260
-фоизсиз (мақсадли).
Облигациялар чекланмаган миқдордаги
инвесторлар орасида эркин
муомалада бўлиши мумкин (очиқ жойлаштириш), ѐки чегараланган
доирада аввалдан маълум чекланган миқдордаги инвесторлар ўртасида
муомалада бўлиши мумкин (ѐпиқ жойлаштириш).
Одатдаги облигациялар - қимматли қоғозларнинг бошқа турига
айирбошлаш ҳуқуқига эга бўлмаган облигациялар бўлиб,
уларга опцион
билан ўтказилиши мумкин, яъни облигация эгаси эмитентга аввалдан
келишилган муддатда қайтариш имкониятини таъминлайди,
эмитент уни
номинал миқдорида қайтариши шарт.
Ютуқли облигациялар – облигациялар бўйича даромад, доимо
ўтказилиб турадиган тиражга асосан ютуқ тарзида тўланиб турадиган
облигациялардир.
Фоизли облигациялар- облигация эгасига вақти – вақти
билан
белгиланган даромадни олиб туриш ва тугатилаѐтганда облигациянинг
номинал қийматини олиш хуқуқини берувчи облигациялардир. Тўловлар
муддати облигациялар чиқарилувчининг шартларида белгиланади.
Фоизсиз (мақсадли) облигациялар – ушбу облигациялар бўйича фоиз
тўланмайди, облигация бўйича даромад номиналига нисбатан белгиланган
дисконт ҳисобига пайдо бўлади (эмиссия баҳоси номиналига нисбатан
паст баҳода белгиланади) ва фақат облигация тугатилаѐтганда тўланади.
Мақсадли облигацияларда уларни чиқаришга асос қилиб олинган маҳсулот
(хизмат) мажбурий реквизитлари қилиб белгиланади
Облигациялар эмитентнинг ўз
мулкининг кафолати билан
таъминланиши мумкин ѐки эмитентга чиқариш учун учинчи
шахслар томонидан таъминланиши мумкин.
Агар облигацияларни чиқариш ўз мулкининг кафолати билан
таъминланаѐтган бўлса корхона (акциядорлик жамиятларидан ташқари)
261
чиқараѐтган облигациялар миқдори
эмитентнинг низом капитали
миқдоридан ошмаслиги лозим.
Агар облигация чиқариш учинчи шахс томонидан таъминланаѐтган
бўлса, корхона таъминланиш даражасида облигацияларни чиқариши
мумкин.
Облигацияларни эмитент- корхона низом фондини шакллантириш ва
хўжалик фаолиятидан келтирилган зарарни қоплаш учун чиқарилишига
йўл қўйилмайди.
Акциядорлик жамияти облигацияларни эмитент низом фондини 20
фоизи миқдорида ва аввал чиқарилган акцияларни тўла жойлаштиргандан
кейингина чиқариши мумкин.
Облигацияларни чиқаришга низом фонди тўланиб тўла шакллангандан
кейингина рухсат этилади.
Облигацияларни
чиқариш
тўғрисидаги
қарор
акциядорлик
жамиятларининг ижроия органи томонидан қабул қилинади ва баѐн билан
расмийлаштирилади. +арорда эмитент, облигацияларнинг чиқарилиш
шартлари (агарда мақсадли облигациялар чиқарилса, уларни чиқаришга
асос қилиб олинган махсулот, хизматнинг тури ва миқдори) жойлаштириш
тартиби белгиланиши лозим.
Корхоналар облигацияларнинг муомалага чиқаришни рўйхатга олиш,
акциялар чиқаришни рўйхатга олиш тартибига асосан амалга оширади.
Нақд ҳолда чиқариладиган облигациялар камида олти даражадаги
ҳимояга эга бўлиши керак.
Бошқа турдаги қимматли қоғозларнинг реквизитлари Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги қонунчилик асосида белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: