Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

Муомала билиш жараёнидир.
Билиш ўқувчи-талабаларнинг миқдорлар 
тизимини ўзлаштириш ва ҳосил қилиш тарзида намоён бўлади. У ўқувчи-
талабаларга оламни ва унда ўзини тушуниш имконини беради. Билиш 
фаолияти ва унинг жараёнидаги муомала ўқувчи-талабаларга ўзларининг 
билишга доир қизиқишлари ва майлларини тўгарак машғулотларида, илмий 
жамиятларда, олимпиада ва танловларда рўёбга чиқариш имконини беради.
Муомала ҳар қандай ахборотни идрок этишга ва уларнинг ўқувчи-
талабалар томонидан талқин қилинишига ҳам таъсир ўтказади. Ўқувчи-
талабаларнинг муомаласини ташкил этиш педагогик таъсир кўрсатишнинг 
шундай гуруҳига кирадики, у фақат алоҳида бир ўқувчи-талабага қаратилиб 
қолмасдан, 
балки 
ўқувчи-талабаларнинг 
муайян 
бирлигига-таълим 
муассасаси жамоасидан тортиб ўртоқлари гуруҳига ҳам мўлжалланган. Шу 
муносабат жараёнининг мазмуни ўқувчи-талабалар жамоасининг мазмуни 
асосига айланади. Жамоада муомалани ташкил этиш бутун таълим-тарбия 
жараёнидан ва жамоанинг бутун фаолиятини ташкил этишдан ажралиб 
қолган қандайдир бир нарса эмас. 
Таълим-тарбия 
жараёни 
самарадорлигининг 
энг 
муҳим 
шароитларидан бири –
бу жараённинг ўқувчи-талабалар муомаласи учун 


51 
маълум даражада имкон яратиб беришдир. 
Таълим муассасасидаги таълим-тарбия ишининг бутун мазмуни амалда 
ўқувчи-талабалар муомаласи мазмунининг асоси ҳисобланади. Бироқ 
ўқитувчи-педагоглар ҳар бир ўқувчи-талабани ўз субектив вазиятига қўйиш 
учун таълим-тарбия жараёнини ташкил этганларидагина бу имкониятни 
фаоллаштириш содир бўлади. Бир қатор шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, 
ўқувчи-талаба жамоа фаолиятининг субектига айланади. Бу шарт-
шароитларнинг энг муҳимларига тўхталиб ўтамиз. 
Биринчидан, жамоанинг фаолияти ўз мазмунига кўра хилма-хил бўлса, 
иккинчидан, бу фаолиятни ўқитувчи-педагоглар бошқариб бориши лозим. 
Учинчидан, ўқувчи-талабалар жамоасида ташкил этиладиган фаолият, 
уларнинг ижодкорлигига катта имкониятлар яратиб берса, тўртинчидан, бу 
фаолият 
ўқувчи-талабалар 
жамоасини 
уюштришининг 
хилма-хил 
шаклларини бирга қўшиб олиб бориши лозим. 
Ўқувчи-талабаларнинг жамоа топшириқларини бажаришлари бошқа 
шахслар

юқори синф ўқувчилари ёки юқори курсдаги талабалар ўз 
жинсидаги ва бошқа жинсдаги тенгдошлари билан аниқ мақсадга қаратилган
муомаласини тақозо этади. Катта ёшдаги ўсмир жамоат топшириғини 
бажарар экан, кўпинча фаолиятнинг ташкилотчиси мақеида бўлади. Унинг 
олдида биргаликда бажариладиган ишга ўртоқларини жалб этиш зарурати 
бўлади. Хилма-хил педагогик вазифалар доимо вужудга келиб турадиган 
педагогик фаолиятда ҳал қилишнинг мазкур таркибий қисми алоҳида 
аҳамият касб этади. Чунки у бирор фактга педагогик фаолиятнинг умумий 
материалларига баҳо бериш имконини беради. Тасаввур қилинг: сиз дарсда 
савол бердингиз ва ўқувчи-талабалар жавоб бериш учун қўл кўтардилар. 
Энди кимдандир саволнинг жавобини сўраш керак. Бу жараён, анча оддий 
бўлиб туюлади. Кўпдан бери кимдандир сўрамаган бўлсангиз, шуни 
турғазаман деб ўйлайсиз ёки вақт оз, Жамшиддан ёки Анвардан сўрайман, 
уларнинг иккаласи ҳам ҳар гал тўғри жавоб беради дейсиз. 
Тарбиявий жараённи ёки алоҳида тарбияловчи таъсирни режалаштириш 
фақат педагогик таъсир кўрсатишнинг шакллари, усуллари ва йўлларини 
аниқлашдангина иборат бўлмай, балки педагогик муомала тизимини, 
албатта, аниқлашни ҳам билдиради. Аниқ мақсадли вазифа ва тарбия 
усулини танлаш вазифаси бўлган умумий педагогик вазифани ҳал қилиб 
бўлгандан кейин улардан бевосита ўзаро алоқани ташкил этиш учун восита 
бўлган фикр алмашишга доир вазифани вужудга келтириш зарур. Ўзаро
фикр алмашишга доир вазифа муаммоли алоқа вазиятидан иборат бўлиб, уни 
ҳал қилиш тарбия усулларини педагогик муомала тизими орқали амалга 
ошириш учун зарурдир. 


52 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish