Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


КОММУНИКАТИВЛИК АСОСИДА ТИЛНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

КОММУНИКАТИВЛИК АСОСИДА ТИЛНИ ЎРГАНИШНИНГ ДОЛЗАРБ ХУСУСИЯТЛАРИ
 
ХОЛМАТОВА З., БОҚИЕВ А., ФарДУ. 
 
Ўзбекистонда чет тилларини ўқитиш тизимида улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Чунки кичик 
мактаб ёшидан бошлаб, тилни прагматик асосда ўрганиш, ўқувчиларга руҳий, ҳиссий таъсир кўрсатиш орқали 
тил кўникмаларини ривожлантириш бўйича маълум тажрибалар вужудга келди. Бу эса таълим соҳасида олиб 
борилаётган ислоҳотларнинг муҳим босқичларидан бири бўлиб, ўсиб келаётган авлодни баркамол шахс қилиб 
тарбиялашда, уларнинг жаҳон стандартлари бўйича таълим олишида айниқса аҳамиятлидир.
Маълумки, чет тилларини ўрганишда коммуникация жараёни, коммуникатив компетенция муҳим 
аҳамиятга эга. Ушбу қарорда белгиланган изчил мақсадни амалга ошириш учун чет тилларини ўргатишни 
коммуникатив асосда олиб бориш катта самара беради. 
Бу тизимга чет тили ўқитишга коммуникатив ёндашув ўтган асрнинг охирларидан бошлаб олиб 
кирилди. Ўзбекистонда эса ушбу янгича услуб XXI асрнинг бошларидан жорий этила бошланди ва ўзининг 
муайян натижаларини бериб келмоқда. Бунга сабаб эса тил ўқитишга коммуникатив ёндашувнинг ўзига хос 
афзалликларидир.
348 


Шулардан биринчиси ва, энг муҳими, бу услуб тил ўрганувчининг коммуникатив компетенциясини 
шакллантиришга қаратилганлигидир. Ҳар қандай тилни ўрганишдан мақсад ушбу тилни амалиётда қўллай 
олиш, мазкур тил эгалари ёки шу тилда мулоқот олиб борадиган бошқа миллат вакиллари билан хоҳ оғзаки, хоҳ 
ёзма тарзда суҳбат қила олишдан иборатдир. Коммуникатив ёндашув эса тил ўрганувчиларни худди шу ҳаётий 
вазиятларга тайёрлашни тарғиб қилади ва шунинг учун ҳам чет тилларини ўргатиш соҳасидаги тадқиқотчилар 
томонидан қўллаб-қувватланиб келмоқда. 
Иккинчидан эса, ушбу ёндашув чет тилини назарий асосда ўрганиш билан бирга, уни амалий татбиқи, 
кенг ўзлаштиришга эътибор қаратади. Биламизки, тил ўзлаштириш жараёнини ҳар бир шахс ўз она тилида 
сўзлашишга ўрганиш мобайнида бошидан кечиради, яъни ҳали бола тили чиқмасдан туриб муайян нутқ 
ифодаларини доимо яқинлари томонидан эшитади, қулоғи шу тилга ўрганади, маълум сезгилар орқали сўзлар 
маъносини англай бошлайди, шу сўзларга тақлид қилиб товушлар, кейинчалик сўзлар талаффуз қила бошлайди 
ва маълум вақтга етиб бу тилда бемалол гапира, бошқача айтганда, мулоқот қила бошлайди. Бунинг учун 
болага ўз она тилининг грамматик қоидаларини ўрганиш ёки сўзлар ва уларнинг маъноларини ёд олиш 
зарурати бўлмаган, буларни унга ҳеч ким бевосита ўргатиши кузатилмайди.
Коммуникатив ёндашув ҳам чет тили ўрганувчиларни турли ҳаётий вазиятлар, ҳолатлар асосида 
маълум шароитда чет тилидан қандай фойдаланишга ўргатади. Яъни бунда ўқитувчи ўрганувчиларга чет 
тилидаги маълум бир ҳодисаларни уларни ўзлаштириш муҳитини яратиб бериш орқали ўргатади.
Бундан кўринадики, коммуникатив тил ўргатиш усули мамлакатимизда бир неча ўн йилликлар 
давомида қўлланиб келинган грамматика-таржима методидан тубдан фарқ қилади. Маълумки, бу услубда чет 
тили ўрганувчилар мазкур чет тилининг грамматикасини ўрганишган, ушбу грамматик бирликдан фойдаланиб 
гаплар тузишган, турли машқлар бажаришган; ушбу тилдаги луғавий бирликларни ёд олишган ва улардан 
фойдаланиб чет тилидан она тилига, она тилидан чет тилига таржималарни амалга оширишган. Оқибатда улар 
чет тилининг грамматикасини аъло даражада билишган, сўз бойликлари етарли бўлган, таржима назариясини 
пухта эгаллашган, зарур ҳаётий вазиятларда эса чет тилини қўллашда қатор тўсиқларга дуч келишган, катта 
қийинчилик билан мазкур тилда мулоқотга киришишган. Бундай муаммоларга сабаб улар тилни қуруқ 
ўрганишган, яъни уни амалий жиҳатдан ўзлаштиришмаган. 
Шунингдек, коммуникатив тил ўргатиш ўрганувчилардан тилни босқичма-босқич ўрганишни тарғиб 
қилади. Босқичлар сифатида эса тил бирликларидан ижодий фойдаланиш, уни синаб кўриш ва маълум 
вазиятларда хатоларга йўл қўйиш тушунилади. Хатоларга йўл қўйиш тил ўзлаштиришнинг меъёрий ҳолатидир, 
лекин мулоқот компетенцияси ривожланиб боргани сари тил ўрганувчида мазкур тилни равон ва хатосиз 
ишлатиш кўникмалари шаклланиб боради. 
Бошқача айтганда, чет тили ўқитишга коммуникатив ёндашув тил ўрганиш жараёнини мазмунли, 
самарали бўлишини таъминлайди. 
Юқоридаги ва шу каби бошқа афзалликларга эга бўлган коммуникатив тил ўқитиш услуби кўплаб чет 
тили ўқитиш гуруҳларида муваффақиятли қўлланмоқда. Бироқ ушбу ёндашувни талқин қилишда баъзи 
камчиликлар мавжудки, бу ҳолат айрим ўқитувчилар томонидан ўз машғулотларини ташкиллашда 
хатоликларга йўл қўйишга сабаб бўлмоқда ва таълим сифатига салбий таъсирини кўрсатмоқда. 
Шундай нотўғри тушунчалардан бири, айни вақтда, энг кўп тарқалгани коммуникатив ёндашувда 
грамматикани эътибордан четда қолдириш саналади. Бундай талқин грамматика-таржима методининг 
камчиликларини назарда тутган ҳолда юзага келган. Мазкур ғоя грамматикани коммуникатив ёндашув асосида 
тўғри ўргатишни чуқур англамаган айрим мутахассислар учун қўл келмоқда. Шунингдек, чет тили 
ўрганувчиларда ҳам чет тилини билиш учун, ўша тилда мулоқот қилиш учун грамматикани ўрганишга эҳтиёж 
йўқ деган хато фикрнинг уйғонишига сабаб бўлмоқда. Аслида эса чет тилининг грамматикасини билмасдан 
туриб ушбу тилни мукаммал эгаллаш мумкин эмас. Коммуникатив тил ўқитиш эса оғзаки ва ёзма мулоқот 
орқали тил ўрганувчиларда грамматик компетенцияни шакллантиришни назарда тутади. 
Коммуникатив ёндашув ҳақидаги яна бир нотўғри қараш ушбу услуб фақат гапиришга, яъни оғзаки 
мулоқотга ўргатади, деган фикрдир. Бундай хато фикрга сабаб кўпгина ҳолатларда ўрганувчилар чет тилидан 
хорижликлар билан оғзаки мулоқотга киришиш учун фойдаланишларидир. Шу туфайли чет тили дарсларида 
ўрганувчиларнинг сўзлаш ва эшитиб тушуниш кўникмаларини ривожлантирувчи топшириқлар муҳим бўлиб 
қолмоқда. Бироқ мулоқот икки киши ўртасидаги оғзаки ва ёзма муносабатни кўзда тутади.
Шундай экан, ҳар хил расмий ва норасмий хатлар, иш қоғозлари, ҳаттоки, мобиль телефон ёки 
интернет тармоқларида жўнатилаётган хабарлар ҳам мулоқотнинг ўзига хос шаклларидир. Коммуникатив тил 
ўқитишда ҳам ўрганувчиларнинг ёзма нутқларини, шу билан бирга, ўқиб тушуниш кўникмаларини ўстириш 
таълимдан кўзда тутилган мақсадлардандир. 
Шу ва шу каби бошқа нотўғри қарашлар чет тили ўқитишга коммуникатив ёндашувнинг баъзан етарли 
даражада самара бермаслигига олиб келмоқда. Шундай экан, бирор усулни қўллашда унинг моҳиятини чуқур 
англаш, уни нотўғри талқин қилмаслик мазкур услубнинг самарадорлигини таъминлашини унутмаслигимиз 
лозимдир. 
349 



Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish