Фильм намойиш қилиш. Тарихий материалларни, асар муаллифи ҳаётини ўрганишдан олдин фильм
намойиш қилинса, ўқувчиларнинг асарни идрок қилишлари фаоллашади.Масалан, 1- синфда
2-
синфда ”Гулзорда” ҳикоясини ўқишда ”Меҳробдан чаён” фильмидан парча кўрсатилиши,
3-4-
синфда Ибн Сино ҳақидаги асарларни ўрганишда ”Улуғбек хазинаси”,Алишер Навоий ҳақидаги
асарлар билан таништиришда Алишер Навоий фильми намойиш этилиши мумкин.
Кинофильм ва диафильмлардан ўқувчиларни асарни ўқишга тайёрлаш даврида фойдаланилади. Улар
ўқувчиларнинг тасаввур қилишларига, тушунчаларини ойдинлаштиришга, онгли ўқиш ва эмостионал идрок
этишларига ёрдам беради.Фильм намойишида туғилган айрим саволларига янги ўқийдиган асарларидан жавоб
топадилар. Тайёргарлик ишларини бундай уюштириш ўқувчилоарнинг ўқишга бўлган қизиқишларини
оширади.
Бошланғич синфда шоир, ёзувчиларнинг ўз тилидан ўқиган асарлари ёки улар ҳақида бошқалар айтган
фикрларни магнит тасмасидан эшитттирилса ёки видео тасмадан кўрсатилиб, унга ўқитувчи ҳикояси қўшилса
дарснинг самарадорлиги янада ошади. Масалан, 4- синфда Ўзбекистон Республикаси Давлат Матҳияси
айтилгач, А.Ориповнинг ўзи айтган ”Ўзбекистон” шеъри қўйиб эшиттирилиши мумкин.
Ўқитувчи ҳикояси. Бу метод асар муаллифи ҳақида маълумот беришда энг самарали
ҳисобланади.Асар муаллифи шоир ва ёзувчилар ҳақида сўзлаб берилаётганда уларнинг портретлари, болалар
учун ёзган асарлари намойиш этилса, ўқувчиларнинг муаллиф ижодига қизиқишлари ортади. Ўқитувчи ёзувчи
ва шоирлар ҳақидаги маълумотларни ўқувчилар савиясига мос қилиб, ҳажонли қилиб ҳикояласа,
ўқувчиларнинг бадиий асарни ўқишга ички истаги кучаяди, уларда китоб ўқишга муҳаббат ортади. Ёзувчи
ҳақидаги маълумот 1- синфдан 4- синфга боргунга қадар кўпайтирилиб, чуқурлаштрилиб борилади.Асарни
ўқишга тайёргарлик бевосита ўқувчиларнинг мустақил изланишлари асосида ҳам ташкил этилади. Масалан,
”Китобга ихлос” (4- синф) асарини ўқишга тайёргарликда ўқувчиларнинг ўтмишда яшаган тарихий шахслар
ҳақидаги тушунчалари аниқлангач, ўқувчилар хаёлан саёҳатга олиб чиқилади.Ўқитувчи ўқувчиларни
Бухородаги тарихий музейга таклиф этади. Музейда ўқувчилар Абу Али ибн Сино портретини кузатадилар, у
ҳақдаги ёзувларни ўқийдилар (Музей учун синфнинг бирор томони ажратилади.)
Абу Али ибн Сино – маърифатпар аллома.
Абу Али ибн Сино – буюк ҳаким
Мен кечалари кам ухлар, кундузлари ҳам илмдан бошқа нарса билан шуғулланмас
эдим.(Ибн Сино)
Бир куни шоҳдан кутубхонасига киришга ва у ерда тибга оид китобларни мутолаа
қилишга рухсат сўрадим. Шоҳ менга рухсат берди. (Ибн Сино)
Ибн Сино дориворлар тайёлаш, юрак касаллиги, жарроҳлик ва бошқа соҳаларга
доир 400 дан зиёд асар ёзган.
Ўқувчиларни мустақил изланишга ўргатишнинг Яна бир усули ўқувчиларга олдиндан ёзувчи ёки асар
ёзилган давр ҳақида китоблар, манбалар тавсия этилиб, улардан маълумотлар тўплатилади, альбомлар
тайёрлатилади, сўнг ўқувчилар ўзлари аниқлаган маълумотларни ўқиб ойи сўзлаб берадилар.
Синфдан синфга кўчиш билан ёзувчи ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ўқувчилар билими ортиб боради. Асар
муаллифи билан таништиришга қўйилган талаблар ҳам кўпаяди. Ўқитувчи қисқа маълумот беришдан ёзувчи
ҳаёти билан тўлиқроқ таништиришга ўтади. Бунда у кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ёшига мос
имкониятларни, улар ёзувчи билан қай даражада таниш эканлиги ва унинг асарларидан нималарни
ўқиганлигини ҳисобга олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |