5. Натижавийлик.
Ҳар бир алгоритм чекли сондаги қадамлардан
кейин, албатта натижа бериши шарт. Бажариладиган амаллар кўп бўлса ҳам
барибир натижага олиб келиши керак. Чекли қадамдан кейин қўйилган
масала ечимга эга эмаслигини аниқлаш ҳам натижа ҳисобланади. Агар
кўрилаётган жараён чексиз
давом этиб натижа бермаса,
уни алгоритм деб
айта олмаймиз.
Алгоритмнинг тавсифлаш усуллари хилма-хилдир. Ҳозир уларнинг энг
кўп
учрайдиганлари
билан
танишамиз.
Алгоритмларни қуйидаги
кўринишларда тасвирлаш мумкин:
1.
Алгоритмнинг сўз орқали берилиши.
Бунда
ижрочи учун
бериладиган ҳар бир кўрсатма сўзлар орқали буйруқ
мазмунида
берилади(юқорида келтирилган мисолларга эътибор беринг).
2.
Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиши.
Алгоритмнинг
формулалар билан
берилиш усулидан математика, физика, кимё ва
бошқа аниқ фанларни ўрганишда кўпроқ фойдаланилади. Масалан:
учбурчакнинг юзини унинг асоси ва баландлиги бўйича ҳисоблаш
формуласи