Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


Ўзбекистон Республикасида транспорт иши



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Ўзбекистон Республикасида транспорт иши 
кўрсаткичларининг ўзгариши динамикаси 
 
Кўрсаткичлар 2012 2013. 2014
2015 2016 2017 2018
2019 2020
Ташилган 
юклар, 
млн.т
858,7 
930,0 
1 000,4 
1 070,5 
1 132,5 
1 146,2 
1 243,0 
1 319,8 
1 378,8 
Юк айланмаси, 
млрд. т-км
66,4 
65,8 
66,2 
65,8 
65,3 
66,9 
71,3 
72,6 
69,1 
2012 
йилга 
нисбатан, % 
106,1 
105,1 
105,7 
105,1 
104,3 
106,9 
114,0 
116,0 
110,5 
Ташилган 
йўловчилар, 
млн.киши

763,0 
4 909,9 
5 169,9 
5 380,0 
5 560,4 
5 679,0 
5951,5 
6 025,1 
5 240,4 
Йўловчи айлан-
маси, 
млрд. 
йўловчи-км
100,2 
106,9 
113,2 
120,1 
126,0 
130,0 
135,3 
140,1 
116,7 
2012 
йилга 
нисбатан, % 
108,5 
115,7 
122,5 
130,0 
136,4 
140,7 
146,5 
151,8 
126,4 
Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси 


637 
Шуни қайд этиш мумкинки, транспорт тарифларининг таҳлил 
даври давомидаги ўзгариши 60 фоизни ташкил этган бир ҳолатда 
автомобиль ва ҳаво транспортида қарийб 25 фоизга ўзгарган, холос. 
Бунга автомобиль ва ҳаво транспорти операторларининг рақобатли 
бозор шароитларида фаолият юритаётганлиги сабаб бўлиши мум-
кинлиги тўғрисидаги муаллифлик ёндашуви асосланган бўлиб
24
[4], 
мазкур тадқиқотда илмий мушоҳада давом эттирилмоқда. 
 
1 -расм. ЯИМ, транспорт тарифлари ва истеъмол баҳолари 
индексларининг ўзгариши 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиëти тармоқлари маҳсуло-
тида транспорт харажатлари миқдорининг ўзгаришидаги ўзига 
хослик, транспортнинг мамлакат иқтисодиëтидаги ўсиш ва тарки-
бий ўзгаришларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган инфратузил-
мавий соҳа сифатидаги ўринда туриши мазкур соҳанинг ривожла-
нишидаги анъаналар ва ўзига хосликларни чуқур англаш ва аниқ-
лаш бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш заруриятини долзарб 
масалага айлантирганлиги мутахассислар томонидан эътироф 
этилмоқда [8]. Ўтган асрнинг сўнгги чорагидан бутун дунë 
иқтисодиëтига салбий таъсир этишни бошлаган ëқилғи ресурслари 
24
Равшанов М.Н. Юк автомобиль транспорти хизмати кўрсатишда баҳо белгилашнинг бозор механизмини 
шакллантириш (автомобиль транспорти мажмуасининг ҳудудий бирлашмалари мисолида). Иқтисод 
фанлари номзоди илмий даражаси учун ёзилган диссертация. –Т.: ЎзФА ИИ, 2012. 
0
1000
2000
3000
4000
5000
6000
7000
8000
9000
2011 
2012 
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2008
2021
2022
2023
Транспорт, жами:
Темир йўл тр
-
ти
Автомобиль тр
-
ти
Ҳаво
тр
-
ти
Қувур
тр
-
ти
Истеъмол баҳолари индекси
ЯИМ ўсиш суръатлари, жорий баҳоларда


638 
тақчиллиги ва бунинг оқибатида ëқилғи истеъмол қилувчи 
технологияларни такомиллаштиришга қаратилган инновацион 
лойиҳаларнинг мисли кўрилмаган кенг кўламда амалга оширилиши 
асосий ëқилғи истеъмолчиси саналувчи транспорт тизими 
харажатларининг жаҳон ҳамжамияти диққат марказида бўлишига 
олиб келди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дунëда истеъмол 
қилинувчи турли хил энергетик ресурсларнинг аксарият қисми 
моддий ва бошқа турдаги оқимларни ҳаракатга келтириш учун 
сарфланмоқда. Бунинг натижасида транспорт ҳали-ҳануз, ҳозирда 
долзарблик касб этаëтган экомуҳитнинг мусаффолигига салбий 
таъсир этаëтган асосий тармоқлардан бири бўлиб қолмоқда[5]. 
Мавжуд баҳони шакллантириш тўғрисидаги концепция-
ларнинг таҳлили ушбу иқтисодий категорияларнинг кўп қиррали 
эканлиги тўғрисидаги хулосага олиб келади. Баҳони шакллантириш 
механизми моҳиятини очиб беришда санаб ўтилган ёндашув-
ларнинг фақат биттаси билан чекланиб қолиш услубий жиҳатдан 
нотўғри ҳисобланади. Холис назарий фикр юритиш муаммонинг 
барча жиҳатлари ва уларни белгиловчи омилларни ҳисобга олган 
ҳолда тизимли ёндашувни талаб этади. Баҳо ҳам ишлаб чиқариш, 
ҳам кўп сонли бозор омиллари таъсирида шаклланиб, уларнинг 
аҳамияти ва таъсири иқтисодий ҳолатнинг ташкил этувчилари: 
зарур меҳнат сарфининг даражаси, маҳсулотнинг (товар ва хизмат) 
сифати, фойдалилик хусусиятлари ва истеъмол муддати босқич-
лари, бозорда маҳсулот ва хизматларнинг талаб ва таклиф мутано-
сиблигини белгиловчи омиллар ўзгарувчанлигига боғлиқ [6]. 
Бозор шароитида баҳога таъсир этувчи омилларнинг турли-
чалиги корхоналар олдига баҳони шакллантириш стратегиясини 
ишлаб чиқиш заруриятини қўяди. Ҳар томонлама асосланган 
стратегияга эга бўлиш бозор баҳосининг ўзгариш йўналишлари ва 
истиқболини олдиндан кўриш ҳамда жорий ва келажак фаолиятда 
ҳал қилиниши зарур бўлган устувор вазифаларни аниқлаб олиш 
имкониятини беради [7]. 
Мазкур тадқиқотлар доирасида шарҳлаб ўтилган илмий 
қарашлар, мамлакат иқтисодиётининг макро ва микро кўламдаги 
жараёнлари таҳлили маҳсулот ва хизматлар баҳоси, жумладан 
транспорт тарифларининг шаклланишида маълум даражадаги 
номутаносибликнинг мавжудлигини кўрсатиб турибди. Яна бир 
жихат: мамлакатнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги 


639 
ўзига хос йўли жаҳон тажрибасини кўр-кўрона амалиётда 
қўллашни инкор этади.
Мазкур тадқиқотларнинг таҳлил натижаларига кўра (1-расмга 
қаранг) мамлакатимиз йўл-транспорт мажмуасининг фаол ишти-
рокчиси бўлган автомобиль транспорти, хусусан юк автомобиль 
транспорти реалликка яқинлаштирилган бозор шароитларида фао-
лият юритганлиги сабабли ўз хизмати нархини бошқа транспорт 
турларига нисбатан минимал даражада ошириб келаётганлигининг 
гувоҳи бўлиш мумкин. Ушбу ҳолатнинг мамлакат иқтисодиёти 
ривожланиши учун зарур эканлигини эътироф этган ҳолда, юк 
автомобиль транспорти учун нақадар муҳимлигини аниқлаш ҳамда 
соҳадаги хизмат кўрсатиш операторлари фаолияти самарадор-
лигига салбий таъсирнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган 
ишланмаларни тавсия этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish