Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Монография

Масъул муҳаррир:
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, и.ф.д., проф. 
Р.
Ҳ. Шодиев 
Тақризчилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси «Молиявий тизим 
ва ресурсларни бошқариш» кафедраси
доценти, и.ф.н.
Исломқулов А.
Тошкент Молия Институти 
«Молия-иктисод » факултети декани, и.ф.н.
Рустамов Д. 
Тошкент Молия Институти 
«Пенсия иши» кафедраси мудири, и.ф.н.
Маматов Б.
 
 



 
КИРИШ 
Мамлакатимизда пенсия тизимига ижтимоий сиёсатнинг устувор 
йўналишларидан бири сифатида қаралади. Ижтимоий ҳимоялашнинг кенг 
камровли шаклларидан бири – аҳолини пенсиялар ва нафақалар билан 
таъминлашдир. Мамлакат аҳолисининг моддий ёрдамга муҳтож 
қатламларини белгилаб олиш ва уларга манзилли ижтимоий ҳимояни 
амалга ошириш зарур. Аҳолининг бундай гуруҳларига кўп болалик 
оилалар, ногиронлар, пенсионерлар, вақтинча ва умуман ишсизлар, 
ўқувчилар, талабалар, боқувчисини йўқотганлар ва ҳомиладор аёллар 
киради.
Давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатда Пенсия
жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши, харажатларни кучли 
назорат қилиниши, фуқаролик жамияти сари дадил одимлаб бораётган 
Ўзбекистон Республикаси учун ниҳоятда муҳим масалалардир. Кейинги 
йилларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим
ўзгаришлар, оқилона ижтимоий сиёсатни олиб бориш, кекса 
фуқароларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор
берилиши ҳам бежиз эмас.
Ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг олдимизга амалий 
ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни 
қўймоқда. Келгусида «нафақат энг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет 
ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ўртача иш ҳақи 
миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини 
босқичма-босқич кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади»
1
.
 
Ўзбекистонда ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос ва ўзига мос 
йўналиши танлаб олинди ҳамда бозор муносабатларига ўтишнинг назарий 
асослари яратилди. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожлан-
1
Мирзиёев Ш.
Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Презедентининг Ўзбекистон Республикаси 
Конститутциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. \\ Халқ сўзи. 2016 
йил. 8 декабр.



тиришнинг шарти сифатида, доимий, сифатли ва хавфсиз иқтисодий 
ўсишнинг асоси бўлган таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият, 
жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига эътибор 
қаратадиган институт сифатида давлат фаолият кўрсатади, чунки, давлат 
умуммиллий манфаатларни амалга оширади. Мамлакатимизда ижтимоий 
соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, соғлиқни 
сақлаш, таълим-тарбия, спорт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, 
одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини, ижтимоий муҳофазани
кучайтириш масаласига устувор аҳамият берилиб, комплекс ёндошув
натижасида аҳолининг айниқса, кексаларнинг саломатлигини 
мустаҳкамлаш бўйича салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлашуви даврида инсонга муносиб 
турмуш ва фаолият шароитини вужудга келтириш борасида аҳолини 
ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий хизматларни ривожлантириш, аҳолини 
меҳнат 
билан 
бандлигини 
таъминлаш 
ва 
пенсия 
тизимини 
ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. 
Монографиянинг «Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимида пенсия 
таъминотининг аҳамияти» номли биринчи бобида давлат бюджетининг 
ижтимоий ҳимоя функцияси сифатида пенсия таъминотининг намоён 
бўлиши кўрсатилган. Фуқароларни пенсия таъминотининг назарий-
ташкилий жиҳатлари ўрганилган. Давлат пенсия таъминоти тизимининг 
ҳуқуқий-меъёрий базаси ёритилган. Хорижий давлатларда пенсия 
таъминоти тизимини шакллантириш тажрибалари берилган.
Монографиянинг «Пенсия таъминотида молиявий ресурларнинг
хавфсизлиги ва рисклар» номли иккинчи бобда мамлакатни барқарор 
ривожлантиришда давлат молиясининг хавфсизлигини таъминлаш 
амалиёти кўрсатилган. Пенсия таъминоти хавфсизлиги ва ижтимоий 
рисклар таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикаси пенсия тизимида 
ижтимоий рискларни самарали бошқаришнинг ҳозирги замон муаммолари 
тадқиқ қилинган.



«Пенсия таъминоти маблағларини инвестициялашда рискларни 
бошқариш» монографиянинг учинчи бобида ўрганилган. Миллий 
иқтисодиётни модернизациялашда инвестициялaрни жaлб қилишнинг 
аҳамияти 
кўрсатилган. 
Молиявий 
инвестицияларнинг 
иқтисодий 
самарадорлик натижалари таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикасида 
Пенсия жамғармаси маблағларидан инвестицион мақсадларда фойдаланиш 
истиқболлари аниқланган.
 
Монографиянинг «Пенсия таъминоти маблағларини самарали
бошқариш масалалари» номли тўртинчи бобда Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 
фаолиятини такомиллаштириш кўрсатилган. Ўзбекистонда фуқароларнинг 
пенсия таъминотида ахборот технологияларидан фойдаланиш кўрсатилган. 
Пенсия тизимини молиялаштиришнинг илғор хориж тажрибалардан 
Ўзбекистонда 
фойдаланиш 
имкониятлари 
белгиланган. 
Пенсия
фаолиятида риск-менежментдан фойдаланиш йўналишлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикасида пенсия тизимини ривожлантириш, 
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва пенсия таъминоти маблағларининг
молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича илмий хулосалар ва 
амалий таклифлар берилган.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish