затвори.
Устидан сув қўйиладиган ёки затвор ўрнатиладиган тўғон 7 билан дарё
тўсилади. Сув олиш иншооти 1 тўғоннинг сув ташлаш қисмига ёндоштирилиб
қурилади. Сув олиш иншоотининг остига чўкиндиларни тутгич галерея 6
ўрнатилади. Бу галереянинг кириш қисми сув оқими остидаги чўкиндилар-нинг
тўпланадиган ерида сув олувчи иншоотлардан юқорироққа қурилади. Канал 4
га кириш олдида эгри чизиқли остона 3 қурилади ва аванкамера 2 да чўкиб
123
қоладиган чўкиндиларни ювгич 5 орқали дарёнинг тўғондан паст қисмига
ташлаб юборилади.
Бу конструкциядаги сув олиш иншоотларини дарёларнинг тоғ ва тоғолди
қисмларида сув сарфи 5…130 м
3
/с гача ва тўғон олдидаги сувнинг чуқурлиги
2…8 м атрофида бўлганида қуриш тавсия этилади. Дарёнинг водий қисмида эса
олинадиган сув сарфини 350…360 м
3
/с гача ошириш мумкин. Бу
каби
иншоотлар тугунини жойлаштириш ва элементларини ҳисоблаш Н.Ф. Данелия
тавсиясига асосан бажарилади.
Тўғоннинг сув ўтказадиган қисми водосливли ёки затворли қилиб
қурилиши мумкин. Тўғоннинг бу қисми тошқин сувларининг юз бериш
эҳтимоли 5% га тенг бўлган сарфини ўтказиб юбориш учун ҳисобланади.
Юқори бьефдаги нормал сув сатҳининг белгиси каналга сув сарфини
олиш учун керак бўлган босимни ва ювиш галереяларида чўкиндиларни ювиш
учун керакли сув тезлигини 4…7 м/с ҳосил қилиш назарда тутиб белгиланган.
Дарёдаги сув сарфининг кўп қисми (50…80%) каналга олинадиган бўлса,
тўғоннинг затвор ўрнатиладиган оралиқларининг
остонаси пастки бьефда
чўкиндиларнинг чўкиб қолиши натижасида дарё ўзани тубининг кўтарилишини
назарга олиб, ўртача сатҳдан 1…1,5 м баланд қилиб қурилади. Чўкиндиларни
ювиш тирқишлари сув олиш иншооти ёнига жойлаштирилади. Улар тошқин
сувлари, юқори бьефда чўкиб қолган чўкиндиларни ювиш ва сув остида оқиб
келадиган турли жисмларни пастки бъефга ўтказиб юбориш учун хизмат
қилади.
Сув оқимида керакли гидравлик структура ҳосил қилиш учун ювиш
оралиқларининг затворларини сув олиш фронтига мумкин қадар яқин қилиб
ўрнатиш тавсия этилади.
Бош иншоот, яъни сув олиш оралиқлари фронти ва
остонаси тўғон ўқига нисбатан
= 90…115
0
бурчак ҳосил қиладиган қилиб
битта чизиқда жойлаштирилади.
Бош иншоотнинг сув кирадиган фронтининг кенглиги
B
юқори бьефда
сув сатҳи нормал бўлганда ва сув оқимининг иншоотга кириш вақтидаги
тезлиги 1,5…2,0 м/с бўлиши кераклигини назарга олиб гидравлик ҳисоблаш
124
йўли билан аниқланади. Бош иншоотнинг аванкамераси олдида эгри чизиқли
остона, қўшимча ювиш дарвозаси ўрнатилади ва
бош каналга кириш олдида
затворлар ўрнатилади. Сув олиш фронти олдидаги остонанинг баландлиги унда
галерея жойлаштирилишини ва галереянинг баландлигини эса юқори бьефи сув
сатҳи нормал бўлганидаги чуқурлиги
Do'stlaringiz bilan baham: