ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Транспорт харакатини ташкил этиш»
кафедраси
КУРС ИШИ
Мавзу: Участка стасиясини ишини ташкил этиш
Бажарди: ТФ-322 гурух
Абдулазизов Шокир
Текширди:Икрамов
Тошкент-2021
Мундарижа
Кириш ........................................................................................................................3
1. Участка станцияси ишини ташкил етишнинг умумий масалалари
1.1. Станция ҳамда унга туташган участкалардан техник
фойдаланиш таснифи ...............................................................................................7
1.2. Станция ишининг тезкор бошқарув тизими ...................................................8
1.3. Поезд ва вагонлар келиши тўғрисидаги маълумотлар.................................9
2. Станция иши ҳажмини ҳисоблаш
2.1.“N” участка станциясининг иш ҳажмини ҳисоблаш......................................9
2.2. “Н” участка станциясининг парк ва йўлларини ихтисослаштириш...........10 2.3. Станция парк ва йўлларини ихтисослаштириш..............................................11
3. Станция жараёнлари технологияси
3.1. Қабул қилиш-жўнатиш паркида поездларга ишлов бериш
технологияси ............................................................................................................14
3.2. Поездларни тарқатиш ва тузишга сарфланадиган вақтларни
меъёрлаш...................................................................................................................16
3.3. Саралаш паркидан қабул қилиш-жўнатиш паркига таркибни
олиб қўйиш вақтини меъёрлаш...............................................................................18
4. Маҳаллий вагонлар билан ишлаш технологияси
4.1. Юк обйектларига хизмат кўрсатиш вақтларини меъёрлаш......................20
4.2. Вагонларни юк обйектларига узатиш ва олиш сонини аниқлаш ...........22
4.3. Манёвр локомотивлар сонини ҳисоблаш ......................................................23
5. Участка станцияси иш режа графигини тузиш ва унинг
кўрсаткичларини ҳисоблаш
5.1. Участка станцияси иш режа графигини тузиш ............................................28
5.2. Участка станцияси иш режа графиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ......33
Хулоса .....................................................................................................................34
Иловалар...................................................................................................................35
Aдабиётлар ..............................................................................................................38
КИРИШ
Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши бевосита темир йўллари билан боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда мустақилликка эришилгандан кейин темир йўл иншоотлари ва қурилмаларини ривожлантириш, яхшилашга тобора катта эътибор берилмоқда ва катта ҳажмдаги сармоялар ажратилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган собиқ Ўрта Осиё темир йўллари базасида 1994 йил 7 ноябрда ташкил топган. Умумий темир йўл узунлиги 3645 кмни ташкил етади. Жамиятда 54.7 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатади. Йиллик юкни айирбошлаш барча турдаги транспортларнинг юк айирбошлаши қўшилмасининг 90% ташкил етади.
Бугунги кунга келиб темир йўлларнинг умумий узунлиги 7400 кдан ортиқ.Юк ташиш айланмаси 23.6 млрд.тонна-кмни, йўловчи ташиш айланмаси 1795 км ни ташкил қилади.96,02 млн.тонна юк ва
6,3 млн йўловчи ташилди.Хозирги кунда 83000 дан ортиқ ходимлар ишлаб келмоқда.(01.01.2021-холатига кўра)
Ҳозирги кунда жамият тузиламаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Aлоҳида еътибор муайян соҳаларни ҳусусийлаштиришга қаратилмоқда.
Жамиятнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардир:
-тарқатиш ва темир йўл орқали юкларни йетказиб бериш;
-темир йўл вагонларини созлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
-йўловчи, сайёҳлик ташишлар;
-хизмат кўрсатиш, локомотив ва вагон паркини янгилаш.
Жамият учун устувор йўналиш қуйидаги сармоя лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобланади:
1994 йил 7 ноябр яратилганидан буён "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ 25 йилдан ортиқ давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг тузилиши-шакллантириш ва иқтисодий ривожлантиришнинг енг муҳим бўғини ҳисобланади.Барқарор ривожланиш, барқарорлик,инновацион технологияларни жорий етиш ва "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ корхоналарининг иқтисодий ва саноат ривожланишининг ўсиш динамикасининг ошиши Ўзбекистон Республикасининг бутун иқтисодиёти ва транспорт соҳасининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.
Темир йўл транспорти мавжуд бўлгандан бери ва фаолияти давомида Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа тармоқлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Унинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт еҳтиёжларини қондириш учун ўз вақтида юк ва йўловчи ташишни таъминлаш ҳисобланади. Бу борадаги ишлар турли кўринишларда амалга оширилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл тармоғини ўтказиш ва ташиш имкониятларини максимал хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Юк ва йўловчи ташиш шакллантириш, темир йўлдан фойдаланиш харажатларни оптималлаштириш, поезд ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш халқаро шартномалар доирасида хорижий шериклар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёдаги стратегик географик ўринни егаллаши ва минтақадаги геосиёсий ривожлантириш маркази еканлигини ҳисобга олиб, асосий транзит йўлакларини қитъамизнинг Шимолий ва Жанубий Шарқ ва Ғарбни боғловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтган. Бу AЖ ни ривожлантиришни режалаштиришда ва қўшимча ўрганишга ва оптималлаштиришга муҳтож бўлган муаммоларни аниқлашда муҳим омил ҳисобланади .
-оптик толали линиялар ёрдамида алоқа каналларини мустаҳкамлаш;
-янги ҳаракатланувчи таркиб сотиб олиш (електровоз ва вагонлар) ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;
-янги темир йўл линияларини қуриш;
-темир йўлларни електрлаштириш;
-йўлларни капитал таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш, жамият заводларида йўлнинг устки қурилмаси елементларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ҳ.з
Жамиятда сармоявий қўллаб қувватлашни талаб қиладиган бир неча лойиҳалар мавжуд бўлиб, улар амалга оширилган тақдирда сармоячига катта фойда олиб келишни ваъда қилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ 1993 йилдан бери Темир йўл Ҳамкорлик Ташкилоти аъзосидир. Жамият Халқаро Темир йўллари Иттифоқи ва Осиё ва Тинч океани ҳудудидаги БМТнинг Иқтисодий комиссияси билан узвий алоқага ега.
“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ТРAСЕКA(Европа-Кавказ-Осиё транспорт коридори) лойиҳасининг Европа Иттифоқи Комиссияси ТAСИС дастури билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.Темир йўл транспорти қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди, ҳозирги кунга келиб “Ўзбекисон темир йўллари” AЖ нафақат МДҲ мамлакатлари аъзолари билан балки чет ел мамлакатлари билан темир йўл соҳасида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама келишувга егадир.
Жамият шунингдек Ҳалқаро темир йўл иттифоқи (УИC, Франсия), БМТнинг Осиё ва Тинчокеани ҳудуди ва Марказий Осиё учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (УНЕСCAП), Осиё таррақиёт банки доирасида Марказиёсиё ҳудудий иқтисодий ҳамкорлик (CAРЕС), темир йўл ташкилотлари ҳамкорлиги (ОСЖД, Полша), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕCО, Иран), МДҲга аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши каби ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади.
Ўзбек темир йўлларининг замонавий техник ускуналар билан жиҳозланганлиги, географик жойлашуви Европа-Осиё хабарларида муҳим богловчи омил ҳисобланади. У Хитой, Японияни МДҲ мамлакатлари, Ерон, Туркия ва Европа билан транспорт алоқаларини таъминлашда миҳим аҳамият касб етади. Тарихий Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикаси ва унинг темир йўллари муҳим аҳамиятга ега ўрин егаллайди, ёки биз темир йўлчилар тили билан айтганда, ТРAСЕКA транспорт йўлаги, Осиёдан Европага қисқа ва арзонроқ йўналиш ҳисобланади.
2006 йил ноябр ойида Пусан шаҳрида (Жанубий Кореа) транспорт бўйича Халқаро конференция ўтказиш жараёнида Ўзбекистон темир йўл маъмурияти раҳабари томонидан Трансосиё темир йўллари тармоғи бўйича ҳукуматлараро келишуви имзоланди. Aгар трансосиё темир йўллари доирасидаги ҳамкорликнинг амалий аҳамиятини еътиборга олинса, ҳамда Ўзбекистон Республикаси географик жойлашув сабабига кўра денгиз портларига тўғридан тўғри чиқишга ега емаслиги , ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини темир йўл транспорти таъминоти такомиллашувига сабаб бўлади.
Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг халқаро туристик ярмаркаларда иштирок етиши муҳим аҳамиятга ега, бу ярмаркаларда Ҳамдўстлик ва чет ел мамлакатларининг юзлаб машҳур туристик фирмалари тақдим етилганди. Бу савдо майдонларида жамият номидан “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ темир йўл транспортида туристик ташишларни ташкиллаштириш соҳасида ўз имкониятларини кўрсатмоқда. Бу имкониятлардан бири бу жаҳон стандартларининг барча талабларига жавоб берадиган янги русумдаги йўовчи вагонларда йўловчиларни ташиш ҳисобланади. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ турли халқаро ташкилотлар, фирмалар, компаниялар, МДҲ давлатлари темир йўл маъмуриятлари, Болтиқ ва узоқ хориж вакилларини қабул қилади. Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик, ташишларни ташкил қилиш, материал ва еҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, янги линиялар ва иншоотларни қуриш, инвестиция дастури ва кўпгина бошқа масалаларкўриб чиқилмоқда.
Ҳозирда Бутунжаҳон Банки, Осиё таррақиёт банки, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги(ЖИCA), Европа қайта қуриш ва ривожланиш банки (ЕБРР), КфБ Банки(Германя), Ексимбанк (КХР) жамиятнинг жиддий ҳамкорлари бўлиб келмоқда.Шу билан бирга «Патентес Талго Л.С.» (Испания), “Жейсмар” (Франсия), “Плассер енд Тойрер” (Aвстрия), «CНТИC» ва «CРТГ»(Хитой), «БЕЛAМ» (Латвия), “Сумимото, “Марубени”, “Шимидзу”, “Канимацу” (Япония) ва бошқа машҳур фирмалар томонидан жамиятга катта қизиқиш билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси минтақа ичида жойлашганлиги сабабли, биз халқаро ташиш сифатини оширган ва йетказиш муддатларини қисқартирган ҳолда, бу соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз.
Жамиятда олиб борилаётган иш кўлами шуни кўрсатадики, “Ўзбекистон темир йўллари” транспорт хизматлари бозорида ишончли ва барқарор ҳамкор ҳисобланади.
Темир йўл тизимида темир йўл станциялари муҳим рол ўйнайди. Темир йўл станцияси деб, йўллари поездларни қабул қилиш, жўнатиш, ўзаро кесишув ва қувиб ўтиш амалларини, юкларни қабул қилиб олиш, бериш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш амалларини бажариш, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник амалларни бажаришга қодир бўлган алоҳида пунктга айтилади. “Темир йўл станциялари тўғрисида”ги Низомга асосан Ўзбекистон Республикасида жойлашган темир йўл станциялари оралиқ, участка, саралаш, юк, йўловчи ва ҳалқаро кесишув станцияларига бўлинади.
Участка ва терма поездларни тузиш ва тарқатишга, вагонларнинг техник ёки назорат кўригини ўтказишга, юк ва багажни ортиш ва туширишга, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва туширишга хизмат қилувчи станциялар участка станциялари деб номланади.Участка станцияларида асосан қуйидаги турдаги амаллар бажарилади: транзит қайта ишланмайдиган ва қисман қайта ишланувчи (кўп гуруҳли ва оғирлиги ўзгартирилувчи) поездларга ишлов бериш, яъни таркиблар техник ва тижорат кўриги, локомотивлар ва бригадаларни алмашиши ва вагонларни таркибдан ажратмай таъмирлаш. Вагон оқимларини қайта ишлаш кам миқдорда бажарилади ва асосан маҳаллий поездлар-участка, терма ва чиқарувчи поездларни тарқатиш ва тузиш билан чекланилади.
Ушбу амалий ишида узел участка станциясига техник-фойдаланиш тавсиф берилади, топшириқ асосида станциянинг иш ҳажми ҳисобланади, станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар, шу жумладан маҳаллий вагонлар билан ишлаш технологиясиишлаб чиқилади ва улар меъёрланади, иш ҳажмидан келиб чиқиб станция учун зарурий маневр локомотивлари сони ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |