Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75
Bog'liq
Монография

1.4.5. -жадвал
Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларида
пенсия суғуртасини молиялаштириш манбалари (фоизда)
1

 
Мамлакатлар 
 
Фуқароларнинг 
пенсия
суғуртаси 
бадаллари
Иш 
берувчиларн
инг
пенсия 
суғуртаси
бадаллари
Давлатнинг пенсия
суғуртаси фондидаги
иштироки
Белгия 
7,5 
8,6 
Субвенция 20 фоиз
(жорий бюджет 
харажатларидан)
Буюк Британия 
5-9 
5-10,4 
Субвенция
Германия 
9,35 
9,35 
Субвенция
Италия 
7,15 
17,06 
Субвенция
Испания 
4,8 
24 
Субвенция
Франция
6,6 
8,2 

Греция 
4,75 
9,5 
Иш стажига эга
бўлмаганлар учун
харажатларини қоплаш
Суғурталанувчиларнинг суғурта бадаллари, тадбиркорларнинг суғурта 
бадаллари ва давлат субсидиялари ҳисобидан фонд ташкил топади. 
Суғурталанувчиларнинг бадаллари бевосита уларнинг фойдасидан 
ажратилади ва моҳиятига кўра, тўғри мақсадли солиқ ҳисобланади. Бадал 
ставкалари кўпгина ривожланган мамлакатларда даромад ҳажмидан қатьий 
назар, маълум фоизларда белгиланади ва бу йиллик максимал бадал 
суммаси ёки максимал даромад ставкасини белгилашда инобатга олинади. 
Суғурталанувчилар ва тадбиркорлар учун эса суғурта ставкалари амал 
қилади.
1
Абдуллаев З. А. Хорижий давлатларда пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш муаммолари. Пенсия 
таъминоти тизимини ривожлантириш истиқболлари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари 
тўплами. Тошкент. 2014 йил. 21 ноябрь. Б.13. 


58 
«Жаҳон тажрибасида бюджетдан ташқари фондларнинг жуда кўп 
турлари мавжуд, лекин бу фондларни икки катта гуруҳга ажратиш 
мумкин»
1
. Ижтимоий йўналтирилган фондларга пенсия фондлари, 
мажбурий тиббий суғурта фондлари, давлат бандлик фондлари, ижтимоий 
суғурта фондлари, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш умуммиллий 
фондлари киради..
Германиядаги ижтимоий суғурта фонди таркибида жуда кўп автоном 
фондлар бўлиб, улар ижтимоий суғуртанинг алоҳида турларини қамраб 
олади. «Ишчи ва хизматчиларнинг пенсия фонди», «Беморлиги учун 
суғурта фонди», «Ишсизликдан суғурталаш фонди». Буюк Британияда 
иккита асосий ижтимоий фонд мавжуд: «Миллий суғурталаш фонди» ва 
«Давлат ташкилотларининг пенсия фонди». 
Японияда бюджетдан ташқари фондларнинг фаолияти - миллий 
даромадни давлат томонидан аҳолининг маълум ижтимоий гуруҳлари 
фойдасига қайта тақсимлаш усулидир. Японияда қуйидаги бюджетдан 
ташқари фондлар фаолият кўрсатади: «Соғлиқни сақлашни суғурталаш 
фонди», «Миллий пенсия фонди», «Ишлаб чиқаришда кўрилган зарарни 
суғурталаш фонди», «Ишсизликни суғурталаш фонди». 
Россия Федерациясида турли хил давлат мақсадли жамғармалари ва 
бюджетдан ташқари фондлар мавжуд. Айтиш мумкинки, давлат мақсадли 
жамғармалари ва бюджетдан ташқари фондлар давлат молиясининг 
таркибий қисми ҳисобланади
2
. Давлат томонидан мақсади ва ижтимоий 
вазифалари аниқланган, тижорат асосида фаолият кўрсатмайдиган, 
умумдавлат манфаатларини амалга ошириш учун тўпланган молиявий 
ресурслар йиғиндисидир. Россия Федерацияси
да 
давлатнинг асосий 
вазифаси ижтимоий ҳуқуқларни таъминлашдан иборат. Ижтимоий 
кафолатлар негизида бутун мамлакат ҳудудида ягона ижтимоий стандартга 
1
Вахабов А. Бозор муносабатлари тизимидаги ижтимоий фондлар. Монография. Т.: Шарқ. 2003. –Б.14. 
2
Кадомцева С.В. Государственные финансы. Учебное пособие.- М.: «ИНФРА -М». 2010. –Б. 78.


59 
риоя этиш, ҳудудларни ягона қоидалар бўйича молиявий таъминлаш 
тамойили ётади. «Давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари 
фондлар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга оширилади»
1


молиялаштириш, субсидиялаш, давлат корхоналарини кредитлаш 
орқали ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатиш; 

атроф-муҳитни 
ифлослантиргани 
учун 
тўланган 
солиқ 
ва 
жарималардан табиатни муҳофаза этиш тадбирларини ўтказиш; 

аҳолига нафақа, пенсиялар бериш орқали ижтимоий хизмат кўрсатиш; 

чет эл мамлакатларига қарзлар бериш. 
Россия Федерациясининг Конституциясига мувофиқ, бюджетдан 
ташқари мақсадли фондлар ижтимоий сиёсатни амалга ошириш учун негиз 
яратади. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот бўйича – пенсиялар, 
ногиронлик, боқувчисини йўқотиш, бола туғиш ва боқиш, ишсизлик 
нафақасида, бепул тиббий хизмат каби конституциявий ҳуқуқларини 
таъминлашда нафақат бюджет маблағларидан, балки, давлат мақсадли 
жамғармалари ва бюджетдан ташқари фондлар маблағларидан 
фойдаланилади. 
Россия Федерациясининг «Россия Федерациясида давлат пенсия 
таъминоти тўғрисида» қонун, «Россия Федерациясида меҳнат пенсиялари
тўғрисида» қонун, «Россия Федерациясида мажбурий пенсия суғуртаси
тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Меҳнат пенсияларининг қуйидаги 
турлари мавжуд: қарилик пенсияси, ногиронлик пенсияси; боқувчисини 
йўқотганлик бўйича пенсия. Ёшга доир пенсия камида 5 йиллик иш стажи 
мавжудлигида тайинланади. Меҳнат пенсиясининг таянч қисми тўлови
Федерал бюджетга ўтказиладиган ягона ижтимоий бадал суммалари
ҳисобидан молиялаштирилади, суғурта ва жамғарилган қисми эса Россия 
Федерацияси 
Пенсия 
жамғармасининг 
маблағлари 
ҳисобидан 
1
Карчевский В.В., Андросова Л.Д., Окунева Л.П., Смирнова Е.Е. Целевые бюджетные и внебюджетные 
фонды. Учебное пособие. – М.: “Вузовский учебник”. 2011. –С.5.


60 
таъминланади. Бунда меҳнат пенсияси жамғарилган қисмининг тўлови 
суғурталанган шахснинг якка тартибдаги шахсий ҳисобварағини махсус
қисмида ҳисобга олинган пенсия жамғарма суммалари ҳисобидан, 
кўрсатилган маблағлар доирасида молиялаштирилади. Қарилик 
пенсиясининг миқдори пенсиянинг таянч, суғурта ва жамғарилган қисмини 
жамлаш орқали белгиланади. Истеъмол товарлари ва хизматларнинг 
нархи ошган тақдирда меҳнат пенсиясида таянч қисмининг миқдори
Федерал бюджетга тегишли йилга кўрсатилган мақсадлар учун 
ажратилган маблағлар доирасида индексация қилинади. Меҳнат 
пенсиясида суғурта қисмининг миқдори йилда бир марта мамлакатда 
олдинги йил давомида ўртача иш ҳақининг ўсиш даражасини ҳисобга 
олган ҳолда йил бошидан индексацияланади. Меҳнат пенсиясида 
жамғарилган қисмининг миқдори 12 ойга белгиланади ва шу давр
давомида қайта ҳисобланмайди.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда катта ҳажмда ойлик 
даромад олиб яшаган шахс ҳам ва кичик ҳажмда даромад олган шахслар
ҳам пенсияга чиққанда деярли бир хилда базавий давлат пенсиясини
олади. Тақсимот тамойилига асосланган давлат пенсия таъминоти
тизимида пенсияларнинг максимал миқдори чегараланди. Шу сабабдан
пенсия фондига тўловлар миқдорини барча учун унча катта бўлмаган
чегаралар оралиғида белгиланди. Лекин, бир қатор мамлакатларда
суғурта бадаллари миқдори оширилди, пенсия фондига ажратмалар
олинадиган база кенгайтирилди. Масалан, Бельгия, Италия, Швеция, 
Швейцария, Португалияда бадаллар тўлашда таянч иш ҳақи миқдорига
мукофотлар ва таътил даври нафақалари ҳам қўшилади. Масалан, 
Франция, Германия, Голландия ва Австрияда бу тартиб жорий этилди. 
Ушбу тўловлар турли мамлакатларда турли шаклдаги молиявий 
воситалар орқали амалга оширилади. Айрим мамлакатларда ушбу тўловлар
махсус солиқлар шаклида бўлса, бошқаларида суғурта бадаллари


61 
шаклида, бошқасида эса давлат бюджетига тўланувчи солиқлардан
ажратмалар шаклида қўлланилади. Лекин уларнинг барчасида ставкалар
давлат томонидан махсус қонунлар орқали белгиланиб қўйилди. Пенсия 
фондларига йўналтирувчи тўловлар ставкасини, айниқса, ишчи ва 
хизматчиларнинг иш ҳақидан тўланувчи тўловлар ставкасини ошириш, 
мамлакат аҳолиси ўртасида турли хилдаги норозиликларни келтириб 
чиқарди ва шу орқали ижтимоий сиёсатни барқарорсизланишига сабаб 
бўлди. Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларда ҳукумат томонидан
пенсия фондининг даромадлари қисмини ислоҳ қилишда мамлакат
ҳукуматлари бирданига тўлов ставкасни оширмасдан бу мақсадга
эришиш учун бошқа чора-тадбирлар кўришди. Қуйидаги 1.4.6.-расмда 
пенсия тизимини ислоҳ этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрсатилган. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish