Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75
Bog'liq
Монография

 
 


28 
1.2.Давлат пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий-меъёрий
асослари ва хусусиятлари 
Мамлакатимизда мустақиллик қарор топганидан кейинги йилларда 
фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада 
мустаҳкамлашга йўналтирилган муайян ишларнинг ҳуқуқий пойдевори 
барпо этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар ким 
қариганда, меҳнатга яроқсиз бўлиб қолганида, шунингдек, боқувчисини 
йўқотганда ҳамда қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий 
таъминот олишга ҳақли, деган
 
қоидага мувофиқ фуқароларни хилма-хил 
шаклдаги ижтимоий ҳимоялаш кафолатлаб қўйилди. 
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси Ўзбекистон Республикаси 
Конститутцияда белгилаб берилган энг муҳим ҳуқуқи – пенсия таъминоти 
ҳуқуқи билан мустаҳкам боғлиқ. Давлат пенсияларининг турли хилларини 
олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта 
пенсия тайинланади
1
. Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига 
чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек 
марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъий 
назар тайинланади.
Ўзбекистон 
Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия 
таъминоти тўғрисида»ги Қонуни фуқароларининг қариганда, меҳнат 
қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда 
ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга 
чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, 
ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди. 
Мамлакатда пенсия таъминоти ва аҳоли ижтимоий ҳимоялаш
харажатларининг назорати билан боғлиқ долзарб масалада белгиланган 
қонун-қоидаларга қатъий амал қилинишини таъминлаш муҳим аҳамиятга
эга. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия 
таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, пенсия таъминоти 
1
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига 
ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2012 йил 5 январ. 
 


29 
тизимининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, пенсиялар ва 
ижтимоий нафақаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида 
молиялаштириш ҳамда уларни тўлиқ ҳажмда тўлаш, шунингдек 
фуқароларининг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан 
мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат кучайтирилди. 
Пенсия таъминоти тўловларини махсус Пенсия жамғармаси маблағлари 
ҳисобидан фуқароларга тўланишининг таъминланишидир. Яъни пенсия 
аҳолини иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асоси ҳисобланади. 
Пенсия таъминоти тизими жамиятнинг турли ижтимоий қатламларининг 
манфаатларини қондириш учун мўлжалланган, иқтисодий, ижтимоий ва 
ҳуқуқий институтларни бирлаштирувчи мураккаб организмдир.
«Пенсия» 
категория сифатида пул маблағларининг мақсадли 
жамғармаларини шакллантириш ва кексайганда ундан фойдаланиш шакл 
ва усуллари йиғиндисини ўз ичига олувчи иқтисодий муносабатлар 
тизимини акс эттиради. «Пенсия - уни олиш ҳуқуқи Қонунда белгиланган 
шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия 
ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан 
бериладиган ойлик пул тўловидир»
32
. Фуқаронинг яшаш жойи - турар 
жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, 
пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлар, фахрийлар учун 
интернат уй), шунингдек пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс 
ижарага олиш шартномаси, ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий 
яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш 
жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) тақдирда - вақтинча 
яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойидир.
32
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги “Давлат пенсияларини 
тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқукқий 
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сон Қарори.


30 
Республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон 
Республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш давлатлараро 
битимлар (шартномалар) асосида амалга оширилади. Иш стажига эга 
бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш 
ҳуқуқига эга эмас, уларни ижтимоий таъминлаш тартибини Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонунга 
мувофиқ, билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари мавжуд: ёшга 
доир пенсия; ногиронлик пенсияси; боқувчисини йўқотганлик пенсияси. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish