III Международная научно-практическая конференция
217
III International Scientific and Practical Conference
болаларга ўрнак бўлиши керак бўлади. Бунда тренер спортчилар билан
бўладиган мулоқотидаги асосий оҳанг ва усул. Хайрихоҳлик, босиқлик,
спортчи шахсиятигна ҳурмат, талабчанлик ҳамда унга ишонч, табиийлик,
самимийлик, муносабатларнинг ҳаққонийлиги муҳим рол ўйнайди.
Ўсмирлар бу даврда ўзларини катталардек тутишга ҳаракат қиладилар.
Улар ўзларининг лаёқат, қобилият ва имкониятларини маълум даражада
ўртоқлари ва ўқитувчиларга кўрсатишга интиладилар. Улар ташқи таьсирларга
ва ҳиссиётларга жуда берилувчан бўладилар. Шунингдек уларга мардлик,
жасурлик, тантиқлик ҳам хосдир. Ташқи таьсирларга берилувчанлик ўсмирда
шахсий фикрни юзага келишига сабаб бўлади, лекин бу шахсий фикр аксарият
ҳолларда асосланмаган бўлади. Шунинг учун ҳам улар ота-оналарининг,
атрофдаги катталарнинг, шунингдек, устоларнинг тўғри йўлни кўрсатишларига
қарамай ўз фикрларини ўтказишга ҳаракат қиладилар. Жуда кўп ўсмирлар бу
даврда чекиш ҳамда спиртли ичимликларга қизиқиб қоладилар. Юқорида айтиб
ўтганимдек уларни бу йўлдан қайтаришда тренернинг ўрни катта. Бу даврда
тренировка жараёнида уларга кўпроқ юклама бериш. Уларнинг умуман бўш
қолмасликларини таьминлаш керак бўлади.
Спорт машғулотининг асосий вазифаси ўргатиш ва тарбиялашдан
иборатдир. Жисмоний тарбия ва спорт ота-оналар ва болалар, жумладан,
оиладаги ўсмирлар ўртасидаги тўсиқни бартараф этиб, уларда ўзаро ишонч
ҳиссини вужудга келтиради. Бунда табиий бўлган ёшга хос ҳаётий
қарашлардаги фарқлар ҳам унчалик сезиларли бўлмайди. Маьлумки, хатарли
гурухга кирувчи ўсмир қизларда, болаларда ота-оналари билан мулоқот
етишмаслиги кузатилади. Жисмоний тарбия ва спорт эса бирнчидан, бу
бўшлиқни тўлдиради, иккинчидан, фақат шу жараёндагина ота-оналар, ўсмир
қизлар учун доимо ибрат бўлиши мумкин. Ўғли ёки қизини жисмоний
баркамоллик ва уйғунлик дунёсига жалб этиб ота-она уларда чекиш, ичкилик ва
бошқа салий одатларга нисбатан имунитетни шакллантириши шубҳасиздир.
Шунинг учун мутахасислар ота-оналарга, айниқса тарбияси оғир болани, ўсмир
қизни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спорт катта аҳамиятга эга эканлигини
айтишади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўсмирлар учун, уларни баркамол авлод
қилиб тарбиялаш учун авваламбор, соғлом турмуш тарзини оиладан
бошлашимиз керак бўлади. Болаларга бадантарбия билан шуғулланишни одат
қилдиришимиз ва буни уларнинг кундалик ҳаёт тарзининг бир қисмига
айланишига ҳаракат қилишимиз лозим. Уларни спортга бўлган қизиқишини
орттириб, тўғри йўлга йўналтириш ота-оналар, кейинчалик эса тренерларнинг
вазифаси. Айниқса тарбияси оғир болани, ўсмир қизни тарбиялашда оилавий
спорт катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |