Касимова Гуляр Ахматовна


-расм. Давлат пенсия турлари



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
Монография

1.2.1.-расм. Давлат пенсия турлари
33
.
 
Фуқаролар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга 
тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 
ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга 
бўладилар. Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг 
исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. 
Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 
фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади. Ҳарбий 
хизматчиларни, шунингдек ички ишлар органларининг бошлиқлар ва 
оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни ҳамда уларнинг оила 
аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби 
33
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни. 
1993 йил. 3 сентябр. 
Давлат пенсия турлари 
Ногиронлик 
пенсияси 
Ёшга доир пенсия 
Боқувчисини 
йўқотганлик пенсияси 


31 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади,уларга 
қонунда назарда тутилган асосларда пенсиялар олиш ҳуқуқи ҳам берилади. 
Бунда ҳарбий хизматчилар, шунингдек ички ишлар органлари бошлиқлар 
ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар пул таъминотининг барча 
турлари фуқаро шахсларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади. 
Таянч миқдорнинг улуши
Устамаларнинг улуши
Талаб қилингандан ортиқча стаж учун оширишнинг улуши
60,7%
22,0%
17,3%
1.2.2.-расм. Ўзбекистон Республикасида ўртача пенсиянинг
таркиби
34
фоизда 
 
Пенсия 
миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, 
қуйидагилардан таркиб топади: пенсиянинг таянч миқдоридан; иш стажи 
учун пенсиянинг оширилишидан; пенсияга қўшиладиган устама ҳақидан. 
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга 
ёшга доир пенсиялар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг 
давлат пенсиялари тўғрисида»ги Қонуни 37-моддасида назарда тутилган 
камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб 
миқдорда тайинланади. Пенсияларнинг таянч миқдори қуйидагича 
белгиланади: 
34
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
маълумотлари. 


32 
а) ёшга доир пенсия учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун 
олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий 
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида; 
б) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни 
ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, 
лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 фоизи миқдорида; 
г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини 
йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун 
олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш 
ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида; 
д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган 
ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик 
пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача 
ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 
100 фоизи миқдорида. 
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсиялари
тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда 
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш ҳақида»ги Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги (2011 йил 7 апрел) 
107-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини
янада 
такомиллаштиришга 
йўналтирилган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 252-сон Қарори 2011 йил 8 
сентябрда қабул қилинди. Мазкур Қарорга мувофиқ, «Давлат
пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом 
«Фуқароларнинг давлат пенсиялари тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни асосида давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш, 
пенсия имтиёзларини қўллаш ва фуқароларни пенсия билан таъминлашга 
боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш тартибини белгилайди.


33 
Пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 
пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача 
бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги) қўшимча ҳужжатларни тақдим 
этган тақдирда; ногиронлик гуруҳи ўзгарганда; боқувчисини йўқотганлик 
пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда; энг кам ойлик иш ҳақи 
миқдорлари ўзгарган тақдирда; даромадлар индексация қилинган тақдирда 
амалга оширилади. Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана 
шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат 
этишлари мумкин.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish