Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


« кун  кечириш учун зарур миқдордан кам бўлмаслик »



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

«
кун 
кечириш учун зарур миқдордан кам бўлмаслик
»
ка риоя қилган 
ҳолда эркин белгилаш каби тамойилларга асосланиш меҳнат 
бозорининг самарали ривожланиш имкониятини яратди. 
Меҳнат бозори инфратузилмаси иш билан бандликни давлат 
томонидан тартибга солишнинг муҳим таркибий қисми сифатида 
мураккаб, очиқ ва ривожланиб борувчи тизимга хос бўлган ту-
зилмавий тавсифга эга бўлиб, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар 
тизими, хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, ишчи 
кучига талаб ва таклиф ўртасида нисбатларни юзага келтирувчи 
бозор механизми каби элементларнинг яхлитлиги ва бир 
бутунлигидан иборат. 
Меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самара-
дорлигини оширишнинг асосий омиллари ва шарт-шароитларини 
илмий-услубий жиҳатдан тадқиқ этиш асосида мазкур бозор 
инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг 
асосий мезонлари ва кўрсаткичларини эътиборга олиш ушбу 
масалалар бўйича мавжуд муаммоларни самарали ҳал этишга ёрдам 


37 
беради. Ушбу мезонлар ва кўрсаткичлардан фойдаланиш меҳнатга 
лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигини тартибга солиш 
механизмларини, мақсадли комплекс дастурларини ҳамда меҳнат 
бозори ривожланишини истиқболлаштиришнинг имконини беради. 
 
Умурзаков Баходир Хамидович, 
ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
 вазирининг ўринбосари, и.ф.д.. профессор. 
 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ 
МАСАЛАЛАРИ
Жаҳонда давлатлар миллий иқтисодиёти, саноат, хизмат кўрса-
тиш сохаларининг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро стан-
дартларга мос равишда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш ва экспортга йўналтиришнинг асосий йўлларидан 
бири бўлган инновацион фаолият ривожланишига алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Ўзбекистон Республикасининг
 
инновацион иқтисодиётга ўти-
шини белгиловчи жараён - замонавий миллий инновацион тизимни 
шакллантиришдан иборат бўлиб, бу фан, таьлим, кичик ва йирик 
корxоналар, молия институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар 
меxанизмларини шакллантиришга комплекс ёндашишни амалга 
оширишни англатади. 
Бугунги кунда жаҳон ва миллий иқтисодиётнинг барқарор 
иқтисодий ўсишини таъминлашда иқтисодиётни инновацион ри-
вожлантириш устувор аҳамият касб этмоқда. Ривожланган мамла-
катларда ялпи ички маҳсулотнинг 70-90 фоизи айнан инновация 
фаолиятини ривожлантириш ҳисобига яратилмоқда. Бунда стра-
тегик муҳим илмий-технологик ва истиқболли инновацион лойиҳа-
ларни жорий этиш орқали етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини 
модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, махаллий 
инновацион технологияларни жорий этиш асосида иқтисодиётнинг 
юксак тараққиётига эришмоқдалар.
Республикамизда иқтисодиётни либераллаштиришнинг ҳозир-
ги босқичида инновацияларни жорий этиш ва тижоратлаштириш – 


38 
иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошлигини оширишнинг 
асосий омилларидан бирига айланмоқда.
“Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини 
тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига 
ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан 
ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги 
ғоя, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация бу – келажак 
дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан 
бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион 
ёндашув асосида бошлашимиз керак”
3
.
Жаҳон иқтисодиётида рақобат кучайиб бораётган бир ша-
роитда мамлакатимизда иқтисодиётнинг замонавий, яъни инно-
вацион шаклини барпо этиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Саноати ривожланган мамлакатлар тажрибасининг 
кўрсатишича, иқтисодиётнинг юқори инновацион фаоллиги давлат-
нинг илмий-техник бозордаги етакчи роли билан, миллий устувор 
йўналишларнинг белгиланиши билан, давлатнинг инновацион 
тараққиёт жараёнига иқтисодий рағбатлантирувчи тизим орқали 
фаол таъсир кўрсатиши билан таъминланади. 
Бу эса, инновация фаолияти инфратузилмасини бошқариш 
самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқиш, бунда республиканинг инновацион ривож-
ланиш концепциясига асосланган холда иқтисодиёт рақобатбар-
дошлиги ва инновацион ривожланишини бошқариш самарадор-
лигини оширишнинг назарий ва амалий механизмларини ишлаб 
чиқиш ўта долзарб аҳамият касб этади. 
Ушбу муҳим масалалар ечими Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар страте-
гияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-
сон “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожланти-
риш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”, 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон “Иқтисо-
диёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш 
механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тад-
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –
Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2018. –Б. 23.


39 
бирлар тўғрисида”ги қарорлари, шунингдек бошқа меъёрий-ҳуқу-
қий ҳужжатларда белгиланган вазифаларда ўз ечимини топмоқда.
Республикамиз иқтисодиётини инновацион ривожлантириш-
нинг устувор стратегик йўналиши миллий инновацион механизмни 
барпо этишдан иборат бўлиб, мазкур механизм ташкилий-иқ-
тисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар ва муайян инновацион лойи-
ҳаларни амалга ошириш тизимидир. У янги билимларни ишлаб 
чиқариш, тадқиқотлар натижаларини иқтисодиётнинг реал секто-
рига тезкор татбиқ этиш ва янги маҳсулотларни истеъмолчиларга 
сотиш жараёнини таъминлаши лозим. Республикамизда иннова-
цион фаолият инфратузилмаси инновацион фаолият субъектларига 
хизмат кўрсатувчи ёки уларнинг ишини таъминловчи, шу жумла-
дан инновацион фаолият субъектларига бошқарув, моддий-техник, 
молиявий, маркетинг, ахборот, маслаҳат, ташкилий, кадрларга оид 
ва бошқа хизматларни кўрсатувчи ёрдамчи ташкилотларнинг 
самарали фаолиятини таъминлаб беради. Шу муносабат билан 
инновацион фаолият инфратузилмасини шакллантириш долзарб 
аҳамият касб этиб, мамлакатдаги корхоналарнинг ҳам ички, ҳам 
ташқи бозорлардаги рақобатбардошлиги унинг фаолият самара-
дорлиги ва натижадорлигига боғлиқдир. 
Мамлакат иқтисодиётининг барқарор инновацион тараққиё-
тини таъминлаш нафақат тегишли миқдордаги илмий-тадқиқот ва 
инновацион ишланмаларнинг мавжуд бўлишини, балки уларнинг 
амалда қўлланилишини ҳам тақозо этади. Иқтисодиётнинг саноат 
ва илмий секторлари ўртасида алоқанинг сустлиги, саноат корхо-
наларининг фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижаларини 
ўзлаштириш даражасининг пастлиги, илм-фан ютуқларидан фойда-
ланишда рағбатлантириш омилларининг етишмаслиги, инновацион 
ғояларнинг бозор эҳтиёжларига мувофиқ эмаслиги иқтисодиётдаги 
инновацион жараёнларнинг ривожланиш самарадорлигининг паст-
лигига сабаб бўлмоқда.
Инновация фаолияти инфратузилмасини ривожлантириш нуқ-
таи назаридан энг истиқболли йўналишлардан бири хусусий сектор 
ва илмий-тадқиқот ташкилотлари жалб қилинадиган моделлардан 
фойдаланишдир. Ушбу моделлар инновация фолиятини ташкил 
этишда инвестицион рискларнинг тақсимланиши ва давлат 
маблағларининг тежалишини таъминлайди. 


40 
Давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томо-
нидан ишлаб чиқилган амалий ва инновацион лойиҳаларни ўзининг 
иқтисодий-молиявий дастаклари ёрдамида мувофиқлаштириши 
ҳамда уларни тижоратлашувини йўлга қўйишда хусусий ва нодав-
лат инвесторларни жалб этиш, венчур фондларини, модернизация 
фондлари ва технологиялар трансфери хизматларини ташкил этиш, 
шунингдек, қўллаб-қувватловчи инфратузилмалар фаолиятини 
самарали йўлга қўйиш орқали инновацион фаолиятни ривож-
лантиришда бош ислоҳотчи бўлиши лозим. 
Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолият инфрату-
зилмасини шакллантириш механизми қуйидаги тамойилларга 
асосланган бўлиши лозим: 
-мавжуд илмий-тадқиқот муассасалари, саноат корхоналари ва 
кредит-молия ташкилотларининг изчил алоқаларини таъминлаш; 
-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ 
ҳатти-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ва барқарор ўзаро алоқа-
ларни таъминловчи инфратузилма объектларининг яхлит мажмуа-
сини барпо этиш
-инфратузилма объектлари ривожланишининг узоқ муддатли 
истиқболини белгилаш зарурати; 
-жараённи бошқариш тизимини ташқи ва ички муҳитнинг 
ўзгарувчан шароитларига мослашуви ва пировард натижага 
йўналтирилганлик. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish