9.3. Ўқувчининг ўзига хос хусусиятлари ва педагогик баҳолаш
П
едагогик баҳо таълим ва тарбия фаолиятида муваффақиятни
белгиловчи махсус стимул сифатида ифодаланади. Бундай баҳо фаолият
турларидаги қуйидаги тўртта шароитни инобатга олган холда боланинг
максимум мотивлашганлигини таъминлаши лозим: боланинг тарбияланишдаги
муваффақиятга таъсир этувчи турли хил зарур, етарли стимулларни билиш; ҳар
123
хил ёшдаги болаларнинг фаолият турларида иштирок этишининг асосий
мотивларни билиш; таълим ва тарбия мотивациясидаги индивидуал
фарқланишларни билиш; болалардаги айрим шахсий сифатлар ва
малакаларнинг шаклланишига маълумотларни идрок қилиш мотивациясига
таъсир этувчи ситуацион-вазиятли факторларни билиш керак бўлади.
Рагбатлантириш ва жазолаш сифатида талқин қилинадиган педагогик баҳолаш
мувозанатлашган бўлиши керак. Бир томондан, улар боладаги ижобий сифат ва
хусусиятларини шаклланишини фаоллаштирувчи стимуллар тизимини ўз ичига
олса, иккинчи томондан, ушбу болаларнинг шахсида кузатиладиган салбий
сифатларни ҳамда ноўрин хулқ-атворини юзага келишини тўскинлик қилувчи
ҳаракатдаги стимуллар йиғиндисидан ташкил топган бўлиши лозим. Боланинг
индивидуал
хусусиятларига,
ёшига,
вазиятга
боғлиқ
равишда
ва
рағбатлантириш, жазолаш тарзида қўлланиладиган педагогик баҳолашнинг
характери ва мослиги ўзгариб туриши ҳам керак.
Таълим ва тарбияда боладаги муваффақият ва омадсизликни баҳолашда
мавжуд стимуллар таъсирига кўникиш, ўрганиш ҳолатини юзага келмаслигини
назорат қилиш керак.
Педагогик баҳолаш жараёнлари фаолиятнинг якуний натижаларига эмас,
балки жараённинг ўзига дахлдордир. Бу жараёнда олинган натижа қандай
қилиб қўлган киритилганлиги унинг асосида қандай мотив ётганлиги
аҳамиятлидир. Миқдорий педагогик баҳолаш бажарилган иш хажми билан
масалан, ечилган вазифалар, топшириклар, машқлар сони орқали изохланади.
Сифатли баҳолаш эса бажарилган иш сифати, аниқлиги, тозалиги каби
мукаммаллигини англатадиган кўрсаткичларни ўзида акс эттиради. Педагогик
баҳолаш турлари билан бир қаторда болаларнинг таълим ва тарбиявий
муваффақиятларни стимуллаштирувчи усуллари ажратилиб кўрсатилади.
Улардан энг муҳими - кишининг бу диққат-эътибори, маъқуллаш,
баҳолаш, соврин, ёрдам, ижтимоий обрў ва мавқеидир. Агар ҳар бир
стимуллаштирувчи усулларни алоҳида кўриб чиқадиган бўлсак, кишига
нисбатан диққат-эътиборлилик рағбатлантириш усулларининг доимо энг
макбўл кўринишларидан бири ҳисобланган. Атроф-муҳитдагиларнинг
қизиқиши ва эътиборини ўзига тортиш киши учун ёқимлидир, айниқса унга
аҳамиятли бўлган инсон унга диққат эътиборини қаратса. Бундай эътибор,
атрофдаги кишилардан танлаб олган холда қадрлашларини англатади. Ва
аксинча, агар кишига эътибор қилинмаса, аҳамият берилмас экан, инсонда
нохуш ҳис туйғу вужудга келади. Ўқувчига нисбатан мехр туйғуси самимийлик
ила қизиқиш билан педагог эътибор берар экан, атроф муҳитдаги кишилар
эътиборини ҳам жалб қилиши орқали уни рағбатлантириб боради. Болалар ҳам
катталар томонидан бўладиган диққат-эътиборни жуда кадрлайдилар, айниқса,
ўқитувчи ёки тарбиячининг диққат-эътиборини қозониш учун турли хил
усуллар билан эътибор объекти бўлишга интиладилар. Баъзан шу мақсад билан
диққат ва эътиборни ўзига қаратиш учун англанган холда кутилмаган хулқ-
атворни намоён қиладилар. Диққат-педагогик стимуллаштиришнинг имкон
қадар оддий усуллардан бири бўлиб, бошқа усуллар билан бирга қўлланилади.
Жумладан диққат - эътибор маъқуллаш билан амалга оширилиши орқали унинг
124
стимуллаштириш хусусиятини янада кучайтиради. Маъқуллаш-боланинг бирор
нимани қилишга ёки қилмоқчи эканлигининг позитив баҳолаши сифатида
намоён бўлади. Маъқуллаш ҳақида гап кетганда, киши ҳатти-ҳаракатларининг
вербал ёки новербал позитив баҳоланиши назарда тутилади. Вербал баҳо-
маълум баҳолашли хулосаларни ўз ичига олган сўзли ибораларни, новербал
эса-баҳоловчи ролни бажарадиган мимикалар, пантомимикалар, имо-
ишораларда ифодаланади. Кўп холларда маъқуллашнинг вербал ва новербал
усуллари бир-бирлари билан уйғунлашиб борадилар.
