Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   75
Bog'liq
Монография

Ягона ғазна ҳисоб 
рақами
Юридик хамда жисмоний 
шахслар
Банк муассасаларидаги 
транзит счётлари
Солиқ органлари 
ва бошқа идоралар
1.2.5.-расм. Жамғарма даромадлари тушумининг схематик кўриниши
1

Пенсия (нафақа) суммасидан аниқланган ортиқча тўловлар нақд пулда 
ёки пул ўтказиш йўли билан Пенсия жамғармасининг шахсий ғазна 
ҳисобварағига тегишли тўловларни киритиш орқали ундирилиши мумкин. 
Бунда тўлов топшириқномасининг рақами, суммаси ва санаси шахсий 
карточкага ва ахборот тизимига киритилади. Пенсия (нафақа) суммасидан 
аниқланган ортиқча тўловлардан ҳар ойда чегирма қилиб бориш юзасидан 
умумий назорат Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ўринбосари 
томонидан амалга оширилади. Пенсия жамғармаси маблағларидан қатъий 
мақсадли фойдаланилишни таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси 
бўлимлари томонидан пенсия ва нафақалар тўлови устидан мониторинг 
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси 
Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида Низомни тасдиқлаш 
ҳақида»ги 30-сон Қарори.


40 
ишлари амалга оширилади
1
. Мониторинг ҳар ойда танлов асосида Пенсия 
жамғармаси бўлимида ҳисобда турган пенсионерлар ва нафақа 
олувчиларнинг 8 фоизидан кам бўлмаган ҳолда, 12 ой якунлари бўйича эса 
барчасини қамраб олган ҳолда ўтказилади. Ҳар йилнинг бошида Пенсия 
жамғармаси бўлими бошлиғининг буйруғи билан мониторинг ўтказиш 
графиги тасдиқланади. Мазкур буйруқда Пенсия жамғармаси бўлимининг 
масъул ходимларини кўча ва участкалар бўйича бириктириш, иш режаси 
(иш куни тартибини назарда тутган ҳолда, ҳафтасига камида 2 кун 
мобайнида мониторинг ўтказилиши) ва ўрганиш графиги; мониторинг 
ўтказиладиган кунда камида 40-50 нафар пенсионер ва нафақа олувчиларни 
мониторингдан ўтказиш талаблари кўзда тутилган бўлиши лозим. 
Мониторинг учун масъул ҳар бир пенсионер ва нафақа олувчи билан суҳбат 
ўтказади, натижаси бўйича Мониторинг натижалари бўйича анкета 
тўлдиради. Мониторинг давомида мониторинг учун масъул қуйидаги 
фактларни аниқлайди: 

пенсионер ёки нафақа олувчининг тирик эканлиги; 

ишга жойлашганлиги; 

яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан 
ташқарисига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги; 

жазони ижро этиш муассасасида эканлиги; 

доимий (вақтинчалик) рўйхатдан ўтган жойи; 

паспортнинг амал қилиш муддати; 

кексалар ва ногиронларнинг интернат уйларида яшаётганлиги; 

ишончнома 
орқали 
пенсия 
ва 
нафақа 
тўлови 
тўғри 
тўланаётганлиги; 

пенсия ва нафақани қайдномада кўрсатилган пенсионерга ёки 
нафақа олувчига шахсан тўланаётганлиги; 
1
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирининг 6-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, 
нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби ҳақида»ги Йўриқнома. 2015 йил. 30 январ.
 


41 

банк пластик карточкасининг мавжудлиги; 

пенсия ва нафақа тўловига таъсир қиладиган бошқа ҳолатлар. 
Мониторинг ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқ бузилиш ҳолатлари 
бўйича мониторинг учун масъул томонидан шахс ёки тегишли фуқароларни 
ўзини-ўзи 
бошқариш 
органи 
вакили 
иштирокида 
далолатнома 
расмийлаштиради. Мониторинг ўтказиш давомида Пенсия жамғармаси 
бўлими тегишли почта алоқаси объектларидан қуйидагиларни талаб қилиш 
ҳуқуқига эга: «O’ZBEKISTON POCНTASI» AJ таркибий бўлинмалари 
томонидан тўланадиган пенсия ва нафақалар» баланс ҳисобварағи 
(22610)нинг кўчирмаси; пенсия ва нафақа тўлови амалга оширилган 
ишончномаларнинг асл нусхаларини ҳамда пенсия ва нафақалар тўлови 
билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар. 
Пенсия жамғармаси бўлими мониторинг натижасида аниқланган 
фактлар юзасидан тегишли почта алоқаси объектларига ва тижорат 
банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек 
маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат 
(мурожаат) юборади. Почта алоқаси объекти ва тижорат банки филиали 
камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларни ёки 
ноқонуний тўланган пенсия ва нафақалар суммаларини тикланиши бўйича 
чора-тадбирлар кўради. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси 
томонидан Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимларини жалб қилган ҳолда 
ўтказилаётган мониторинг сифати ўрганилади. Ортиқча тўланган пенсия 
пули бўйича қарздорлик тўлиқ узилгунга қадар пенсия тўлаш тўхтатилган 
ҳолларда қолган қарз суд тартибида бюджетга ундирилади.
Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб 
бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади – 
фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти соҳасидаги 
муносабатларини тартибга солишдан иборат. Давлатнинг назорати асосида 
иш берувчилар ва ишловчиларнинг мақсадли бадалларидан шаклланувчи 


42 
махсус бюджетдан ташқари ижтимоий жамғармалардан пенсияларни 
молиялаштирилиши жамғариб бориладиган пенсия тизимининг хусусиятли 
жиҳатидир.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия 
таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга
ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 595-сон Қарорига мувофиқлаш-
тирилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор 
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига 
ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг пенсионерларни 
фаровонлигини қўшимча равишда ошириш учун шарт-шароитлар яратиш
мақсадида 2004 йил 21 декабрда «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган 
пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини 
амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 595-сонли Қарори қабул 
қилинди. Мазкур Қарорга асосан 2005 йил 1 январдан бошлаб амалдаги 
фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимига қўшимча равишда 
жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилди. Фуқароларнинг 
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига мажбурий ҳар 
ойлик бадаллар жисмоний шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ 
ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасидан тегишли равишда 
чиқариб ташланган ҳолда ходимнинг ҳисобланган иш ҳақи (даромади)нинг 
бир фоизи миқдорида амалга оширилиши белгиланди. Маблағларнинг Халқ
банки муассасаларида жамғариб борилиши, уларга инфляция
даражасидан кам бўлмаган фоизлик даромадлар ҳисобланиши ва 
тўловлар ҳам келгусида ушбу банк орқали тўланиши давлат ўз 
зиммасига олади. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимининг
мутлақо индивидуаллаштирилди ва ҳар бир тўловчи учун алоҳида махсус 
ҳисобрақам очилди. Республика бўйича ягона электрон маълумотлар 


43 
базаси яратилди, ишловчи фуқаролар яшаш ёки иш жойини ўзгартириши 
тизимда ҳисобга туришга таъсир қилмайди. 
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимининг ўзига хос
хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади. Жамғариб бориладиган 
пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйишнинг ва бадаллар тўлашнинг 
мажбурий-ихтиёрийлиги, яъни муайян ҳолларда мажбурий равишда
ҳисобга қўйиш ва бадаллар тўлаб боришнинг шартлиги ва бошқа
ҳолларда ёки айрим шахсларнинг тизимда ҳисобга қўйилиши ва 
тўловларни амалга ошириб боришнинг ихтиёрий эканлиги (масалан, барча 
юридик шахслар ўз ходимларини ҳисобга қўйишлари ва тўловларни
ўтказишлари мажбурийлиги, юридик шахс бўлмаган якка тадбиркорлар
деҳқон хўжаликлари аъзолари ва бошқаларга бу борадаги ихтиёрийлик) 
белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган 
пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига асосан фуқароларнинг шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларининг 
сақланиши ва тўланиши Давлат томонидан кафолатланади. Шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларида тўпланган маблағларга 
даромад ҳисоблаш фоизи инфляция даражасида юқори бўлиши лозим.
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини иқтисодиёт 
тармоқларга инвестиция қилиниши ва шу ҳисобдан тизимга йиғилаётган
маблағларининг ҳамда фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларидаги
суммаларнинг инфляция даражасидан юқори миқдорда ва узлуксиз 
кўпайиб боришига эришилади. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти 
учун бадаллар ҳар бир ходим томонидан ойлик иш ҳақидан тўлансада,
аммо ушбу тўлов унинг даромадни камайишига салбий таъсир қилмайди. 
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти учун тўланадиган бадалнинг 
ходимдан ушлаб қолинадиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи
ҳисобидан амалга оширилади. Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти 


44 
учун тўпланган маблағларни шахсий ҳисобварақ эгалари томонидан
тасарруф қилиш асослари кенг ва содда, ҳеч қандай чекловлар йўқ. 
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти учун ходимлардан 
ундириладиган бадал микдорининг дастлаб кам даражада (ойлик иш 
ҳақининг бир фоизи микдорида) белгиланиши ва келгусида унинг 
миқдорини ошириш имкониятлари мавжуд. Ходимларнинг шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ҳар ойлик бадаллар тўлаш 
2005 йилнинг январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи (даромад)дан 
бошланди. Халқ банки томонидан «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган 
пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида»ги 
Низом, «Фуқароларнинг Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган 
пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва 
ихтиёрий бадалларни тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом, «Фуқароларнинг 
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағ тўлаш 
тартиби тўғрисида»ги Низом ва «Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси 
тўғрисида»ги Низом
 
тасдиқланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йилларда 
республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини 
ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг 
устувор йўналишлари тўғрисида»ги 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли 
Қарорида белгиланган комплекс чора-тадбирларида жамғариб бориладиган 
пенсия тизимини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу 
қарорга мувофиқ, пенсия жамғармасига ихтиёрий бадалларни амалга 
оширувчи шахсларга банк томонидан қўшимча хизматлар жорий қилиш ва 
қулайликлар яратиш, жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини 
тижорат банклари орқали стратегик инвестицион лойиҳаларга йўналтириш, 
солиқ имтиёзларини бериш, манбаларнинг даромадлилигини таъминлаш 
кўзда тутилди. 


45 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish