Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Педагогик фаолиятда рағбатлантириш ва жазолаш элементлари



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/122
Sana21.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#832685
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   122
Bog'liq
EXJjAjoSzXSR7ookm9KcoqXp0LJbovfUy7Jnm5SQ

9.2. Педагогик фаолиятда рағбатлантириш ва жазолаш элементлари 
Р
ағбатлантириш психиканинг ижобий сифатлари ва хусусиятларини 
шаклланишини стимуллаштиради, жазолаш усули эса салбийларининг юзага 
келишини олдини олади. Агар амалиётда фақатгина рағбатлантириш 
қўлланилиб, жазолаш инкор этилса болалар шахсида ижобий сифатлар билан 
биргаликда салбий хусусиятлар ҳам юзага келиши ва шаклланиши мумкин. 
Агарда таълим-тарбиявий жараён жазолашга асосланган холда олиб борилса, 
унда болада айрим салбий хусусиятларнинг юзага келишини олдини олишга 
олиб келади аммо шу билан бирга муҳим ижобий сифатларнинг етарли 
равишда шаклланмаслигига сабаб бўлади. Рағбатлантириш ва жазолаш 
усулларини англанган тарзда биргаликда қўлланилиши оптимал мотивацияни 
таъминлаган холда бир томондан ижобий хусусиятларни ривожланиши учун 
имкон яратиб беради, иккинчи томондан салбийларининг юзага келишига 
тўсқинлик қилади. 


121 
Боланинг психологик ривожланиши учун рағбатланиши ва жазоланиши
бир хил меъёрда стимул сифатида муҳимдир: рағбатлантириш ижобий 
сифатларнинг ривожланишига хизмат қилса, жазоланиш салбий хусусиятларни 
коррекциясига ёки тузатишга қаратилади. Амалиётда мос ҳолатда ҳар 
иккаловининг қўлланилиши таълим ва тарбия вазифаларидан келиб чиққан 
тарзда ўзгариши лозим.
Агар ўқув - тарбиявий ишларда шахснинг ижобий сифатларини 
шакллантиришга, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга қаратилган 
куч-қувватни сафарбар этиш зарурати бўлса, унда рағбатлантириш усулини 
қўллаш керак бўлади. Агар вазифа мавжуд камчиликларни тузатиш билан 
боғлиқ бўлса, айниқса бола ўз хулқ-атворини тузатишга интилмаса ёки 
англамаса, умуман бунга қаршилик кўрсатса, жазолаш усулларни бундай холда 
қўлланилиши уринли бўлади.
Аммо болада ўзига бўлган ишончсизлик туйғуси бўлса, ўз-ўзини паст 
баҳолашда ҳамда муваффақиятга ишончсизликда рағбатлантириш устунлик 
қилиши керак. Ўз-ўзини баҳолаш ҳолати юқори бўлганда, жуда ўзига ишонган 
тақдирда аксинча, жазолаш усули қўлланилади. 
Улар ўртасидаги мослик даражаси ёш билан, болани мустақилликка 
интилишидаги эътирозга боғлиқ холда ўзгариши мумкин. Канчалик эътирозлар 
кўп бўлса, боланинг ўз хоҳиш иродаси ва истагида йўл қўйилган 
камчиликларига шунчалик қатъий жазо қўлланилиши лозим. Ваҳоланки, 
болалардаги мустақилликка интилишдаги эътирозлар ўсмирлик даврида кескин 
намоён бўла бошлар экан, бу ёшда уларга бўлган муносабат қаттиққўллик 
билан 
ифодаланиши 
кузатилади. 
Болаларни 
тарбиялаш 
жараёнида 
рағбатлантириш ва жазолаш усулларининг хусусиятларини ўзида акс эттирувчи 
баҳолаш педагогик стимул бўлиб хизмат қилади: яхши баҳо рағбатлантиришни 
билдиради, ёмон баҳо эса жазолашни утайди. Шуни инобатга олиш керакки, 
баҳолашнинг юқори ва паст кўрсаткичлари ҳар доим ҳам ўрта кўрсаткичлар 
сингари стимуллаштирувчи кучга эга бўлавермайди. Масалан, муваффақиятга 
эришувчи стимул сифатида 5,3 ёки 2,1 баҳолар эмас, балки кўпинча 4 баҳо 
бўлади. Шунинг учун бола беш баҳо олгандан сўнг , қисман ўз ўқишини давом 
эттириш моҳиятини йўқотади, чунки беш балли баҳолаш тизимида бешдан 
юқориси бўлмайди. Агар ўқувчи 4 баҳо олган бўлса, унда янада юқори баҳо, 
мазкур холда 5 баҳони олишга имкон ва шароит топади. Жуда ҳам паст, 1 баҳо 
боланинг ўз натижаларини яхшилашга интилишни йўқотади сабаби, бундай 
баҳони ижобий томонга ўзгартириш мураккаб бўлади. Одатда ўқитувчилар 
юқори баҳоларни “қоникарсиз”га ўқиган ўқувчиларга қўймайдилар. Уч баҳо 
субъектив баҳо тарзида қабул килиниб, ҳаракат қилинган тақдирда уни 
ўзгартириш мумкин бўлади. Оптимал ҳолат бўлиб, беш балли тизим 
шароитида мазкур предмет бўйича боланинг олган баҳоси бир баллга кам ёки 
юқори эканлиги бўла олади. Агарда у асосан уч ёки тўрт баҳо олаётган бўлса, 
унда унинг учун стимуллаштирувчи куч сифатида 4 ва 5 баҳолар бўлади, энг 
салбий 
куч бўлиб эса, хавотир ва ҳис хаяжонни келтириб чиқарадиган 
ҳамда юзага келган вазиятни тўғрилаш мақсадидаги 2 ва 3 баҳолар 
ҳисобланади. Болаларни стимуллаштириш тизимида реакцияларнинг сусайиш 


122 
ҳолати кузатилади, зеро унинг моҳияти ҳамиша ижобий ва салбий стимулларни 
қўлланилиши билан уларнинг мотивлаштирувчи ролини йўқотишида 
изохланади. Масалан, болаларни юқори баҳолар шаклида доимий 
рағбатлантириш вақт ўтиши билан таъсирчанлик хусусияти олдингидек таъсир 
этмай қолади. Иккинчи томондан, доимо паст баҳоларни олиш натижасида унга 
нисбатан кишида кам эмоционал хавотирланиш ҳиссини олдингига нисбатан 
юзага келтиради ва ўзининг мотивлаштирувчи таъсирини йўқотади. Вакти-
вақти билан ижобий ва салбий стимуллар характерини ўзгартириб туриш ҳамда 
уларга нисбатан тўғри таъсир кучини сақлай билиш керак. Болаларнинг ўқув ва 
тарбиявий фаолиятини стимуллаштириш комплекс характерга эга бўлиши 
керак бўлиб, мазкур вақт давомида қандай қизиқиш ва эҳтиёжларнинг 
муҳимлигига қараб баъзан ёки қисман қўлланиладиган турли хил кузгатувчилар 
системасини ўз ичига олиш лозим. Стимуллаштиришнинг комплекслилиги бир 
вақтнинг ўзида турли хил: органик, моддий, аҳлоқий, индивидуал ва 
ижтимоий-психологик стимулларни қўллашни англатади. Органиқ стимуллар- 
болаларнинг органик эҳтиёжларини қондириш билан ифодаланади. Моддий 
стимуллар - болаларга қизиқарли туюлган ва ўзига жалб этувчи нарсаларни ўзи 
учун қўлга киритишда ифодаланади. Аҳлоқий стимуллар боланинг ҳис 
туйғулари билан ҳамда маънавий эҳтиёжларини қондириш билан ўзвий боғлиқ 
бўлади. Улар қаторига топширилган маъсулиятни бажарганлигидан, бошқа 
кишиларга кўмаклашганлигидан, аҳлоқий мақсад ва қадриятларга мос тарзда 
амалга оширган хулқ-атворидан қониқиш ҳиссини киритиш мумкин. 
Ижтимоий-психологик стимулларда шундай мотивлар борки, улар бевосита 
инсоний муносабатлар тизими билан боғлиқ бўлади. Уларга, инсонга нисбатан 
эътиборнинг кучлилигига, ҳурмат-иззатга йўналтирилган, мотивлар мисол бўла 
олади. Индивидуал стимуллар шахснинг ўзига хос хусусиятларини 
англатадиган, унинг учун аҳамият касб этадиган, шахсий манфаатни ўз ичига 
олган мотивлар ташкил этади. Турли хил стимуллар таъсири кишининг хулқ-
атворига вазиятга асосланган холда бўлади. Вазиятга боғлиқ холдаги таъсири 
деганда, киши томондан у ёки бу стимулларни қандай шароитда содир 
бўлаётганлигига қараб идрок этиш ва баҳолаш тушунилади. Бир стимулнинг 
ўзи, масалан, юқори ёки паст баҳо муваффақиятга эришиш йўлида киши учун 
аҳамиятли ёки аҳамиятсиз эканлигига қараб турлича таъсир кўрсатади. Агар 
инсон ҳаётидаги бирор-бир муҳим воқеалар юқори баҳо олиш билан асосланса 
демак, бундай баҳо муваффақиятга ундовчи кучли стимул бўлиб қолади. Агар 
боланинг ҳаёти ва фаолияти унга боғлиқ бўлмаса, баҳо унинг учун фаолиятга 
ундайдиган куч сифатида бўла олмайди. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish