1.1.2.-жадвал
Ўзбекистонда Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи,
пенсия ва нафақалар миқдори
16
сўмда
Сана
Энг кам
ойлик иш
ҳақи
Ёшга доир
пенсия
Болаликдан
ногиронларга
бериладиган
нафақа
Зарур иш стажига
эга бўлмаган кекса
ёшдаги ва меҳнатга
лаёқатсиз
фуқароларга
бериладиган нафақа
01.05.2005
7835
15505
15505
9390
01.10.2005
9400
18605
18605
11270
01.07.2006
10800
21395
21395
12960
01.11.2006
12420
24600
24600
14900
01.08.2007
15525
30750
30750
18625
16.11.2007
18630
36900
36900
22350
01.04.2008
20865
41330
41330
25030
01.09.2008
25040
49600
49600
30040
16.11.2008
28040
55550
55550
33645
01.08.2009
33645
66660
66660
40375
01.12.2009
37680
74660
74660
45220
01.08.2010
45215
88845
88845
54265
01.12.2010
49735
97285
97285
59690
01.08.2011
57200
111875
111875
68645
01.12.2011
62920
123060
123060
75510
01.08.2012
72355
141520
141520
86835
01.12.2012
79590
155670
155670
95520
15.08.2013
91530
179020
179020
109850
15.12.2013
96105
187970
187970
115340
01.09.2014
107635
210525
210525
129180
15.12.2014
118400
231575
231575
142100
27.08.2015
130240
254730
254730
156310
22.08.2016
149 775
292 940
292 940
179 755
1.1.2.-жадвал маълумотлари ўтган давр мобайнида энг кам ойлик
иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендияларни ошириб
боришнинг яққол далилидир. Республикамизда аҳоли даромадлари
ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга
ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йил 1 октябрдан бюджет
ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда
нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилди. Бу давлат
ижтимоий сиёсатида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ишлари тўлиқ адо
16
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик базаси маълумотлари.
16
этилаётганлигини англатади. Жадвал маълумотларидан кўриниб
турибдики, ҳукуматимиз томонидан ҳар йили икки мартадан кам
бўлмаган ҳолатда, энг кам ойлик иш ҳақи, ёшга доир пенсиялар,
болаликдан ногиронларга бериладиган ҳамда ижтимоий нафақалар
миқдори ошириб келинмоқда. Ушбу сиёсатнинг ўзи ҳам аҳолини кучли
ижтимоий ҳимоялашдек масъулиятнинг тўлиқ адо этилаётганлигини
англатади.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганларидек,
«....Юртимизда
ўтган
йиллар
давомида...
пенсияларнинг харид қобилияти изчил ва барқарор ўсгани аҳолининг ҳаёт
даражаси ва сифати ортиб бораётганининг яққол тасдиғидир»
17
.
1.1.3.-жадвал
Ўзбекистонда Республикасида аҳоли
ялпи харажатларининг таркиби
18
фоизда
Кўрсаткичлар
Йиллар
2013
2014
2015
Жами харажатлар таркиби
100,0
100,0
100,0
шундан:
истеъмол харажатлари
79,8
79,7
82,5
истеъмолдан ташқари харажатлари
(солиқлар, бадаллар ва бошқа мажбурий
тўловлар)
20,2
20,3
17,4
Жами истеъмол харажатлари
100,0
100,0
100,0
жумладан:
озиқ-овқат маҳсулотлари
49,5
49,5
48,0
ноозиқ-овқат маҳсулотлари
29,9
29,9
32,2
хизматлар учун тўловлар
20,6
20,6
19,8
1.1.3.-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги
йилларда аҳоли ялпи харажатлари таркибида истеъмол
харажатларининг улуши ортиб, аксинча, истеъмолдан ташқари
17
Каримов И.А. 2012 йил Ватанимз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади // Халқ сўзи.
20.01.2012.
18
Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни,
иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасини ўрганиш бўйича
илмий-оммабоп рисола. Тошкент. Маънавият. 2016. –Б.292.
17
харажатларнинг улуши камайиб бормоқда. 2013-2015 йиллар давомида
жами харажатлар таркибида истеъмол харажатларининг улуши 79,8
фоиздан 82,5 фоизга ошган, аксинча, истеъмолдан ташқари харажатлар
улуши 20,2 фоиздан 17,4 фоизга камайган. Шу билан бирга,
оилаларнинг истеъмол харажатлари таркиби ҳам оптималлаштирилган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар улуши барқарорлашиб,
хизматлар учун харажатлар улуши ўзгарган. Бундай ҳолат иқтисодий
ривожланиб юбораётган давлатлар учун хос хусусиятдир.
Ижтимоий-маданий
соҳалар, ижтимоий ҳимоя харажатларини
молиялаштириш
механизмини
такомиллаштириш
бўйича
хориж
тажрибалари чуқур ўрганилмоқда.
«
Хорижий тажрибалар шуни
кўрсатадики, «давлат харажатларини ошириш тўғрисидаги овозалар ҳам
тобора кўпайиб бормоқда. Айрим аналитиклар ҳукумат харажатларининг
ўсиши мавжуд ижтимоий муаммолардан халос этмайди ва фаровонлик
даражасини оширмайди, деб ҳисоблайдилар. Аксинча, давлат харажат-
ларининг ўсиши туфайли юзага келадиган давлат бюджетидаги тақчиллик
ва катта давлат қарзи, салбий макроиқтисодий оқибатларга олиб келиши
мумкин. Бу хулосалар ўтган аср охирида давлатнинг фискал иқтисодий
ролини қайта ўзгартиришга мажбур этди. Ривожланган мамлакатларда
бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, соғлиқни сақлаш, таълим
муассасалари, ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштириш жараёнлари
фаоллашди»
19
. Хорижий давлатларда ҳукуматнинг «кенгайтирилган
харажатлари»
20
ошиб бормоқда. «Ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёни
1950 йилларга келиб кенг қулоч ёйди, барча хорижий мамлакатларда
ижтимоий харажатларнинг ЯИМ ва миллий даромаддаги улушининг
ўсиши кузатилди. Ғарбий Европа мамлакатлари бюджетида ижтимоий
харажатларининг умумий ҳажми ўртача бюджет харажатлари 1950
19
Ахмеджанов А. Государственные расходы: увеличивать или сокращать? // Экономическое обозрение. –
Ташкент.2009. № 10.-С17.
20
Қаранг. Под расходами «расширенного правительства» в соответствии с международной практикой
понимается сумма расходов федерального бюджета и бюджетов территорий, а также, государственных
внебюджетных фондов. Кадомцева С. Социальная политика и население. Экономист. 2013. №7. –С.58.
18
йилдаги 18 фоиздан 1960 йилда 20 фоизга ортди, 1990 йилга келиб эса,
ушбу кўрсаткич 30-35 фоизни ташкил этди. Давлатнинг ўз функцияларини
бажаришида молиянинг ролини ўсиб боришининг объектив кўрсаткичи –
ривожланган ва динамик асосда ривожланаётган мамлакатлар давлат
бюджетининг кенгайишидир. Масалан, АҚШда Федерал бюджет 1950
йилдан 1985 йилгача 20 марта, Буюк Британияда 40 марта, Германияда 20
марта, Францияда 30 марта кенгайган»
21
. «1995 йилда Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий ҳимояга йўналтирилган
моддалари, Ижтимоий суғурта фонди харажатларининг 1,5 фоизини
ёки 1514,0 млн сўмни ташкил этди. Бу фонд Пенсия фонди ва касаба
уюшмалари фондининг функцияларини ўзида мужассамлаштириб, иш
берувчи ва ишловчиларнинг ажратмалари ва қисман Давлат
бюджетининг ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари ҳисобидан
молиялаштирилди»
22
.
Аҳоли фаровонлиги ва аҳолининг реал даромадларини ошириш,
бандлик масаласини ечиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик,
фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш давлат томонидан
бериладиган аниқ манзиллик ижтимоий ҳимоя
тизимини
такомиллаштириш,
миллий
иқтисодиётни
ривожлантириш
каби
вазифаларни бажариш жамланма давлат бюджети таркибий тузилишига ва
унинг тўлиқ ижросига боғлиқ
.
«Давлат бюджетининг даромадлар қисми
бўйича кўрсаткичлар тўлиқ бажарилди, эришилган профицит ялпи ички
маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни ташкил этди»
23
.
Мамлакатимизда Давлат бюжети режаси дефицит билан
тасдиқланаётган бўлса ҳам, оқилона бюджет сиёсати асосида ҳар йили
21
Жумаев Н., Бурхонов У. Молиянинг долзарб муаммолари. Монография. -Т.: «Янги аср авлоди». 2003. –
Б. 135.
22
Жумаев Н., Бурхонов У. Молиянинг долзарб муаммолари. Монография. -Т.: «Янги аср авлоди». 2003. –
Б. 191.
23
Каримов И.А. “Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан
давом эттириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. \\ Халқ
сўзи. 2013 йил. 19 январ.
19
профицит билан якунланмоқда. «…2014 йили солиқ юки 20,5 фоиздан
20,0 фоизга, даромад солиғи ставкаси эса 9,0 фоиздан 8,0 фоизга
камайтирилган бўлса-да, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан
0,2 фоиз профицит билан бажарилди»
24
.
Ўзбекистон
Республикаси
биринчи
Президенти
И.Каримов
таъкидлаганларидек, «…2015 йил бизнинг бош мақсадимиз бўлмиш асосий
вазифа – одамларимизнинг муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини
таъминлаш ва ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш
бўйича аввало муҳим ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадам
бўлди…Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз
профицит билан бажарилди»
25
.
Давлат қурилиши дастури ва Ўзбекистонни иқтисодий ислоҳ
қилишнинг бутун ўзагини беш асосий тамойил ташкил этган бўлиб, унда
аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларни
ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида кучли чора-тадбирларни олдиндан
амалга ошириш лозимлиги қайд этилган.
Ўзбекистонда давлат харажатлари аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш
салмоқли ўрин эгаллайди ва улар ҳиссаси бюджетда ортиб бориши
кузатилмоқда. Мамлакатимизда «Ўзбек модели»га хос бўлган ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётига амал қилинган ҳолда, 2016 йилги
Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни
молиялаштиришга жами харажатларнинг 59,3 фоизи йўналтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |