31
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
билан белгиланади,уларга
қонунда назарда тутилган асосларда пенсиялар олиш ҳуқуқи ҳам берилади.
Бунда ҳарбий хизматчилар, шунингдек ички ишлар органлари бошлиқлар
ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар пул таъминотининг барча
турлари фуқаро шахсларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.
Таянч миқдорнинг улуши
Устамаларнинг улуши
Талаб қилингандан ортиқча стаж учун оширишнинг улуши
60,7%
22,0%
17,3%
1.2.2.-расм. Ўзбекистон Республикасида ўртача пенсиянинг
таркиби
34
. фоизда
Пенсия
миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб,
қуйидагилардан таркиб топади: пенсиянинг таянч миқдоридан; иш
стажи
учун пенсиянинг оширилишидан; пенсияга қўшиладиган устама ҳақидан.
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга
ёшга доир пенсиялар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг
давлат пенсиялари тўғрисида»ги Қонуни 37-моддасида назарда тутилган
камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб
миқдорда тайинланади. Пенсияларнинг таянч миқдори қуйидагича
белгиланади:
34
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
маълумотлари.
32
а) ёшга доир пенсия учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун
олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи,
лекин расмий
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида;
б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни
ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи,
лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида;
г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини
йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун
олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш
ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида;
д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган
ёлғиз
онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик
пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача
ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида
100 фоизи миқдорида.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсиялари
тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида»ги Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги (2011 йил 7 апрел)
107-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини
янада
такомиллаштиришга
йўналтирилган
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 252-сон Қарори 2011 йил 8
сентябрда қабул қилинди. Мазкур Қарорга мувофиқ, «Давлат
пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом
«Фуқароларнинг давлат пенсиялари тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни асосида давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш,
пенсия имтиёзларини қўллаш ва фуқароларни
пенсия билан таъминлашга
боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш тартибини белгилайди.
33
Пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача
бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги) қўшимча ҳужжатларни тақдим
этган тақдирда; ногиронлик гуруҳи ўзгарганда; боқувчисини йўқотганлик
пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда; энг кам ойлик иш ҳақи
миқдорлари ўзгарган тақдирда; даромадлар индексация қилинган тақдирда
амалга оширилади. Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана
шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат
этишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: