13.1. Таълим тизимида психологик хизмат вазифалари, тузилиши
ва ташкил этилиши
Х
алқ таълими тизимидаги психологик хизматнинг мақсади - шахснинг
ҳар томонлама мукаммал психологик тараққиётини таъминловчи окилона,
зарур шарт – шароитлар, омиллар, қулай вазият ва муҳит яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказишнинг объекти ўқув
масканигача ёшдаги болалар, умумий ўрта таълим ўқувчилари, махсус ўқув
юрти ва олий ўқув маскани талабалари, ўқитувчилар, ота-оналар бўлиб
ҳисобланади. Тадқиқот объектига кирганш кишиларни якка тартибда, алоҳида.
Гуруҳий ёки жамоавий шаклда ўрганиш мумкин. Психологик хизматнинг
мазмуни:
1.
Психопрофилактика,
153
2.
Психологик маориф ва маърифат,
3.
Психодиагностика,
4.
Психик ривожлантириш ва психокоррекция,
5.
Психологик консультация.
Психологик ишлар мажмуаси ўқувчиларни ўқув маскани, коллеж ва
лицейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ
ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини таълим
ва тарбиясидаги нуксонларнинг сабабини аниқлашга мулжаллангандир.
Диагностик ишлар гуруҳий ёки якка тартибда ўтказилади. Бу аснода амалий
психолог қуйидаги яққол вазифаларни бажаради:
- Ёш давр тараққиётининг муайян мезонларига мувофиқлигини аниқлаш
мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, академик лицей ва касб-хунар коллеж
тингловчилари, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан
ўтказади, уларнинг камолот даражаларини белгилайди. Ўқитувчиларнинг
касбий яроқлиги ва лаёқатини диагностика қилади, уларнинг шахс ҳислатлари,
иродавий сифатлари, ҳис - туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имкониятлари,
интеллектуал (ақлий) даражаси ва пеадгогик қобилиятини текширади.
◼
Психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари,
уларнинг қизиқиш, майл, иктидорлиги кабиларни ўрганади, уларга индивидуал
муносабат ва ёндашишни йўлга қўяди, мутахассис ва етук шахс сифатида
шаклланишига муайян ёрдам кўрсатади, тренинг (махсус машқ) ўтказади.
◼
Ўқув масканигача ёшдаги болалар, ўқувчилар, академик лицей ва касб-
хунар коллеж тингловчилари, олий ўқув юрти талабаларида учрайдиган кув
малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуксонлар, хулқ-атвордаги
камчиликлар, ақлий тараққиёт ва шахс фазилатларидаги бузулишлар
сабабларини диагностика қилади.
◼
Болаларнинг вояга етган одамлар ва ўз тенгқурлари билан муомаласи
хусусиятини текширади. Уларнинг этноқиёфаси ва этномаданияти хусусиятини
ҳисобга олган холда психофизиологик методикаларни муайян шароитга
мослаштиради.
◼
Бошқа
соҳанинг
мутахассислари
билан
биргаликда
руҳий
ривожланишдаги нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олиб, табақалашган,
дифференциал диагностикани амалга оширади;
нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлайди;
девиант (қонунбўзарлик) аксил ижтимоий хулқ-атвор сабаблари ва
уларнинг шаклларини белгилайди;
гиёхвандлик,
таксикоманлик, алкоголизм, ўғирлик, дайдиликнинг
ижитимоий-психологик илдизларини текширади, уларнинг омиллларини
таҳлил қилади ва бошқалар.
◼
Раҳбар кадрлар ва ўқитувчиларнинг касбга яроқлилигини илмий асосда
текшириш ва аниқ тавсияномалар ишлаб чиқиш.
◼
Олий ўқув маскани ходимлари синов муддатини (стажер, аспирант)
ўрганиш ва амалий кўрсатмалар бериш.
◼
Иш юритиш, сайлов, саралаш, танлов, қабул бўйича илмий-психологик
прогноз қилиш, содир бўлиши мумкин бўлган хавфдан маъмуриатни огоҳ этиш.
154
Аттестация, ижтимоий талаб ва буюртмалар юзасидан ижтимоий-психологик
ахборотлар тўплаш ва уларни умумлаштириб, яққол тавсиялар яратиш.
◼
Чет эл муассалари билан алоқа қилиш, кадрларнинг малакасини
ошириш, уларнинг интеллектуал потенциалини аниқлаш, фан ва техникани
ривожлантириш имконияти, олий ўқув масканининг нуфузи тўғрисида
материаллар йигиш, уларни психологик жиҳатдан таҳлил қилиш ва маслахатлар
бериш.
◼
Ўқув қўлланмаларнинг сифати, китобонлилик муаммоси, ходимлар,
талабаларнинг давлат мулкига муносабати ҳақида маълумотлар тўплаш ва
уларни умумлаштириш, маъмуриятга ахборот тайёрлаш.
◼
Ётокхоналарда талабаларнинг эҳтиёжи, талаби, қизиқиши, ижтимоий
қарашлари, турмушга нисбатан муносабати тўғрисида маълумотлар тўплаш ва
уларнинг фаоллигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
◼
Ўқув маскани ходимлари, ўқитувчилар, талабаларнинг экологик,
иқтисодий, сиёсий, этнопсихологикбилимлари савиясини текшириш ва
мустақилликни мустаҳкамлаш имкониятини ўрганиш.
◼
Анъанавий таълим ва тарбия методларининг ютуғи ҳамда
камчиликларини тадқиқот қилиш, инновацион, фаол услублар самарадорлигини
амалиётда синаб кўриш, ўқувчиларниг уларга нисбатан муносабатларини
аниқлаш.
◼
Иктидорли ўқувчилар, талабалар, ёш мутахассислар танлашда иштирок
этиш, илмий - психологик тавсиялар ишлаб чиқиш.
◼
Ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ижодий фаолияти
махсулдорлиги, тугурақлар фаоллигини кўтаришнинг тадбирларини ишлаб
чиқиш, уларнинг имкониятларини текшириш, касб маҳоратини эгаллаш бўйича
мусобақалар, мунозаралар ташкил қилиш ва уларнинг махсули тўғрисида
башорат (прогноз) қилиш.
◼
Ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ўртасида буш вақтни
таксимлаш ва ундан омилкорлик билан фойдаланиш муаммосини ижтимоий
психологик нуқтаи назардан текшириш ва буш вақтни мақсадга мувофиқ
ташкил қилиш йўллари ҳамда улардан этнопсихологик билимлар, маънавий
қадриятларни эгаллашда фойдаланиш имкониятини психологик жиҳатдан
таҳлил қилиш.
◼
Ўқув маскани ўқувчилари, ўқитувчилари, ходимлари, талабаларида
давлат маблагини тежаш туйғусини аниқлаш, тежамкорлик, молкмулкни асраш
ҳисси, нохуш кечинмаларни жамоа орасида ёппасига текшириш, миллий гурур,
миллатлараро муносабат маданиятини таркиб топтириш мажмуасисни ишлаб
чиқиш.
◼
Ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар, талабаларда ишбилармонлик
қобилиятини риовжлантириш юзасидан илмий психологик дастур яратиш
ҳамда унинг моддий бойлик ишлаб чиқаришдаги улушини таҳлил қилиш.
Психологик хизматнинг мазкур йўналиши психологдан инсон шахси ва
индивидуаллигини таркиб топтириш жараёнига фаол таъсир ўтказишни тақозо
қилади. Халк таълими тизимидаги психологнинг вазифаси психологик
хизматни муайян қоида, мезонга асосланиб ташкил қилишдан иборат бўлиб, ёш
155
давр
хусусиятларига
биноан
(Ўқувчилар,
талабалар)
психиканинг
ривожаланиши, шахснинг шаклланиши қонуниятларни амалиётга тадбик этиш,
ўқитувчилар жамоасига талабалар таълим-тарбиясини индивидуаллаштиришда
ёрдамлашиш, уларнинг қобилияти, майлининг даражасига қараб ўқитувчиларга
коррекцион (тузатиш) ишларини амалга оширишда кўрсатмалар беришдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |