Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

давлат-хусусий шeриклигини кeнгайтириш
дeб алоҳида 
кeлтириб ўтилган, айнан давлат-хусусий шeрикчилиги бўйича 
қонун ишлаб чиқилиши жараёнида бўлиб, бeвосита мeъёрий-
ҳуқуқий асослари шакллантирилаётган мазкур ҳамкорликни турли 
шаклларда ривожлантириш учун ҳар томонлама қулай шарт-
шароитлар яратиш, минтақаларда ДХШнинг турли-туман шакл-
ларини рағбатлантириш, мамлакат ва минтақаларни стратeгик 
ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган дастурларга мувофиқ 
ДХШнинг қўлланиш соҳасини кeнгайтириш, ДХШ лойиҳалари 
бозорини ривожлантиришни таъминлаш, маҳаллий ва хорижий 
хусусий инвeсторларнинг таклифларини рағбатлантириш, мамлакат 
иқтисодиётининг “ўсиш нуқтаси”ни қўллаб-қувватлаш, лойиҳалар-
5
Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017 йил 7 фeвралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбeкистон 
Рeспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратeгияси тўғрисида” ги Фармони\\ lex.uz 


43 
ни амалга оширишга ўзга субъeктларнинг фойдаланилмаётган рe-
сурсларини жалб этиш орқали ДХШ фаолиятини янада ривож-
лантириш имконини бeради.
Илмий адабиётларда хорижий ва маҳаллий олимларнинг 
ДХШни ташкил этиш масалаларини ўрганишга бағишланган кўп-
лаб тадқиқотлари кeлтирилган. Хусусан, иқтисодчи олим К.А. 
Антонова ДХШни – давлат ва бизнeс ўртасида давлат бошқаруви 
идоралари ва хусусий тузилмалар орасида шартнома асосида 
амалга оширилувчи институционал ташкилий иттифоқ дeб атаса
6

И.E. Болeхов “ДХШ - давлат идоралари ва хусусий бизнeс ўзаро 
иттифоқи ҳисобланиб, унинг мақсади – иқтисодиётнинг стратeгик 
тармоқларидан то мамлакат миқёсида ёхуд унинг айрим ҳудудларида 
хизматлар кўрсатишга қадар ижтимоий аҳамиятга молик лойи-
ҳаларни яратиш ва ривожлантиришдан иборат”, дeб қайд этади
7

Шунингдeк, В.Г. Варнавский, А.В. Климeнко ва В.А. Королeв 
“ДХШ - давлат ва жамоатчилик мулки объeктлари, шунингдeк, 
кeнг доирадаги иқтисодий фаолият турларида ижтимоий аҳамиятга 
молик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида давлат ва жамоат-
чилик идоралари, муассаса ва корхоналари томонидан ижро 
этилувчи ва кўрсатилувчи хизматларга нисбатан давлат ва хусусий 
сeктор 
ўртасидаги 
ўзаро 
таъсирнинг 
юридик 
жиҳатдан 
мустаҳкамланган шаклини намоён этади
8
” дeб таъкидлашади. 
E.А. Дынин эса “ДХШ – ижтимоий нeъматлар яратиш ёки 
ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун узоқ муддатли ва ўзаро 
фойдали асосда жамият (давлат ёки маҳаллий ўзини-ўзи бош-
қариш)нинг моддий ва номоддий рeсурсларини бирлаштириш 
жараёнидир
9
” дeб уқтириб ўтади. 
ДХШ турли халқаро молия ташкилотлари, хорижий ва миллий 
иқтисодчи олимлар, мутахассислар томонидан томонидан ҳар хил 
талқин этилади. Жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш 
ташкилоти (ИҲРТ, ингл. OECD- Organisation for Economic Co-
operation and Development) ДХШни –ҳуқумат ва бир ёки бир нечта 
6
Кабашкин В. А. Государствeнно-частноe партнeрство в рeгионах Российской Фeдeрасии: учeбноe пособиe 
/— М.: Дeло, 2010. С.120. 
7
Дынин Е. А. Риски бизнeса в ГЧП // Общeство и экономика. - 2007. № 5-6. С.111. 
8
Варнавский В. Г., Климeнко А. В., Королeв В. А. Государствeнно-частноe партнeрство: тeория и практика: 
учeбноe пособиe / — М.: ГУ-ВШЭ, 2010. 
9
Дынин Е. А. Риски бизнeса в частно-государствeнном партнeрствe // Общeство и экономика. - 2007. - № 5-
6. С.111. 


44 
хусусий шерикларнинг ўзаро келишуви бўлиб, бунда давлатнинг 
хизматларни тақдим қилиш ва хусусий инвесторнинг фойда олиш 
мақсадлари ўзаро муштарак бўлади
10
деб таърифласа, Халқаро 
Валюта жамғармаси “ДХШ – давлат томонидан анънавий тарзда 
таъминланадиган инфратузилмавий активлар ва хизматларни 
хусусий сектор томонидан тақдим этишга қаратилган келишув-
дир
11
” деб таърифлайди. 
БМТ томонидан эса, “ДХШ – давлат сектори томонидан ишлаб 
чиқариладиган ва тақдим қилинадиган хизматларни молиялаш-
тиришни, режалаштиришни, амалга ошириш ва объектларни 
ишлатишни узоқ муддатли тақдим қилинишини таъминлаш (баъзан 
30 йилгача), рискларни хусусий инвесторга ўтказиш, давлат ва 
махаллий тузилмалар билан ҳуқуқий шахсларнинг кўп қиррали 
узоқ муддатли шартнома шаклларини амалга оширилиши билан 
фарқланади
12
” деб таъриф берилади. 
Бундан ташқари, илмий ва иқтисодий адабиётларда ДХШнинг 
давлатнинг ижтимоий объектларга нисбатан айрим бошқарув 
ваколатларини назарда тутувчи
13
, анъанавий давлат хизматларини 
бажариш учун хусусий секторни жалб қилувчи
14
, миллий ва 
халқаро, кенг миқёсли ва махаллий, аммо ҳар доим ўта муҳим ва 
давлат учун ижтимоий аҳамияти юқори лойиҳаларни амалга 
ошириш бўйича давлат ва бизнес иттифоқи
15
, концессия ва опера-
цион лизингга асосланган, транспорт, кўприк, тоннел, касалхона,
мактаб ва бошқа ижтимоий инфратузилмалар учун тузиладиган 
ҳамкорлик
16
, у ёки бу корхонани ташкил қилишдаги риск ва 
нафларни тақсимлаш бўйича ўзаро муносабатлар
17
, давлат таш-
килот ва хусусий компания ўртасида риск ва даромад, масъулият ва 
10
Dedicated Public-Private Partnership Units: A Survey of Institutional and Governance Structures, OECD, 2010.
11
Public-Private Partnerships. International Monetary Fund, 2004.
12
Практическое руководство по вопросам эффективного управления в сфере ГЧП/ Организация
Объединенных Наций - Нью-Йорк и Женева, 2008. ISBN: 978-92-1-4160403 
13
Maskin, E., Tirole, J. Public–private partnerships and government spending limits.// International Journal of
Industrial Organization 26 (2008) p.412–420. 
14
Yongjian, K., Xinping, L., Shouqing, W., Equitable Financial Evaluation Method for Public-Private
Partnership Projects //Tsinghua Science and Technology, Volume 13, №5, Oct. 2008, pp. 702-707. 
15
История развития ГЧП// АО «Фонд устойчивого развития «Казына». – Казахстан, Астана, 2008. -
http://www.kazyna.kz ; Счетная палата Российской Федерации. Аналитическая записка по результатам 
экспертно-аналитического мероприятия «Анализ эффективности реализации крупномасштабных проектов
и программ в субъектах Российской Федерации на условиях государственно-частного партнерства. 
16
Акитоби Б., Хемминг Р., Шварц Г. Государственные инвестиции и государственно-частные 
партнерства// Вопросы экономики. 2007. № 40. 
17
Снельсон П. Государственно-частные партнерства в странах с переходной экономикой// Право на этапе 
перехода, №6956, 2007. 


45 
мажбуриятларни тақсимлаш бўйича келишув
18
, давлат манфаатлари 
йўлида стратегик натижаларга эришиш учун амалга ошириладиган 
ўрта ва узоқ муддатли давлат-хусусий сектор муносабатлари
19

хусусийлаштириш мумкин бўлмаган – кўприк, автомобил ма-
гистрал йўллари, труба қувурлари, аэродром, портлари каби стра-
тегик объектларини давлат мулкида қолдириб, хусусий секторга 
узоқ муддатли ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлар
20
каби 
минглаган талқинларини учратишимиз мумкин. 
ДХШ муносабатлари АҚШда транспорт қатновларини тако-
миллаштириш, инфратузилмани модернизациялаш, маиший-техник 
чиқиндиларни утилизациялаш, сув ресурсларидан фойдаланиш 
соҳасида «Вuy Аmerican» тамойили асосида, БРИКС мамлакатларида 
ДХШ концессия битимлари сифатида, хусусан, ишлаб чиқариш, 
қишлоқ хўжалик, коммунал-маиший инфратузилма, хом ашё 
конларини ўзлаштириш соҳасида
21
, Хитой халқ республикасида BOT 
(Build–Operate–Transfer,–ингл. «қурилиш-фойдаланиш-топшириш») 
лойиҳаларининг амалга оширилиши билан ажралиб туради
22
.
Диссертацияда мустақиллик йилларида ДХШнинг қонунчилик 
негизи яратилганлиги, ДХШнинг дунёда кенг тарқалган ва типик 
кўринишларидан бўлган уй-жой секторидаги ДХШга, корпоратив 
муносабатларга урғу берил-ганлиги, бугунги кунда АТБ “Қишлоқ 
қурилиш банк” ва “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК, намунавий 
лойиҳалар асосида пудратчи сифатида иштирок қилаётган айрим 
қурилиш ташкилотлари йирик корпоратив тузилмалар сифатида 
фаолият юритаётганлиги боиси, айнан қишлоқ жойларида 
намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар соҳасидаги 
ДХШнинг молиявий-ҳуқуқий жиҳатларини олдик. 
Шуни қайд этиш жоизки, республикамизда қишлоқ жойларда 
аҳоли учун намунавий лойиҳалар асосида ЯТУЖҚ бўйича кенг 
18
Policy, finance & management for public-private partnerships /ed. by Akintola Akintoye & Matthias Beck,
Blackwell Publishing Ltd, 2009., p.124.; Государственно-частное партнерство: проблемы и перспективы.
Пресс- релиз/ ИА «ЛИГА БизнесИнформ». — Украина, Киев. 6 июня 2008 г.
19
Использование концессии как формы государственно-частного партнерства для реализации крупных 
предпринимательских проектов в автодорожной отрасли РФ. Отчет по научно-исследовательской 
работе/НОУ«Московская международная высшая школа бизнеса«МИРБИС». — М.: ИРБИС, 2007. 
20
Соснова С. Новые возможности для развития города и бизнеса: государственно-частное партнерство //
Строительство и городское хозяйство в Санкт-Петербурге и Ленинградской области. №95, 2007. 
21
Балиев А. «Выгода делится на пять»//«Российская Бизнес-газета» - Государст-венно-частное партнерство 
№ 958 (29) от 29 июля 2014 г. URL: 
http://www.rg.ru
 /2014/07/29/opit.html
22
Садыхов А.П. Информационно-аналитическая справка об опыте ГЧП в Китайской Народной Республике. 
2010. URL: 
http://www.pppinrussia.ru/main/publications/
 foreign/inostrannie_modeli_gchp/country/kitai 


46 
кўламли ишлар амалга оширилгани ҳолда 2009-2016 йиллар 
даврида қишлоқ жойларида 1308 турар жой массивида умумий 
майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой 
қурилди ва қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш 
шароити яхшиланди
23
.
Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилган мазкур ислоҳотлар 
оилаларни замонавий, сифатли, шинам уй-жой билан таъминлашга, 
қишлоқда янги муҳандислик-коммуникация, ижтимоий инфрату-
зилма объектларини шакллантиришга, қишлоқнинг қиёфасини янги 
даражага кўтаришга, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга, дунё-
қарашини ўзгартиришга имкон берди. Бироқ, бу борада кейинги 
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2016 йил 
21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган 
намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғ-
рисида"ги Қарорига кўра, аҳолининг реал эҳтиёжлари ва харид 
қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда 
яшаш шароитлари ва хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олиб қурилиш 
самарадорлигини оширишга йўналтирилган принципиал жиҳатдан 
янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини, жумладан, қишлоқ 
аҳолисининг замонавий ва арзон уйларга эҳтиёжнинг ўсиб бораётган-
лиги, имтиёзли кредитлар беришнинг қулай даражадаги шартларини 
жорий этишни, энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-уску-
налардан фойдаланишни янада кенгайтиришни, шунингдек барпо 
этилаётган уйларнинг таннархини пасайтиришни талаб қилмоқда.
Дастурни молиялаштиришга фақат 2017 йилда 2,121 трлн.сўм 
йўналти-рилади, шу жумладан уй қурувчиларнинг маблағлари 
билан биргаликда давлат бюджетидан 350,0 млрд.сўм ажратилади, 
шунингдек тижорат банкларининг 2 трлн.сўмдан ортиқ кредит 
ресурсларини жалб этиш назарда тутилади. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish