Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Ижтимоий-психологик тўсиқлар
(автоцентрик маданият-
нинг устунлиги, шаҳар аҳолисининг реал ҳаётда интеллектуал 
шаҳар мобиллиги технологияларидан фаол фойдаланишга тайёр 
эмаслиги ва бошқалар). 
2.
Ташкилий тўсиқлар
(мавжуд операторлар томонидан 
“мобиллик хизмат сифатида” тизимини ташкил этиш доирасида 
ҳамкорликка қизиқишнинг йўқлиги, шу жумладан, режалаш-
тиришга ҳамкорликдаги ёндашувлар ва транспорт хизматларини 
кўрсатишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқишда). 
3.
Қонунчилик
(қонунчилик асосан ИШМ бозорининг фақат 
алоҳида элементлари ёки сегментларига тааллуқлидир ва амалдаги 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бозорнинг алоҳида сегмент-
ларини, шунингдек, ИШМнинг бутун тизимини шакллантириш ва 
ривожлантиришга қўйиладиган талаблар ўртасидаги зиддиятларни 
Интеллектуал шаҳар мобиллигини ривожлантиришнинг 
хусусиятлари, йўналишлари, воситалари ва механизмларини 
ташкил этувчи омилларнинг бир неча гуруҳлари 
Тарихий омиллар
(шаҳар мобиллигининг янги 
форматларига ўтиш вақти ва интенсивлигидаги фарқлар)
Молиявий ва иқтисодий омиллар
(замонавий бизнес 
моделларидан фойдаланиш имконияти, ИШМни давлат 
томонидан қўллаб
-
қувватлашнинг молиявий ва иқтисодий 
омиллари ва бошқалар)
Ташкилий
-
ҳуқуқий омиллар
(ривожланишни тартибга солиш 
бўйича қонунчилик ташаббуслари, шаҳар йўловчи 
транспортини ташкил этиш йўллари)
-
Технологик омиллар 
(замонавий технологик ечимларга 
асосланган интеллектуал транспорт тизимларининг 
ривожланиш даражаси)
Институционал омиллар
(нафақат шаҳар транспорт 
тизимини ривожлантиришда барча манфаатдор 
томонларнинг ҳамкорлик қилиш тартиблари ва 
механизмлари, балки ҳудудий режалаштириш ва ердан 
фойдаланиш ва қурилишларни тартибга солувчи 
шаҳарсозликнинг барча элементларини барқарор 
ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда ҳаракатланишни 
ривожлантиришда давлат
-
хусусий хамкорлик имконияти)


646 
бартараф этмайди ва асосан, қонунчилик ташаббусларининг 
рағбатлантириш хусусиятига эга бўлмаган чекловчи (таъқиқловчи) 
хусусиятга эга. 
4.
МааS ечимлари ва бизнес моделларининг кенгайиши билан 
боғлиқ муаммо
(турли сегментлардаги мижозларни ИШМ 
технологияларидан фойдаланишга ундовчи ва улардан барқарор 
фойдаланиш учун рағбатларни яратишни чуқурроқ тушунтириш 
керак). 
5.
Инфратузилма ва технологик тўсиқлар 
(йўлларнинг 
сифатсизлиги, йўл инфратузилмасининг қониқарсиз умумий ҳо-
лати, 4G тармоғи қамровининг пастлиги (келажакда 5G), электро-
мобилларни зарядлаш станциялари тармоғининг зичлигининг 
пастлиги ва бошқалар). 
Шаҳарларнинг йўл инфратузилмаси ва мобил алоқанинг янги 
авлодига жиддий инвестицияларсиз, янги шароитларда транспорт 
воситалари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик 
асосида, шаҳар транспорт тизимини ривожлантириш бўйича 
долзарб лойиҳаларни ишлаб чиқмасдан туриб, интеллектуал шаҳар 
мобиллигини ривожлантириш мумкин эмас, шунингдек, интел-
лектуал шаҳар мобиллиги учун технологияларни ишлаб чиқиш ва 
жорий этишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ва 
воситалар тизими таклифлари ҳам шулар жумласидандир. 
Дунё мамлакатларида интеллектуал шаҳар мобиллиги масала-
ларини ҳар томонлама тартибга солувчи қонунчилик ва меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас, аммо ИШМни ривожлантириш 
учун яхлит асосни шакллантириш бўйича бир қатор мисоллар 
аллақачон мавжуд (Мехико шаҳридаги мобиллик тўғрисидаги 
қонун). Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти чекловчи, 
тартибга солувчи хусусиятга эга бўлиб, унда рағбатлантирувчи 
ҳужжатлар мавжуд эмас [5]. 
ИШМ учун ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат-
ларнинг табиати аниқ минтақавий хусусиятга эга: Лотин Амери-
касида миллий ва минтақавий қонунчилик, биринчи навбатда, 
шаҳар мобиллиги контсепциясига контсептуал ёндашувларни 
белгилайди (Мехико шаҳридаги мобиллик тўғрисидаги қонун, 
Бразилияда “шаҳар ҳуқуқи” ва бошқалар). Европа мамлакатларида 
қабул қилинган ҳужжатларнинг аксарияти дастурий хусусиятга эга 
ёки стратегик режалаштириш ҳужжатларига тегишли бўлиб, улар 


647 
кўпинча ИШМни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини 
белгилайди, лекин технологик ечимларни амалга ошириш ва 
қўллашни тартибга солмайди. Осиё мамлакатларида ИШМнинг 
меъёрий-ҳуқуқий базаси барқарор шаҳарлар ёки ақлли шаҳарлар 
(smart city) ва бошқа тушунчаларини амалга ошириш учун шарт-
шароитларни яратиш билан боғлиқ. 
Хулоса сифатида айтадиган бўлсак, ақлли шаҳар техноло-
гиялари жорий этиш ёрдамида шаҳарларда ҳаракатланиш муаммо-
ларини ҳал қилиш, Интернет технологиялари ёрдамида шаҳарларда 
мобилликни яхшилаш, энергияни тежаш ва ифлосланишни 
камайтириш мумкин. 
Ақлли шаҳар технологиялари барча мавжуд манбалардан, 
жумладан, жамоат транспортидаги светофорлар, камералар ва 
сенсорлардан маълумотларни олади, сўнгра бу маълумотларни 
таҳлил қилиш ва очиқ манбааларга жойлаштириш учун сунъий 
интеллектдан фойдаланади. Бу фойдаланувчиларга доимий 
равишда ахборотлардан хабардор бўлиш ва ушбу маълумотлардан 
транспортни бошқариш, маршрутни режалаштириш, жамоат 
хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун 
фойдаланиш имконини беради. 
Ақлли шаҳар технологияларини шаҳар инфратузилмасига 
тадбиқ этиш орқали қуйидаги натижаларга эришлади:

Ақлли йўл қопламалари - об-ҳаво шароити, йўл шароити ва 
ҳатто йўл эскиришини кузатиши ва бу маълумотларни ҳайдовчилар 
ва йўл хизматларига етказиши мумкин. 

Ақлли тўхташ жойи - ҳайдовчиларга бўш жойлар ҳақида 
маълумот бериши мумкин, бу эса машинани қўйиш учун жой 
топиш вақтини тежашга ёрдам беради. 

Ақлли светофорлар - тирбандликни камайтириш учун 
автоматик равишда қайта созланиши мумкин. 

Камералар, микрофонлар ва датчиклар билан жиҳозланган 
ақлли ёритиш устунлари - атрофда ҳеч ким йўқлигида чироқларни 
хиралаштириши ҳамда йўл ҳаракати, жамоат хавфсизлиги ва об-
ҳаво ҳолати бўйича таҳлилий маълумотларни тўплаши мумкин. 

Ақлли камералар - транспорт ҳаракати ва жамоат 
хавфсизлигини кузатиши мумкин. Муаммолар юзага келганда, улар 
автоматик равишда транспорт тизимларини огоҳлантирадилар. 


648 

Ақлли чорраҳалар - автотранспорт ва пиёдалар ҳаракатини 
оптималлаштириши, хавф-хатарларни аниқлаши ва содир бўла-
диган ҳодисалар ҳақида огоҳлантириши мумкин, бу эса бахтсиз 
ҳодисалар ва жароҳатларни камайтиришга ёрдам беради. 

Ақлли тўлов тизимлари - бепул ҳаракатланувчи транспорт во-
ситалари миқдорини тахмин қилиши, тирбандлик юзага келганда мах-
сус тарифларни қўллаб-қувватлаши ёки масофа учун тўловни амалга 
ошириши, шунингдек, тўловларни электрон тарзда олиши мумкин. 

Ақлли жамоат транспорти – йўловчиларни ҳисоблаши, 
унинг жойлашувини кузатиши ва ҳолати ҳақидаги маълумотларни 
автоматик равишда узатиши мумкин. 

Ақлли парклар - хизмат автомобиллари, ўт ўчириш 
машиналари, юк ташиш машиналари, таксилар ва поездлар, 
уларнинг жойлашуви ҳақида маълумот бериши, ҳайдовчиларни 
кузатиши, двигателлар, тормоз ва ғилдиракларнинг эскириши ва 
шикастланишини кузатиши мумкин. 
Интеллектуал шаҳар мобиллиги келажакда шаҳарларда 
одамлар ва товарлар ҳаракатини тубдан ўзгартирадиган янги 
технологияларни қўллаган ҳолда автомобиллар орасидаги алоқани 
яхшилаш, хавфсизликни яхшилаш, транспорт оқимини яхшилаш ва 
чиқиндиларни камайтиришга эришиш мумкин. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish