Алгоритмларни лойиҳалашга кириш. Алгоритмларни вақт ва ҳажм бўйича баҳолаш. Кўпҳадлар қийматларини ҳисоблашда



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana18.07.2022
Hajmi0,76 Mb.
#818818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
лек 1

2-мисол.
y=a(b+cх)-dх формула бўйича y нинг қийматини ҳисоблаш 
aлгоритми.
1) с ни х гa кўпайтириб, натижа Р1 билан белгилансин;
2) b ни Р1 гa қўшиб, натижа Р2 билан белгилансин;
3) a ни Р2 гa кўпайтириб, натижа Р3 билан белгилансин;
4) d ни х гa кўпайтириб, натижа Р4 билан белгилансин;
5) Р3 дaн Р4 ни aйириб, натижа y нинг қиймати деб ҳисоблансин. 
Алгоритмнинг асосий хоссалари
1. Дискретлилик.
Бу хоссанинг мазмуни-алгоритмларни доимо чекли 
қадамлардан иборат қилиб бўлаклаш имконияти мавжудлигидадир. Бошқача 
айтганда, уни чекли сондаги оддий кўрсатмалар кетма-кетлиги шаклида 
ифодалаш мумкин. Алгоритмнинг бу хоссаси юқорида келтирилган ҳамма 
мисолларда яққол кўриниб турибди. Агар кузатилаётган жараённи чекли 
қадамлардан иборат қилиб бўлаклай олмасак, у ҳолда уни алгоритм деб 
бўлмайди.
2. Тушунарлилик.
Алгоритмнинг ижрочиси ҳамма вақт инсон 
бўлавермайди. Чой дамлашни ёки бошқа ишларни бажаришни фақат одамга 
эмас, балки роботга ҳам буюриш мумкин. Ижрочига тавсия этилаётган 
кўрсатмалар унинг учун тушунарли бўлиши керак, акс ҳолда ижрочи 
оддийгина амални ҳам бажара олмайди. Бундан ташқари, ижрочи ҳар қандай 
амални бажара олмаслиги ҳам мумкин. 
Ҳар бир ижрочининг бажара олиши мумкин бўлган кўрсатмалар ёки 
буйруқлар бирикмаси мавжуд бўлиб, у ижрочининг кўрсатмалар тизими 
дейилади. Шунинг учун ижрочи учун берилаётган ҳар бир кўрсатма 
ижрочининг кўрсатмалар тизимига тегишли бўлиши керак.
Кўрсатмаларни ижрочининг кўрсатмалар тизимига тегишли бўладиган 
қилиб ифодалай олишимиз муҳим аҳамиятга эга. Масалан, пастки синфнинг 
аълочи ўқувчиси «сон квадратга оширилсин» деган кўрсатмани 
тушунмаслиги натижасида бажара олмайди. Лекин «сон ўзини ўзига 
кўпайтирилсин» шаклидаги кўрсатмани бемалол бажаради. Сабаби, у 
кўрсатма мазмунидан кўпайтириш амалини бажариш кераклигини англайди.


3. Аниқлик.
Ижрочига берилаётган кўрсатмалар аниқ мазмунда 
бўлиши керак. Чунки, кўрсатмадаги ноаниқликлар мўлжалдаги мақсадга 
эришишга олиб келмайди.
Одам учун тушунарли бўлган «3-4 марта силкитилсин», «5-10 дақиқа 
қиздирилсин», «1-2 қошиқ солинсин», «тенгламалардан бири ечилсин» каби 
ноаниқ кўрсатмалар робот ёки компьютерни қийин аҳволга солиб қўяди. 
Бундан ташқари, кўрсатмаларнинг қайси кетма-кетликда бажарилиши ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Демак, кўрсатмалар аниқ берилиши ва фақат 
алгоритмда кўрсатилган тартибда бажарилиши шарт экан.
4.Оммавийлик.
Ҳар бир алгоритм мазмунига кўра бир турдаги 
масалаларнинг барчаси учун ҳам ўринли бўлиши керак. Яъни, масаладаги 
бошланғич маълумотлар қандай бўлишидан қатъий назар, алгоритм шу 
хилдаги ҳар қандай масалани ечишга яроқлидир. Масалан, икки оддий 
касрнинг умумий махражини топиш алгоритми, касрларни турлича 
ўзгартириб берилганда ҳам, уларнинг умумий махражларини аниқлаб 
бераверади. 

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish