Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Ўқитувчи ўқув масканларидаги психологик хизмат тизимида



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

13.2. Ўқитувчи ўқув масканларидаги психологик хизмат тизимида. 
1. 
Ў
қув масканида ташкил этилган психологик хизматнинг самарали 
йўлларини қидириш, шарт-шароитлар ва муҳитни ҳар томонлама, тўлиқ 
ўрганиб чиқишни ҳар бир ўқувчининг ёш хусусиятларни ҳисобга олган холда 
индивидуал ва гуруҳий ишлаш услубларини аниқлаш лозим. 
2. 
Ўқув маскани психологи ўқувчилар ўртасида учраб турадиган психик 
ривожланишдан кечиқиш холларини тўлиқ ўрганиши, уларни келтириб 
чиқарувчи омиллар ва ижтимоий - психологик шарт-шароитларни таҳлил 
қилиши лозим. 
3. 
Ўқув маскани психологи турли ёшдаги ўқувчиларнинг қобилиятлари, 
йўналиши, лаёқатлари ва касбий қизиқишларига доир аниқ илмий таҳлиллар, 
тест натижалари асосида тузилган маълумотлар банкига эга бўлиши керак. Бу 
маълумотларга асосланиб, психолог уларга алоҳида-алоҳида ёндашиш, 
айримларга кушимча дарслар ташкил этиш, ўқув маскани, оила ва жамоатчилик 
ҳамкорлигида қобилиятларини ўстириш билан боғлиқ аниқ кўрсатмалар ишлаб 
чиқиши лозим. 
4. 
Ўқув маскани психологи синфлардаги руҳий ҳолатларни, ўзаро 
муносабатлар билан боғлиқ бўлган психологик муҳитни аниқлаши, расмий ва 
норасмий лидерлар ўртасидаги муносабатларни чуқур ўрганиши, ўқув маскани 
маъмурияти ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарига зарур йўл-
йуриклар тавсия қилиши жоиз. 
5. 
Бундан ташқари, ўқув маскани психологи турли можаролар, зиддиятлар, 
тартиббўзарликларнинг олидини олиш, уларнинг психологик илдизини 
ўрганиш чора-тадбирлари бўйича консультациялар ташкил этиши шарт. Бундай 
консультациялар ота-оналар ва педагоглар жамоаси учун алоҳида ташкил 
қилинади. Амалий психолог фаолиятининг яна бир томони турли масалалар 
бўйича ўқитувчилар жамоасига психологик ёрдам беришдир. Бунда у 
жамоадаги соғлом муҳитнинг асоси бўлмиш ўзаро муносабатларни яхшилашга 
қаратилган ижитимоий психологик тренинг машғулотларидан самарали ва ўз 
вақтида муттасил фойдаланиши, ўзлуксиз равишда диагностик синовлар 
ўтказиб туриши, педагогнинг касбий маҳоратини ва нутқ қобилиятини 
оширишда ижтимоий психологиянинг барча фаол тайёргарлик усулларидан 
фойдаланиши зарур. 
Юқоридаги вазифалардан келиб чиққан холда, ўқув маскани психологи ўз 
фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаши мумкин. Улар диагностик ва 
тузатиш ишлари, психопрофилактик ишлар, психологик консультациялар, 
ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг психологик саводхонлигини 


156 
кўтариш; психология методларини аниқ шароитларга мослаштириш, улардан 
самарали фойдаланиш, тўпланган илмий маълумотларни изчил тарзда таҳлил 
қилиб бориш; тестлар тузиш, уларнинг сезгирлигини илмий асослаш ва ҳар бир 
ўқувчи қобилиятини,қолаверса, ўқитувчилар билимдонлигини тестлар 
ёрдамида мунтазам текшириш, илмий хулосалар ва кўрсатмалар тайёрлаш 
кабилардан иборат. 
Ҳар бир ўқитувчи қуйидагиларни ўзига қамраб олувчи “психологик 
минимум” ни эгалламоги даркор: 
- ўқувчилар тафаккури, хотираси, идроқи ва диққатининг ёш 
хусусиятлари, уларнинг ҳиссий-иродавий жараёнларда юзага келиши 
тўғрисидаги билимлар; 

ўқувчилар ўқув фаолиятининг психологик тузилиши, уни ташкил 
қилувчи ақлий ҳаркатлар, усуллар юзасидан тушунчалар: 

ўқувчилар муомала қилиш малакалари ва улар билан психологик 
мулоқот урнатиш кўникмаларига доир билимлар; 

шахсни шакллантиришнинг психологик қонуниятлари бўйича кенг 
тасаввурлар; 

ўқувчиларни ўрганиш метлодикалардан фойдаланиш кўникмалри ва 
уларнинг фаолиятини “Кузатиш картаси” ни тўлдириш; 

таълим ва тарбиянинг психологиясига доир адабиётларни ўқишга 
нисбатан эҳтиёжлари ва қизиқишларининг мавжудлиги.
Халқ таълимининг барча тоифадаги муассасаларида шахсни ўрганиш 
учун муайяин тизимдаши методларни қўллаш жоиз, токи улар ўқувчида ўзини 
ўзи идрок қилиш, ўз ўзини баҳолаш, ўзини ўзи таҳлил қилишни таъминласин. 
Республикада ўқув масканида психологик хизмат кўрсатиш ишларини 
такомиллаштириш ўқувчиларни жамият олидида турган улкан ва илгор 
ишларга тайёрлашда ўзининг муносиб ҳиссасини кушади ва Ўзбекистон 
Республикасининг “Тълим ҳақидаги қонуни” бандларини муваффақиятли 
амалга ошириш камда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни ҳаётга жориш 
этишда ўз ўрнини топади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish