3/2022
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
киритилаябди. Миллий стандартимизнинг ҳар бир моддасида, масалан, “бевосита
ва билвосита моддий харажатлар” деб қайд қилинган. Захираларнинг таннархини
шакллантиришда захира харид таннархига даставвал бевосита харажатлар, яъни
тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари киритилиши керак, кейинги навбатда эса
билвосита харажатлар, яъни тўғридан-тўғри бўлмаган устама ишлаб чиқариш
харажатлари тақсимлаш йўли билан киритилиши керак. Шу боис, бевосита моддий
харажатлар захираларнинг харид таннархида, билвосита моддий харажатлар эса
устама ишлаб чиқариш харажатларида ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Худди шунингдек, меҳнат ҳақи билан боғлиқ билвосита харажатлар
устама ишлаб чиқариш харажатларининг таркибида ҳисобга олиниши керак бўлади.
Захираларни жорий ҳолатга ва жорий жойлаштириладиган жойига келтириш
билан боғлиқ бошқа устама харажатлари (other overhead). Халқаро стандартларда
келтирилган қоидаларда корхона захиралар билан боғлиқ ноишлаб чиқариш
бўлган устама харажатларини ёки аниқ мижозлар учун маҳсулотлар ишланмалари
(разработка) бўйича харажатлар захиралар таннархига киритилиши мақсадга
мувофиқ ҳисобланиши қайд қилинган. Уларни қандай ҳолларда юзага келишини
кўриб чиқайлик.
Сақлаш харажатлари захиралар ҳаракатида ишлаб чиқаришнинг келгуси
босқичига ўтишни талаб этмаса, ушбу харажатлар захиралар таннархига
киритилмайди. Демак, ушбу қоидадан келиб чиқиб, айтиш мумкинки,
омборхоналарда тайёр маҳсулотларни сақлаш харажатлари унинг таннархини
кўпайтирмайди.
Захираларни транспортировка харажатлари
,
агарда захираларни жорий
жойлаштириш жойига етказиш билан боғлиқ бўлса, у ҳолдагина захира таннархига
киритилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, тайёр маҳсулотларни жорий жойлашиш
жойига етказиш билан боғлиқ харажатлар тижорат, яъни сотиш харажатлари оид
ҳисобланмаган тақдирдигина ушбу харажатлар захира таннархига олиб борилиши
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Масалан, тайёр маҳсулотларни корхонанинг асосий
омборлари жойлашган жойгача ёки асосий савдо точкаларигача етказиш билан
боғлиқ транспортировка харажатлари тижорий-савдо фаолияти билан боғлиқ эмас.
Шу сабабли, бу харажатларни захира таннархига киритиш ўринли ҳисобланади.
Агар транспортировка харажатлари тижорий мақсадларда, масалан, захиралар бир
чакана омборидан бошқа чакана омборига ёки харидорларнинг чакана омборидан
бошқа омборга етказиш билан боғлиқ амалга оширилса, бу харажатларни сотиш
харажатларига олиб борилиши кўзда тутилади.
Стандарт талабларидан келиб чиқиб, “агарда транспортировка харажатлари
корхонанинг тижорий-савдо фаолияти билан боғлиқ бўлмаса, захиралар таннархига
киритиш”ни таклиф этамиз.
Стандартда корхона захиралар билан боғлиқ ноишлаб чиқариш бўлган устама
харажатларини захиралар таннархига олиб борилиши мумкинлиги тўғрисида қайд
қилинган. Ноишлаб чиқариш устама харажатлари бу кенг категориядаги харажатлар
бўлиб, унинг таркибига кўплаб харажатлар киради. Лекин, стандарт уларнинг
47
Do'stlaringiz bilan baham: |