Инсонни тан олишлик, иқрорлик - баҳоланувчи кишидаги бирор
ютуқларини ажратиб кўрсатиш ва уларни юқори баҳолаши сифатида акс этади.
Диққат-эътибордан фарқлироқ баҳолаш предметини нима асосда баҳоланиши
англанилмаганлиги холда эмас балки, баҳоланувчи кишининг нима учун
кадрланаётганлиги онгли тарзда амалга ошади. Икрорлик, шу билан бирга
баҳоланувчи кишининг ўзгалардан фарқлатиб турувчи хусусиятларини
ажратма ва баҳолаш сифатида намоён бўлади. Баҳолаш баҳоланувчи кишининг
қатор хусусиятларини шаклланганлик даражасининг ҳамда ҳатти-ҳаракатлари
ёки фаолиятининг миқдорий ва сифатий баҳолар квалификациясини ўз ичига
олади. Бунга мисол қилиб, ўқув маскани баҳоларини олишимиз мумкин. Улар
ўқувчининг абсолют ва нисбий муваффақиятларини балларда характерлайди
яъни, абсолютлиги шундаки, баҳонинг ўзи ўқувчининг хулқ-атвори ёки
билимларининг сифати ҳақида гувохлик қилса, нисбийлиги-баҳолардан
фойдаланиб турли болаларда уларни таққослаб кўриш мумкин бўлади. Мадад-
стимуллаштиришнинг усули холда ўқитувчининг ўқувчининг баъзи
ҳаракатларини
маъқуллайди,
ушбу
ҳаракатларини
муваффақиятли
якунланишини ёки қайтарилишини стимуллаштириб боради. Мадад болани
аҳлоқий мустаҳкамловчи ҳамдарлик ёки биргаликдаги ҳаракатлар шаклида
бўлиши мумкин, яъни катталар томонидан шундай амалий ҳаракатларни
бажарилиши билан бола фаолиятининг активланишини таъминлайди. Одатда
мадад стимуллаштирувчи бўлиб, бола атроф-муҳитдаги кишиларга мухтож
бўлганда намоён бўлади. Мукофот боланинг ҳаракатларини баҳолашда ёки
моддий мадад усули сифатида идрок этилади ва тушунилади. Мукофот фаолият
стимули бўлиб қачонки келтириладиган ҳаракат-интилишларга мос келса ва у
лойик бўлсагина юзага чиқади. Мукофот характерида у ёки бу эътиборга
олинмаса, унда унинг стимуллаштирувчи аҳамияти камаяди.
Рағбатлантиришнинг кейинги усулларидан бири - ижтимоий рол, мавқе ва
обрўнинг кучайтирилганлиги-ўқувчи ва тарбияланувчилар ҳаракатининг
стимуллаштиришни ижтимоий-психологик усуллари ҳисобланади. Улар
боланинг атроф-муҳитидаги аҳамиятли бўлган кишилар кўз унгида обрў-
эътиборини, авторитетини ошиши билан боғлиқдир. Болалар ўз ҳаётида
ўйнайдиган ролллари улар учун кадр-қимматга ва жозибали аҳамиятга эгадир.
Масалан, лидер роли болалар ўртасида ниҳоятда кадрланса, ҳеч ким томонидан
ёктирмайдиган, ҳурмат килинмайдиган, лапашанг роли улар учун аҳамиятсиз
ҳисобланади. Ўз тенгдошлари ва катталар орасида бола аҳамиятли ролга эга
эканлиги айниқса, катталикка, мустақилликка, эркинликка эҳтиёж сезганда
(ўспиринлик даври) ҳаракатлантирувчи стимуллаштириш усуллар сифатида
125
хизмат қилади. Обрў деганда бола учун аҳамиятли бўлган атрофдаги
кишиларнинг ҳурмат даражасига, икрорлигига эга бўлиш тушунилади. Бир
қатор психолого-педагогик усуллар ёрдамида боланинг обрўсини сунъий тарзда
ошириш ёки камайтириш билан рағбатлантирилади ёки жазоланади.
Мавқе эса, боланинг шахслараро муносабатларидаги (масалан,
социометрик мавқе) ҳолати тушунилади. У юқорида қайд қилинган усуллар
ёрдамида ўзгартирилиши ҳам мумкин. Стимуллаштиришнинг қолган барча
усуллари болаларнинг хулқ-атворига, ҳаракатларига, фаолият натижаларига
нисбатан қўйиладиган баҳолар шаклида ифодаланади.
Анъанавий ўқув масканидаги баҳолар ушбу усуллардан бири бўлиб намоён
бўлади, аммо болаларнинг тарбияланиши ва таълим олишининг ҳар томонлама
тўлиқ мотивациясини таъминлай олмайди. “Педагогик баҳо” тушунчаси ўз
моҳияти ва хажми жиҳатидан оддий ”баҳо” га нисбатан кенгроқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |