Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

интеллектуал шаҳар мобиллигини
аҳоли ва товарлар 
ҳаракати жараёни сифатида кўриб чиқиш, шунингдек, ушбу 
жараённи маълумот ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда энг 
мақбул йўналишни танлаш асосида бошқариш таклиф этилади. 
Бунда, транспорт мобиллиги самарадорлигини ошириш мақсадида 
шаҳарнинг транспорт-логистика тизимидаги телематик техноло-
гиялар (чекловларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳаракат тезлигини 
ошириш, вақтни қисқартириш ва ҳаракат қулайлигини ошириш ва 
бошқалар) ва шаҳарнинг барқарор ривожланиши учун барча 
талаблар тўпламига риоя қилиш шароитида аҳоли ва товарлар 
ҳаракати хавфсизлигини ошириш назарда тутилади. 
Интеллектуал шаҳар мобиллигининг ривожланиши – интел-
лектуал шаҳар транспортининг барча хизмат турларидан ахолининг 
фойдаланиш имкониятини сезиларли даражада оширишга ёрдам 
беради, бунга, уй-жой коммунал хизматлари, ижтимоий ва тижорат 


643 
инфратузилмаси, шунингдек, давлат ва шаҳар ҳокимиятларини 
ўзида мужассамлаштирган дастурий таъминотдан фойдаланиш 
орқали эришилади. 
ИШМни ривожлантиришнинг мафкуравий асосини “Mobility 
as a Service” (МааS) контсепцияси ташкил этади. Ҳозирги босқичда 
МааS контсепциясининг асосий хусусияти - турли транспорт 
турларидан фойдаланишда ва интермодал саёҳатларни режалаш-
тиришда 
таклиф 
этилаётган 
интеграциялашган 
мобиллик 
хизматларини мослаштириш, энг мақбул нархга асосланган шахсий 
таклифни танлаш, оптимал йўналишни танлаш имконияти ва қулай 
тўлов усулида ишловчи ягона интерфейсни яратишдир. Шаҳар 
транспорт тизимининг ривожланиши натижасида асосий эътибор 
аста-секин шахсий шаҳар логистикаси тизимига ўтмоқда. 
Интеллектуал шаҳар мобиллигини ривожлантиришнинг асо-
сий мақсади шаҳар аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш, 
яшаш қулайлигини ошириш ва шаҳар маконини ривожлантириш 
самарадорлигини оширишдир. Шаҳарнинг интеллектуал мобиллиги 
механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш - шаҳар аҳолиси 
ва корхоналарининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида мобил-
ликка бўлган эҳтиёжларини қондиришга (корхона ходимларининг 
энг қулай режимда ҳаракатланишини ташкил этиш) асосланади. 
Таҳлил натижаларига кўра, ИШМ соҳасидаги ташаббусларни 
амалга ошириш орқали ҳал қилинадиган қуйидаги вазифалар 
белгиланди: 
• барча фуқаролар учун барча транспорт хизматларидан 
фойдаланиш имкониятидан тенг фойдаланиш; 

ҳимоя ва хавфсизликни ошириш (жамоат транспортида 
мониторинг ва назоратни яхшилаш турли фавқулодда вазиятлар, 
табиий офатлар ёки террористик ҳужумларни аниқлаш ва уларга 
чора кўришга ёрдам беради, амалга татбиқ қилишнинг кейинги 
босқичларида улар бутун шаҳар бўйлаб бахтсиз ҳодисалар 
даражасини ҳам камайтириши мумкин); 

атмосфера ифлосланиши ва шовқинни, иссиқхона газлари 
эффектини ва энергия истеъмолини камайтириш (жамоат транс-
портидан фойдаланиш, битта интерфейсдан бир нечта вариант-
лардан фойдаланишни таклиф қилиш ва реал вақт режимида рейс 
жадвалини назорат қилишни таъминлаш, шахсий автомобиллардан 


644 
фойдаланишни сезиларли даражада камайтиради ва атмосферага 
заҳарли газлар чиқиндиларини камайтиради); 
• одамлар ва юкларни ташиш самарадорлиги ва тежамкор-
лигини ошириш; 
• фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва умуман, 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан шаҳар муҳити 
ва шаҳар маконининг жозибадорлиги ва сифатини ошириш (жамоат 
транспортининг самарадорлиги ва фойдаланиш имкониятини 
ошириш аҳоли турмуш сифатини яхшилайди ва фуқароларнинг 
харажатларини тежайди); 
• мобил иловалар бозорини яратиш ва ривожлантириш 
(транспорт ва шаҳар бўйлаб ҳаракат ҳақидаги очиқ маълумотлар 
сезиларли иқтисодий ва ижтимоий самарага эга бўлган мобил 
иловалар бозорини яратади).
Умуман олганда, шаҳар мобиллигидаги инновациялар учта 
асосий истеъмолчи манфаатларига жавоб бериши керак: йўлдаги 
юриш вақтини қисқартириш, транспорт харажатларини камай-
тириш ва шаҳар аҳолиси (пиёдалар, йўловчилар, автоуловчилар) 
учун қулайликни ошириш. 
Интеллектуал шаҳар мобиллигини ривожлантиришнинг 
замонавий тенденциялари қуйидагилар билан белгиланади: 

фойдаланувчи эҳтиёжлари (фойдаланиш, тезлик ва башорат 
қилиш учун талабнинг ортиши; персоналлаштириш ва барқарор-
ликка бўлган талабнинг ўзгариши); 

технологик эволюция (бирлаштирилган персоналлашти-
рилган маълумотларни олиш учун Катта маълумотларни (Big Data) 
қайта ишлаш қобилияти, вертикал тузилмалар ва кундалик 
фаолиятни “рақамлаштириш”, бизнес технологиянинг асосий 
элементи сифатида);

транспорт экотизимини анъанавий вертикал тузилмалардан 
ташқарига кенгайтириш, бунда мобиллик туфайли яратилган 
қиймат занжири бошқа тармоқлар иштирокчиларининг қизиқи-
шини, давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг хавфсизликни 
мустаҳкамлашда фаол иштирокини таъминлайди. 
Интеллектуал шаҳар мобиллиги шаҳар транспорти самара-
дорлигини, шаҳар атроф-муҳитининг қулайлигини ва шаҳар 
аҳолиси 
хавфсизлигини 
сезиларли 
даражада 
ошириши 
мумкинлигига қарамай, унинг ривожланиши жиддий тўсиқлар ва 


645 
чекловларга дуч келмоқда. Ушбу тўсиқлар кўп қатламли бўлиб, 
шаҳарларнинг тузилиши билан боғлиқ [4]: 
1.

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish