Мавзу моҳияти ва мазмуни:
Экологияни муҳофаза қилиш умумхалқ ва
давлат аҳамиятига молик вазифа эканлигини ҳисобга олиб, кўкаламлаштириш
III Международная научно-практическая конференция
223
III International Scientific and Practical Conference
ва ободонлаштириш ишлари сабаб касалликлар камаймоқда. Аммо ибн Сино
(980-1037) қарийиб 1000 йил муқаддам ўзининг шох асари “Тиб қонунлари” –
да атроф муҳитнинг (экология) барча омиллари инсон ва жонзотлар ҳаётига
салбий таъсири тўғрисида фикрларини баён этган. “Чанг ва ғубор бўлмаганида
инсон 1000 йил яшаган бўларди”, дея атроф муҳит тозалиги инсон
саломатлигининг бардавом ва умрнинг узайишига ҳамда кўпгина юқумли
касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалиши касалманд, ногирон болалар
туғилишида экологик омиллар сабаблигини асарларида ёритган.Вақти келиб бу
масалада мутахассис олимлар ўз сўзин айтар,ватандошимизнинг қолдирган бой
мероси яна ортар. Юртбошимиз томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжат ва
қарорлар асосида Ўзбекистонда ҳам соғлиқни сақлаш тизими ва унинг барча
йўналишлари каби “халқ табобати” соҳасини тартибга солиш ҳамда
ривожлантиришга кенг йўл очилди. 2018 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон
Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жанубий Корея соғлиқни сақлаш
ташкилотини ривожлантириш институти ҳамкорлигида Тошкент тиббиёт
академияси тасарруфидаги “диетология маркази” таркибида “Халқ табобати
маркази” фаолият бошлади. Амур Темур ва унинг сулолалари салтанати
даврида “табобат”сохасига рағбат берилиб, унинг ривожига катта ҳисса
қўшилган. Йирик-йирик шаҳарлардаги шифохоналарига машхур табибларни
жалб этилган. Саркарда жароҳатланган аскарларини тиббиёт ва табобат
ходимларини бирга даволашга жалб этиб “Аскарлари соғлом юрт қудратли
бўлишига эришган..
Мамлакатимиз аҳли юртбошимиз раҳномалигида тиббиёт тизимидаги
олиб борилаётган бу каби ислоҳатлардан мамнун бўлмоқда. Бугунги замонавий
тиббиёт ҳам касалликни даволашдан кўра олдини олиш арзон ва нафлилигини
баралла айтмоқда. Тиббиётда ҳаво томчи йўллари билан тарқалиб юқадиган
сил, грипп, қизамиқ, кўк йўтал, бўғма каби касалликларнинг ҳаво орқали юқади
деган хулосага аллақачон келган.
Табиатни муҳофаза қилишда барчамиз экологик онг,тарбия ва маъданият
билан ёндашиб мақсадимизга эришайлик. “Агар одамлар табиатга нисбатан
лоқайд муносабатда бўлсалар, унинг қонун қоидаларини қўпол бузсалар бир
кун келиб табиат улардан ўч олади. Ўшанда ҳеч қандай куч уни тўхтата
олмайди”, - дея огоҳлантирган эди А.Р.Беруний. Биргина чекувчилар соф
ҳавога пуркаётган сигарет тутунидаги заҳарли моддалар билан бошқаларни ҳам
зарарлашини билармикин. Дунё бўйича чекувчилар 1 йилда 550 000 тонна ис
гази, 108 000 тонна никотин, 384 000 тонна аммиак, 600 000 тонна қурум билан
соф атмосфера, умумбашарият мулки ҳавонинг ифлосланишига ҳисса қўшади.
Мавзу хулосаси:
Ривоят қилинишича саҳоба Абу Дардо кексайган
чоғида ёнғоқ кўчати экаётганда, ўткинчи ундан эй Дардо! Ёшингиз бир жойга
бориб қолган бўлса, бу қачон ҳосил беради-ю сизга насиб этадими; йўқ?”,-
дебди. Шунда саҳобий менга савоби тегса бўлди, мевасини бошқалар еяверсин,
- деган эканлар. Она табиатга фойда келтириш, унинг софлигига ҳисса қўшиш
иймонлилик, акси эса гуноҳдир. Кўча- куйда, тўйу-ҳашамларда сигаретни
Do'stlaringiz bilan baham: |