37
«Давлат томонидан ижтимоий суғурталанмайдиган
шахсларга
пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун
ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ
тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари
қўшилади. Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этган
кишининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади. Иш вақтини ҳисобга
олиб бўлмайдиган ходимларнинг (деҳқон хўжаликларининг аъзолари,
айрим фуқароларнинг юмушларини бажарувчи шахслар ва бошқаларнинг)
пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан
келиб
чиққан ҳолда аниқланади»
1
.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи
кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш
ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади,
Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул
қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш
кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар
сифатида ҳисобга олинади. Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан
кам ишлаган ҳолларда, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача
ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш
ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли
билан
аниқланади. Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар
тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш
ҳақи исталган кетма-кет беш мавсумдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг
умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Пенсияни
ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг
саккиз баробаридан
1
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш
киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2012 йил 5 январ.
38
ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади. Чет элда
ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб
чиқариш учун олинадиган иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган
суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Пенсия
тизимига
оид
ҳуқуқий
асосларнинг
такомиллаш-
тирилаётганлиги пенсия таъминотига давлат бюджетидан ажратилаётган
маблағлар салмоғи ва самарадорлигининг ортишига хизмат қилмоқда.
Бундан кўзланган пировард мақсад ҳам фуқаролар
манфаатларини янада
кенгроқ
ҳимоя
қилиш
ва
халқ
фаровонлигини
оширишдир.
Республикамизда 2010 йил 23 декабрда эълон қилинган
«
Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида
»
ги Ўзбекистон Республикаси қонунига
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам шу мақсадга йўналтирилди.
Ижтимоий сиёсатни адолат тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширишда
унинг ҳуқуқий асосларининг замон талабларига мос бўлиши муҳим
аҳамиятга эга. Ушбу қонун ҳам пенсия қонунчилигини янада
такомиллаштириш, илғор халқаро тажриба ҳамда бозор иқтисодиёти
тамойилларига
мослаштириш,
Пенсия
жамғармаси
маблағларини
шакллантиришда
фуқароларнинг
қўшган
шахсий
ҳиссаси билан
тайинланган пенсиялар миқдори ўртасидаги узвийликни таъминлайди.
Айни пайтда, амалдаги пенсия таъминоти қонунчилигига
киритилган
мазкур
ўзгартириш
ва
қўшимчалар
аҳолининг
бандлигини
ва
фаровонлигини янада ошириш, расмий секторда меҳнат қилишни
рағбатлантиришда муҳим омил бўлишини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлардан
тушган
маблағларни жамлаш йўли билан ижтимоий таъминот тизимида давлат
кафолатларини амалга ошириш, шунингдек маблағларнинг
пенсиялар,
нафақалар ва компенсацияларни тўлашга мақсадли ва самарали сарфланиши
39
устидан назоратни кучайтириш Пенсия жамғармаси фаолиятининг мақсади
ҳисобланади. Ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар,
ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини ўз вақтида амалга
ошириш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари
томонидан
Ғазначилик бўлинмаларида ҳисоб рақамлар очилди (1.2.5.-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: