III Международная научно-практическая конференция
214
III International Scientific and Practical Conference
well as the need for the use of immune modulators. In14 patients previously
screening examinations TORCH - infection not be detected.
Conclusions.
The incidence of TORCH - infection among children with COPD
is 6.1%. From which almost half - cytomegalovirus (47.8%). The presence of
concomitant TORCH - infection increases the length and quality of treatment in
patients with COPD. Screening tests TORCH - infection in the perinatal centers were
significantly only in 57.2% cases.
III Международная научно-практическая конференция
215
III International Scientific and Practical Conference
ВАЛЕОЛОГИЯ
ЎСМИР ЎҒИЛ ВА ҚИЗ БОЛАЛАРДА РЎЙ БЕРАДИГАН ПСИХОЛОГИК-
ФИЗИОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР ЖАРАЁНИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
ВА СПОРТНИНГ АҲАМИЯТИ
Арзибаев Қ.О., Хасанова С.Т.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Бугунги глобаллашув даврида Жаҳонда COVID-19 коронавирус
пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам
аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси
заиф эканлигини кўрсатди.
XXI аср вабоси сифатида эътироф этилаётган COVID-19 коронавирус
инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик
(ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқароларимизнинг соғлиғига салбий
таъсир кўрсатди. Натижада, бугунги пандемия орамиздан кўплаб
фуқароларимизни бевақт дунёдан кўз юмишига сабаб бўлди.
Барчамиз бундан жиддий хулоса қилган ҳолда зарарли одатлардан воз
кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш
тамойилларига риоя қилиш, хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп
бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан
ортиқ истеъмол қилмасликни, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини
кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини бугунги даврнинг ўзи
тақозо этмоқда [1].
Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда спортнинг ривожланиши учун
барча имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар яратилган. Юртимизда жисмоний
тарбия ва спортга берилаётган эьтибор натижасини юртимиз спортчиларининг
йилдан-йилга Жаҳон спорт ареналарида эришаётган ютуқларида яққол намоён
бўлмоқда. Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш,
уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида
мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг
равишда такомиллаштириб борилмоқда. Спортдаги натижалар машғулот
жараёнини нечоғлик тўғри ташкил этиш, машғулот учун яратилган шарт-
шороитлар, спортчининг индивидуал хусусиятлари, физиологик-психологик ва
техник тактик тайёргарлик кабилар билан боғлиқдир. Бугунгача парламент
томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб,
30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.
Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш,
аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган
шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш
ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини
таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |