13.3.
Ўқув масканларида психологнинг асосий вазифалари.
Ў
қув маскани психологининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
◼
ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналар учун консультация ишларини
олиб бориш;
◼
ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш, ўзлаштирмовчиликнинг
сабабини аниқлаш;
◼
характерида турлича акцентуацияси мавжуд ўқувчилар билан
психокоррекцион ишларни ўтказиш;
◼
ўқитувчиларнинг психологик саводхонлигини ошириш фаолиятини
уюштириш;
◼
тарбияси қийин болалар ва ўсмирларнинг психологик хусусиятларини
ўрганиш;
◼
ўзлаштирмовчи ўқувчилар билан ишлашга доир аниқ психологик-
157
педагогик тавсиялар, кўрсатмалар ишлаб чиқиш;
◼
иқтидорли ўқувчиларни танлаш, улар билан индивидуал иш олиб
бориш;
◼
ўқитиш ва тарбиялашнинг янги методларини муҳитга мослаштириш;
◼
ўқув
масканида
психологик
муҳитни
ўрганиш
ва
уни
барқарорлаштириш;
◼
ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоасида шахслараро муносабатларни
тадқиқ этиш;
◼
ўқитувчининг шахсини ва педагогик қобилиятини текшириш;
◼
ўқувчилар шахсини ўрганишга оид ўқитувчилар фаолиятини
мувофиқлаштириб туриш.
Ўқув маскани психологи унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш
учун махсус жихозланган хонага эга бўлиши ва уни керакли материаллар билан
таъминлаш зарур (оддий методикалар, суров варакалари, расмлар, тестлар,
топшириклар, тренинглар).
Ўқув маскани психологи ўқитувчиларга “Оила психологияси” ва
“Одобнома” фанлари бўйича муайян маслахатлар беради (тестлар тавсия
қилади, оилавий низоли вазиятлар ва уларни ечиш йўллари, эр-хотинниг ўзаро
муносабатлари,
оилада
шахслараро
муносабатлар
хусусиятларидан
кўрсатамлар).
Педагог ходим билан ўқув маскани психологи ўртасидаги ўзаро ва
ўқувчилараро муносабат касбий-ахликий асосга, психологик одоб, назокатга
риоя қилиб, илтифотлилик, талабчанлик, сезгирлик, ростгуйлик, ўзаро ёрдам,
диний эътиқодларни ҳурмат қилиш каби сифатлар мажмуаси намунасини
намойиш этиш негизида кўрулмоғи даркор.
Ўқувчиларга татбик қилинишига мулжалланган психологик давлат
стандарти мустақил ҳаётга ва касбий ўз ўзини аниқлашга психологик
тайёргарликнинг
шарт-шароитларини
яратиш
билан
боғлиқ
ўқув
функцияларини улар томонидан бажаришни таъминловчи талаблар ва
мажбуриятлар мажмуасини тақозо қилади.
Ўқувчиларга психологик талаблар мажмуаси қуйидаги кўринишга эга:
◼
ўқувчилдарда билиш эҳтиёжларини борлиги,
◼
ҳар қайси ўқувчида диққатнинг қўлами, барқарорлиги ва бошқа
хусисиятларнинг мавжудлиги,
◼
эшитув, кўрув, мотор-ҳаракат хотирасининг ривожи,
◼
эсда олиб қолишнинг окилона усулари тўғрисидаги билимлар ва уларда
ўқув мутериалларини ўзлаштиришда фойдаланиш ўқуви,
◼
анализ ва синтез, умумлаштириш каби фикр юритиш операцияларни
қўллай олиш, аналитик-синтетик фаолият усулларни татбиқ қилиш,
турли ўқув предметларида умумлаштириш ва таснифлашни амалга
ошириш,
◼
ўзининг темперамент хусусиятларига оид билимларга эга бўлиш,
уларга асосланиб шахсий фаолиятининг индивидуал услубини вужудга
келтириш,
◼
иродавий сифатларни, ўзини ўзи тарбиялашга оид усулларни
158
ўзлаштириш,
◼
ўзининг ҳиссий-психологик ҳолатларини бошқариш,
◼
ўқув фаолиятининг ижтимоий аҳамиятли ва шахсга оид мотивларининг
мавжудлиги,
◼
шахснинг ижобий фазилатлари (сахийлик, ростгуйлик, адолатлилик,
интизомлилик,
озодадик,
инсонпарварлик
ва
бошқалар)
ни
ривожлантириш усулларини эгаллаш,
◼
ўзининг ақлий ва махсус қобилиятларини ўстириш эҳтиёжи,
◼
синфдошлари, ўқитувчилари, ота-оналар ва бошқа вояга етган кишилар
билан ўзаро муносабатга киришиш ва мулоқот ўрнатиш уқуви,
◼
маълумот олишга ва меҳнат фаолиятига ижобий муносабатнинг
мавжудлиги ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |