3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
Иккинчидан,
миллий стандартда қоидалар батафсил келтирилган. Масалан,
сертификатлаш харажатлари, воситачилик ҳақи, хатарларни суғурталаш билан
боғлиқ харажатлар ҳам алоҳида қайд қилинган. Бизнинг фикримизча, бу
харажатлар ҳам захираларнинг харид таннархига киради. Халқаро стандартда
эса бу турдаги харажатлар захиралар хариди билан боғлиқ бошқа харажатлар
таркибига киритилган. Шу боис, стандарт ихчам бўлиши нуқтаи назаридан барча
мавжуд бўлган харажатларни санаб ўтишни ўз зиммасига олмайди. Стандартнинг
умумий қоидаси ушбу юз берган харажатлар захираларнинг хариди билан бевосита
боғлиқ бўлган тақдирда унинг таннархига киритилишини назарда тутади. Бизнинг
фикримизча, юқорида таъкидлаб ўтилган харажатларни бошқа харажатлар
таркибида акс эттириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, бу харажатлар
харид қийматига нисбатан салмоқли ҳиссани ташкил этмайди.
Учинчидан
, “....айни пайтдаги жойлашиш ёки фойдаланиш жойига транспортда
ташиш учун (фрахт) тўловларни амалга ошириш бўйича харажатлар” деб киртилган
қоидани ўзгартириш керак, чунки юқорида транспорт-тайёрлов харажатлари айнан
барча транспортировка харажатларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, халқаро
стандартда “жорий жойлаштириш жойига ва ҳолатига келтириш билан боғлиқ
харажатлар” харид таннархи таркибида эмас, балки захиралар таннархининг бошқа
устама харажатлари моддасининг таркибида акс эттирилиши қайд қилинган.
Тўртинчидан
, миллий стандартда “Харидор томонидан товар-моддий
захираларни қабул қилиш санасида фойдаланилган чегирмалар, агар тасдиқловчи
бирламчи ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, улар харид қилинган товар-моддий
захиралари қийматини камайтиришга олиб борилади (сотиб олиш харажатлари
таркибига киритилмайди)” бандини ҳам такомиллаштириш керак деб ҳисоблаймиз.
Харидор сўзини ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки харидор деганда,
компания захираларни сотганда муносабатда бўладиган конрагентлар тушунилади.
Стандарт маъносида харид қилиш жараёнида таъминотчи ташкилотнинг тақдим
қилган чегирмалари, тушушлари тўғрисида қайд қилинаябди. Миллий стандартда
чегирмалар товар-моддий захиралар таннархига (сотиб олиш таннархига эмас),
халқаро стандартлар эса харид таннархининг камайтирилишига олиб бориш
кўзда тутилган. Бундан ташқари, миллий стандартимизда фақат чегирмалар қайд
қилинган. Халқаро стандартда эса чегирмалардан ташқари “тушишлар” ҳам қайд
қилинган. Тушишлар чегирмалардан фарқ қилинадиган тушунча бўлиб, масалан
чегирма харид суммасига нисбатан фоизларда тақдим қилинса, тушушлар эса
умумий харид нархидан тушиш кўринишда берилади. Бизнинг фикримизча,
буларни алоҳида фарқлаган ҳолатда киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
“Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти 2021 йил 9 февралда
ойида хориждан 85400,0 минг АҚШ долларига (ушбу кундаги валюта курси
10530,83 сўмни ташкил этади) материал сотиб олди. Олдиндан тўловлар амалга
оширилганлиги учун 2%лик чегирма ҳамда 5500 АҚШ доллари нархидан тушишлар
тақдим этилган. Ушбу материал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган
материал бўлганлиги учун 5% божхона божи белгиланган (товар коди бўйича
44
Do'stlaringiz bilan baham: |