Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Педагоглар жамоасидаги ўзаро муносабат турлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

12.2. Педагоглар жамоасидаги ўзаро муносабат турлари. 
П
едагогик жамоанинг шахсга таъсири самарадорлиги шахснинг 
жамоадаги кайфияти билан белгиланади. Бунга қуйидагилар киради: 
шахснинг фаолият, ўзаро муносабатлар, раҳбарликдан коникиш, шахснинг 
мазкур жамоадаги ҳимояланганлиги, унинг ички хотиржамлиги. Буларнинг 
ҳаммаси ҳиссий бехдудлик атамаси билан таърифланади ва у бола шахси 
ривожланишининг уни ҳаётидаги илк босқичлариданоқ мажбурий шарти 
ҳисобланади. 
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, руҳий муҳитнинг моҳияти шундан 
иборатки, жамоада таркиб топган ўзаро муносабатлар жамоа аъзоларининг 
қадриятлари, аҳлоқ нормалари ва манфаатлари билан белгиланадиган алоҳида 
ҳиссий-руҳий тусга эга бўлади. Ҳар бир шахс фаоллиги даражаси жамоанинг 
шахсга таъсири сингари шахс ушбу жамоада ҳиссий бехбудликни қанчалик 
бошидан кечириши билан белагиланади.
Демак, ҳар бир шахс камолотининг ва бутун жамоанинг юқори ишчанлик 
қобилиятини рағбатлантирувчи руҳий муҳитни ташкил этаётганда, гуруҳ 
аъзолари орасидаги ўзаро муносабатларни ва унда ҳукмрон бўлган 
қадриятларни тартибга солишдан бошлаш керак. 
Пелагогик жамоада ўзаро маносабатларнинг расмий ва норасмий 
тузилишлари ажратилиб кўрсатилади. Бу ерда ҳар икки тузилиш шахс жамоада 
эгаллаши мумкин бўлган нуқтаи назардангина қараб чиқилади. 


149 
Муносабатларнинг расмий тузилмаси - бу ташқаридан, жамият 
томонидан берилган ва ушбу жамоа фаолият кўрсатиши зарур бўлган ҳолатлар 
(позиция) системасидир. 
Норасмий шахслараро муносабатлар системасида ҳолатлар ҳар бир 
ўқувчининг ўзига хослиги ва ушбу синфнинг хусусиятлари билан белгиланади.
Бошлангич ўқув масканидаёқ болаларнинг синф жамоасида муайян, 
уларни жалб этувчи ҳолат (позиция) ни, яъни етакчи, энг яхши ўқувчи, энг 
яхши спортчи ва ҳоказо ҳолатларни эгаллашга интилиш кузатилади.
Ижтимоий ҳолат икки ўлчов: шахснинг ижтимоий хулқ-атвори ва 
атрофдагиларнинг ижтимоий умиди билан характерланади.
Ижтимоий хулқ-атвор - бу реал ҳатти-ҳаракатлар бўлиб, улар туфайли 
одам ўзини исталган ролда қарор топтиради.
Ижтимоий умидлар - бу атрофдагиларнинг ушбу одам ҳолатига 
муносабатларидир. Агар кимдир ўзини мазкур ҳолатда қарор топтирган бўлса, 
атрофдагилар уни бу ҳолатга “боғлаб қўйгандек” бўладилар. Ўқувчилар юқори 
синфга ўтгани сайин ўз ижтимоий ҳолатларини одатда билибгина қолмасдан, 
шу билан бирга кўпинча уларни ўзгартиришга ҳам интиладилар. Тўғри, таркиб 
топган ижтимоий умидлар бунга халақит беради.
Ижтимоий умидлар барқарор бўлганлиги учун ўсмир вақтини ўтказиб 
юборган ҳолатни ўқувчининг ўзи ўзгартириши қийин бўлади, бу ерда 
педагогнинг ёрдами керак.
Педагогик жамоа ички ҳолатлари орасида пешқадам, етакчининг ҳолати 
алоҳида ўрин туради. Бу гуруҳ олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли 
бажарили билан боғлиқдир. Айнан пешқадамлар жамоанинг нормалари ва 
қадриятларини белгилайди. Пешқадам ўз ҳолатининг обрўлиги билан ўз 
фикрини ўтказиш учун катта имкониятларга эга. Болалар пешқадам 
ўқувчиларга ишонганилари учун ҳам уларга тақлид қиладилар. Жамоадаги 
психологик муҳит кўп жиҳатдан ким пешқадамлигига боғлиқ бўлади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish