Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   75
Bog'liq
Монография

 


51 
1.4.1.-жадвал
Пенсия таъминоти тизимининг ривожланиши
1

 
 
Пенсия 
таъминоти 
 
Давр 
 
 
Мамлакатлар 
 
Жараён 
 
Тақсимланувчи 
пенсия тизими 
1889 
Пруссия 
Канцлер Бисмарк томонидан
«Ягона давлат пенсия»си 
жорий этилди 
1891 
Дания 
Мақсадли, қашшоқларга 
кўмаклашишга қаратилган 
пенсия таъминоти жорий 
қилинди 
1889 
Янги Зеландия 
1908 
Буюк 
Британия 
Ишчилар гуруҳ давлат 
пенсия таъминоти билан 
қамраб олинди 
1910 
Франция 
1913 
Швеция 
1919 
Италия 
1919 
Голландия 
1924 
Чили 
1927 
Канада 
Зарурийлилик мезони 
асосида давлат пенсия 
тизими амалга татбиқ 
қилинди 
1935 
АҚШ 
«Федерал пенсия суғуртаси 
тизими» акти имзоланди 
1954 
Япония 
Барча соҳаларни давлат 
пенсияси билан қамраб 
олинди 
Мамлакатда ишловчининг суғурта бадалларини тўлаш имконияти унинг бу 
тизимда иштирок этишини таъминлаб берган. Шу туфайли унда иштирок 
этиш фақат ишлайдиган эркаклар ва уларнинг оила аъзолари билан 
чегараланган. Шундай қилиб, пенсия олиш ҳуқуқи суғурталанган шахснинг 
бадаллар тўлашининг аниқ шартлари билан узвий боғланган ҳолда 
тизимнинг қамраб олиш соҳаси чекланган бўлиб, тўланадиган пенсия 
1
Мамаджанов И.Т. Вектор развития пенсионных систем стран мира. Пенсия таъминоти тизимини
ривожлантириш истиқболлари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. Тошкент.
2014 йил. 21 ноябрь. -Б.22.


52 
миқдори юқори бўлмаган. Биринчи босқичнинг муҳим жиҳати, ўзаро ёрдам 
ва фуқароларга тиббий хизмат кўрсатилиши бўлди.
Шу йўналишда тарихий қадам XIX асрнинг охирида қўйилди, Бисмарк 
бошқараётган Германия ҳукумати саноатда ишловчилар учун мажбурий 
ижтимоий суғурта тизимини амалиётга киритди. Бу тизим касаллик бўйича 
(1883й), ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар рўй берган ҳолатларда 
(1884й), ногиронлик ва қарилик (1889й) бўйича давлат таъминотини ўз
 
ичига олди (LAYG)
1
.
Европа Иттифоқи аъзолари томонидан 1989 йилда қабул қилинган
Европа Ижтимоий Хартияси муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳужжатда ишловчи 
фуқаролар ҳамда ишламайдиган фуқароларнинг олишга ҳақли бўлган
ижтимоий ёрдам юзасидан асосий ҳуқуқлари тўғрисида меъёрлар акс 
эттирилган. Хартияни имзолаган томонлар икки томонлама ва кўп
томонлама шартномаларни тузиш орқали ишчилар битта мамлакатдан
бошқасига миграция қилган тақдирда ҳар бир томон фуқаролари учун 
ижтимоий таъминот соҳасида тенгликни таъминлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олдилар.
Давлат пенсия ва нафақа таъминоти мажбурий давлат ижтимоий
суғурта бадалларини ҳисобидан аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига
пулли тўловлар воситасида кўрсатиладиган ёрдамдир, бу ёрдам уларнинг
зарур турмуш даражасини кафолатлайди. Бу тўловлар иш берувчилар ва
ишловчиларнинг суғурта бадаллари давлат томонидан ажратиладиган
дотациялар ҳисобидан молиялаштирилди. Дастлабки тизим - бирдамлик
жамоа суғурта тизими - субсидиялаш, шахсий суғурта тизими - 
мутаносиблик тамойилларига асосланган. Авлодлар бирдамлиги
тамойили, ёрдамни мухтожлик даражасига қараб, фуқаро тўлаган
1
Қаранг. Reichsgesetz betreffend die inyalidits und Alterssicherung yom 22.06.1889-(LAYG). Ногиронлик 
ҳолатида ва қарилик бўйича таъминотга оид Рейх Қонуни. Қонунда агар ишчи ногирон бўлиб қолса ёки 
қариса, пенсияга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган. 


53 
солиқлар ва суғурта бадаллари микдорини ҳисобга олмасдан
тақсимланишни кўзда тутади.
Бюджетдан ташқари мақсадли фондлар ҳукумат органлари қабул қилган 
қонун доирасида ташкил этилади. Пенсия фондларида фуқаролар ва 
хўжалик юритувчи субъектларнинг мажбурий ва ихтиёрий фонд бадаллари 
йиғилади. Аксарият хорижий иқтисодчилар томонидан миллий пенсия 
тизими тақсимланувчи ва жамғариладиган пенсия тизимига ажратилади: 

тақсимланувчи пенсия тизими (PAYG) – авлодларни бир-бирига 
боғловчи ёш авлод жорий ажратмалари ҳисобига кекса авлодни пенсия 
билан таъминловчи бирдамлик принципига асосланган пенсия дастури;

жамғариладиган пенсия тизими – пенсия даромадларини шахсий ҳисоб 
рақамларда жамғарилиб пенсия ёшига етгунга қадар инвестицион 
даромадлар олишни кўзловчи пенсия дастури
.
Тадқиқотчи М.М.Мирзамаҳмудовнинг “Мақсадли жамғармалардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш” 
номли монографиясида, пенсия фондлари давлатнинг молиявий иштироки 
асосида шаклланувчи, муайян фонд ташкил этган аҳоли тоифаларига 
тўловларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳимоялаш учун мўлжалланган 
мустақил пул фондлари сифатида таъриф берилади. Унинг фикрича, пенсия 
таъминотида фондлаштирилмаган ва фондлаштирилган тизимлар мавжуд. 
Хорижий давлатларда 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish