112
қабул қиладилар ва уларнинг қоидаларига тўла амал қилишга ҳаракат
қиладилар. Ўқувчи учун ўқитувчи унинг психологик ҳолатини белгилаб
берувчи асосий фигура ҳисобланиб, бу ҳолат унинг нафақат гуруҳдаги, балки,
умуман тенгдошлари билан бўладиган муносабатига, бу муносабат эса ўз-
ўзидан оиласидаги муносабатларига ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, бу
муносабатлар унинг ўқув фаолияти муваффақиятини ҳам белгилаб беради.
Ўқитувчининг ўқувчиларга таъсир кўрсатиши ва муносабатининг қуйидаги
услублари мавжуд.
Авторитар услуб: бу қаттиққўллик бўлиб, бунда ўқитувчи ўқувчиларини
сўзсиз ўзига бўйсунишларини талаб этади. Лекин, нима учун қаттиққўллик
қилаётганини ёки ўқувчиларига нима учун ўзларини шундай тутишлари
лозимлигини
тушунтириб бермайди, шунингдек, ўқувчиларни ўз ҳатти-
ҳаракатларини мустақил бошқаришга ҳам ўргатмайди. Ўқитувчи дарс давомида
ўқувчиларидан жим утиришини, саволларга доимо қўл кўтариб, ўқитувчининг
рухсати билан жавоб беришини, ўқитувчининг кўрсатмаларини сўзсиз
бажаришини талаб этади.
Бундай педагоглар ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида эмас,
балки
асосан ўқув режаси асосида дарс ўтадилар. Дарс давомида ҳам баҳс-мунозара
учун деярли имконият яратилмаган холда асосан ўқитувчининг фикри
сингдирилади. Ўқувчилари билан муомала муносабатда ҳам уларнинг
индивидуал психологик хусусиятлари, жумладан,
нерв
тизимининг
қўзгалувчанлик даражасини ҳам эътиборга олмайдилар. Бу услуб ўқитувчини
синфдан, ўқувчидан узоқлаштиради. Эмоционал совуқлик гуруҳда интизомли
ўқувчида яккаланиш, хавотирлик, ҳимоя килинмаганлик ҳиссини ҳам юзага
келтиради. Бу услуб гуруҳда юқори ўзлаштириш кўрсаткичини бериши, лекин
бу ўзлаштириш, асосан, хотира эвазига бўлиб, лекин мустақил тафаккур,
ижодкорлик, ҳозиржавоблик каби хусусиятларни
ривожланишдан ортда
қолишига сабаб бўлади, унда доимий хавотирлик ўзига нисбатан
ишончсизликни келтириб чиқаради.
Императив услубдаги ўқитувчининг ўқувчилари гуруҳда бўлмаган
вақтларда ўз-ўзини бошқариш малакаси бўлмаганлиги учун ҳам интизомга
мутлақо бўйсунмайдилар. Бу, асосан, тўполонда намоён бўлади. Бу услуб
ўқитувчининг мустаҳкам иродасини кўрсатади, лекин бу иродада ўқувчига
нисбатан муҳаббат ҳамда ўқувчининг "устозим мени яхши куради" деган фикри
эмас, балки куркув ҳисси мавжуддир.
Демократик услуб ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида дўстона
муносабат
ўрнатилишига асос бўлади. Дарсдаги интизом мажбурий эмас, балки
мувафаккиятга эришиш гарови сифатида ўқувчилар ижобий эмоцияни, ўзига
ишонч, ўз мувафаккияти, ютуқларидан қувониши, дўстлари
билан фаолиятда
ҳамкорлик ҳиссини беради. Демократик услуб ўқувчиларни бирлаштиради. Шу
билан бирга ўзининг фаолияти натижаларига қизиқиш уйғотган холда ўзи учун
ўзи ҳаракат қилиши лозимлигини англатади. Ўзини-ўзи бошқаришга, ўз ҳатти-
ҳаракатини ўзи назорат қилишга ургатади. Ҳар бир ишга масъулият билан
ёндошиш ҳисси ўқитувчининг шу ёшдаги болалар билан демократик муомала
муносабати асосидагина шаклланади.
113
Либерал услуб касбий лаёқати йўқ бўлган ўқитувчиларга хос бўлган
услубдир. Бундай ўқитувчи дарс жараёнини яхши ташкил эта олмайди. Бундай
дарсларда ҳар бир ўқувчи ўз тарбияланганлик даражасига қараб ўзини тутади.
Ўқувчи ўз мажбуриятларини яхши ҳис қилмайди. Муомала муносабатдаги
либерал услуб психология ва педагогика фанларига мутлако зид услуб
ҳисобланиб, болалар шахсини шакллантириш ва тарбиялаш жараёнида бу
усулни қўллаб бўлмайди. Шундай қилиб, ўқувчилар
билан муомала-
муносабатдаги императив услуб, асосан, маълум бир чегараларга асосланган
холда ўқувчи шахси ривожига салбий таъсир кўрсатади. Демократик услуб
ўқитувчидан муомала-муносабатда жуда катта касбий маҳоратни талаб этган
холда, ўқувчи шахсининг ижобий томонларини
ривожлантирувчи ягона услуб
ҳисобланади. Либерал услуб эса ўқувчини эмоционал зўриқтирмайди, лекин
унинг шахси ривожига ҳам самарали таъсир кўрсатмайди. Ўқитувчининг
муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита таъcир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: