Касимова Гуляр Ахматовна



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/75
Sana22.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#836315
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75
Bog'liq
Монография

1.4.6.-жадвал 
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари
1

Мамлакатлар
Қабул қилинадиган чора-тадбирлар
Руминия, Россия 
Пенсия бадали ставкасини ўзгартириш 
Словакия, Венгрия 
Пенсия тизимининг иккинчи 
даражасига кириш 
Руминия, Литва 
Пенсия тизимининг иккинчи 
даражасида пенсия бадали стакасини
ўзгартириш 
Венгрия 
Пенсияга чиқиш ёшини ошириш 
Польша, Венгрия, 
Пенсияга барвақт чиқишни
камайтиришга қаратилган чора-
тадбирларни амалга ошириш 
Иқтисодиёти ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган кўпчилик 
мамлакатлар қонунчилигида кафолатланган энг кам даромад тўғрисида 
қонун мавжуд. Бундай қонунни Данияда - 1933 йилда, Буюк Британияда- 
1948 йилда, Германияда-1961 йилда, Голландияда-1963 йилда, Бельгияда- 
1974 йилда, Ирландияда-1977 йилда, Швецияда-1982 йилда, Люксембургда- 
1
Пенсионные системы в период кризиса: Регионалный доклад по странам Европы и Центральной Азии.
Документ все мирного банка. 2014. –С. 14-15. 


62 
1986 йилда, Францияда - 1988 йилда қабул қилинган. Халқаро меъёрларга 
биноан бундай қонун маълум мамлакатда туғилгандан яшовчи аҳолигагина 
эмас, балки муайян вақт давомида бу ерда яшовчи чет элликларга ҳам 
жорий этилади.
АҚШда 2006 йили «Пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун қабул 
қилинди. Мазкур қонун АҚШ ҳукумати кейинги ўн йилликдаёқ қашшоқ 
қарияларнинг улкан армияси пайдо бўлиши хавфидан ҳоли бўлишга умид 
боғлади. Энг аввал қонун бўлажак пенсионерларни улар ишлаётган 
компанияларнинг касод бўлиши хавфидан ҳоли қилиш мақсади йўлида 
хизмат қилиши лозим. Масалан, ўз ишчи-ходимларига белгиланган пенсия 
таъминотини ваъда қилаётган иш берувчилар, ваъда қилинган пенсияни 
100%игача заҳира қилиб қўйишлари керак. Иш берувчиларга ходимларни ўз 
компанияларининг 
акцияларига 
пенсия 
фонди 
маблағларини 
инвестициялашга мажбур этиш таъқиқланади. 
Жаҳон амалиётида ногиронлик фақат икки тоифага бўлинади – 
меҳнатга умуман лаёқатсизлик ва меҳнатга қисман лаёқатсизлик. Австрия, 
Бельгия, Дания, Италия, Канада, Норвегия, Португалия ва Франция каби 
давлатларда меҳнатга лаёқатлилик сезиларли даражада пасаймаган 
ҳолатларда, асосий эътибор ногиронларнинг жамиятда тўлақонли 
реабилитация қилинишини, масалан, даволанашини рағбатлантиришга 
қаратилади. Бунда умумий касалликлар туфайли ногиронлик бўйича пенсия 
тўланиши назарда тутилмайди. Пенсия меҳнат қобилияти 50-70 фоиз ва 
ундан кўпроқ чекланган ҳолларда тўланади. Жаҳоннинг аксарият 
давлатларида қўлланилаётган бундай талаб ва нормалар мамлакатимизда 
амалда бўлган таснифлаш бўйича ногиронликнинг I ва II гуруҳларига тўғри 
келади.
МҲД мамлакатларида пенсия таъминоти соҳасида ўтказилаётган 
ислоҳотлар хусусиятига кўра уларнинг барчаси учун умумий бўлган 
қуйидаги йўналишлар аниқланди: 


63 

жамғариш элементларини аста-секин кенгайтириш ва қўшимча касбий
мажбурий ёки ихтиёрий нодавлат тизимларини киритган ҳолда 
муайян тўловли бирдамлик тизимини сақлаб қолиш. Бу МҲД нинг 
пенсия тизимларининг асосини давлат пенсия таъминоти ва давлат
пенсия суғуртаси ташкил этадиган аксариат давлатлар учун хосдир; 

жамғариш тамойили асосида қурилган пенсия таъминоти тизимини 
ривожлантириш.
Беларус 
Республикасида «Пенсия таъминотини ислоҳ қилиш 
Концепцияси» 1997 йилда ҳукумат томонидан маъқулланди. «Давлат
пенсия суғуртаси ва давлат суғурта пенсиялари тўғрисида»ги қонун қабул 
қилинган. Концепцияга кўра пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш ва 
унинг фаолият кўрсатиши учун суғурталанган шахслар тўғрисидаги 
маълумотларни якка (шахсий) тартибда ҳисобга олиш амалиёти асос 
бўлади. Иш берувчилар, суғурталанган шахслар ва уни амалга киритиш 
бўйича 
ижтимоий 
ҳимоя 
жамғармаси 
органларининг 
ўзаро
муносабатларига доир масалалар Беларус Республикасининг 1999 йил 6 
январдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси тизимида якка (шахсий) тартибда
ҳисобга олиш тўғрисида»ги Қонунда тартибга солинган. Якка тартибда 
ҳисобга олиш тизимининг мақсади қуйидагилардан иборат: 

иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳақконийлигини 
таъминлаш; 

пенсиялар ҳар бир фуқарога унинг бутун меҳнат фаолияти давомида 
қилган меҳнат натижаларига мувофиқ тайинлашини учун шарт-
шароитлар яратиш; 

давлат ижтимоий суғуртаси тизимидаги харажатларни 
прогнозлаштириш учун ахборот таъминотини ташкил этиш. 
Пенсия тўловлари барқарор молиялаштирилишини таъминлашга 
алоҳида эътибор берилди. Республикада амал қилаётган қонунларга суғурта
қилинувчилар ва хизмат кўрсатувчи банкларга нисбатан улар томонидан


64 
йўл қўйилган суғурта бадалларини тўлаш ва ўтқазиш қоидаларини бузиш
ҳолатлари учун пеня ва молиявий жарималар кўринишидаги қатъий
жазолар тизими белгиланди. Бунинг устига айбдор шахсларни маъмурий 
жавобгарликка тортиш тизими яратилди. Қирғистон Республикаси 
томонидан танланган ижтимоий пенсия суғуртаси модели уч даражали: 

давлат томонидан пенсиянинг барча турлари учун қатъий
белгиланган миқдордаги энг кам пенсия тўлови кафолатланиши; 

шахсий тартибда ҳисобга олиш тизими жорий этилгунга қадар
ўртача иш ҳақи ва иш стажини ҳисобга оладиган қисми; 

суғурталанган шахсларнинг шахсий ҳисобварақларида тўпланган 
суғурта баддаллари суммаларидан тўлов.
Шунга монанд пенсияларни ҳисоблашда янги тўланган бадаллар
суммаси ва тахминий ўртача умр кўриш муддатидан ҳисоблаб чиқиш
тартиби амалга киритилди. Пенсия миқдори қатъий белгиланган таянч
пенсия ҳамда шахсий ҳисобга олиш тартиби жорий этилишига қадар
суғурталанувчиларнинг иш стажи ва иш ҳақини, шахсий ҳисобга олиш 
тартиби жорий этилганидан сўнг эса суғурта ҳисобварақларида тўпланган 
бадал суммасини ҳисобга оладиган суғурта қисмлар, охирги беш йилдаги 
ўртача умр давоми бўйича демокрафик маълумотлар асосида пенсияга
чиқиш ёшига қараб ҳар йили белгиланадиган коэффицентларнинг
жамламаси сифатида ҳисоблаб чиқилади. Пенсия тизимини ислоҳ қилиш 
давомида бадаллар суммаси дастлаб бирдамлик тизимини 
молиялаштиришга йўналтирилади. Кейинчалик пенсияларни ҳисоблаш 
формуласида унинг бирдамлик ва жамғариш таркибий қисмларни 
тенглаштирган ҳолда, шартли жамғариш элементининг аҳамияти 
оширилди. Ихтиёрий пенсия суғуртаси қўшимча пенсия суғуртаси 
тизимининг вазифаларини бажаради.
Хорижий мамлакатларда ислоҳотларни ўтказиш натижасида пенсия
тизимининг тузилмаси қуйидаги элементлардан ташкил топди: давлат 


65 
пенсия таъминоти; мажбурий пенсия суғуртаси; ихтиёрий пенсия суғуртаси. 
Давлат ижтимоий суғурта нафақалари
 
— меҳнат фаолияти билан 
шуғулланаётган (шуғулланган) ва белгиланган тартибда ижтимоий 
суғурталанган шахслар (уларнинг оила аъзолари)га улар вақтинча меҳнатга 
лаёқатсиз бўлгани, ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққани ҳамда қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда давлат ижтимоий 
суғуртаси маблағлари ҳисобидан нафақалар тайинланишдир.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish