Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим


 Тарбияда миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарнинг ўрни



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

5. Тарбияда миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарнинг ўрни 
 
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият-
йенгилмас куч” асарида “... халқимиз маънавиятини юксалтиришда 
миллий 
урф-одатларимиз
ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, 
инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, 
турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора 
муҳим аҳамият касб этмоқда ...”
3
деб таъкидлаган эдилар. 
Дарҳақиқат, бугунги кунда миллий урф-одатларимизни қайта тиклаш, 
такомиллаштириш масалалари долзарб ҳисобланади. Баркамол инсон ва 
йетук мутахассис ўқитувчилар қўлида камолга йетар экан, энг аввало 
уларнинг шахси ҳам бир қатор ижобий, сифатларни ўзида акс эттира олиши 
лозим. Шундагина биз ўзимиз орзу қилаётган шахсни тарбиялай олишга 
муяссар бўламиз. 
Тарбиявий ишларнинг раъсирчанлиги, самарадорлиги кўп жиҳатдан 
халқимизнинг бой миллий, маънавий меъросининг тарихий илдизларини 
ўрганишга боғлиқ. Ҳар бир халқнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азалий 
урф-одат, маросим, ан]ана тарзида ўзига хос бир қадрият мерос сифатида 
намоён бўлиб, аждоддан авлодга етиб келади. Миллатнинг ма]навий 
маданиятини шакллантиришда миллий қадриятларнинг ўрни муҳимдир. 
Миллий қадрият миллат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган жуда кўп қадрият 
шаклларини қамраб олади. “Миллий қадриятлар мураккаб ижтимоий-руҳий 
ҳодиса бўлиб, миллатнинг тили, маданияти, тарихи, урф-одатлари, 
анъаналари, моддий-маънавий бойликлари, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий 
ҳаётининг барча томонларидир”
4

Тарбиявий ишлар мазмунида миллий қадриятларнинг қуйидаги 
босқичларидан кетма-кет фойдаланиш мумкин: миллий қадрият ҳақида 
тушунча бериш; аждодларимиз қолдирган маънавий, моддий бойликлар; халқ 
оғзали ижоди; урф-одатлар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти; халқ яратган 
анъана ва маросимларнинг ўрганиш ва нишонлаш кабилар. Миллий 
қадриятлардан фойдаланиш, таълим-тарбия жараёни мазмунини очиб бериш 
ўқувчиларда миллий ғоя, миллий ғурур, миллий ифтихор каби маънавий-
ахлоқий сифатларни шакллантиради. 
3
I.A.Karimov. Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch. –T.: “Ma’naviyat”, 2009. – 176 b. (-96 b.) 
4
“Pedagogika” fanidan izohli lug‘at. 324-bet. 


43 
Талабалар ҳар доим ўз устозларига ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда 
бўладилар. Бу нафақат талабалик даврида, балки кейинчалик иш фаолияти 
давомида ҳам ўз кучини йўқотмайди. Яқин кунларгача кишининг 
ўқитувчилик 
маҳорати 
ва 
унинг 
ҳамкасблари 
ҳамда 
таълим 
муассасаларининг ҳурматига сазовор бўлганлиги унинг лавозим жиҳатдан 
ўсишига ёки мукофотланишига ҳеч қандай ҳисса қўшмаган. Бугунги кунда 
эса кўплаб давлатлар, шу жумладан, Буюк Британия бунга катта эътибор 
бермоқда. Ушбу бўлимда шу ҳақда фикр юритамиз.
Миллий сиёсат, молия, бозор кучи ва ўқитувчилик касби аҳамиятининг 
ошиб бориши таълим-тарбиянинг барча шаклларига алоҳида урғу беради. 
Британиянинг деярли барча университет ҳамда институтларида, ҳаттоки, энг 
илғор тадқиқот гуруҳларида талабаларнинг таълим соҳасида ўз иш 
фаолийитини юритишлари, шу жумладан, тадқиқотчи талабаларни назорат 
қилишлари назарда тутилади. 
Ўқитувчи шахсининг мазкур талабларни ўзида акс эттира олган қиёфаси 
унинг ўқитувчилар, талабалар ҳамда ота-оналар ўртасида обрў эътибор 
қозонишини таъминлайди. Инсон ўзининг ақлий фаолияти билан юксак 
ғояларни мушоҳада қилиш орқали лаззатланиши мумкин. Ақлий 
фаолиятидан мамнуният – инсон учун энг олий даражали лаззатдир. Ҳиссий 
лаззатлар (маишат, шаҳвонийлик) ташқи кучларнинг таъсири билан пайдо 
бўлади.
Олий Таълим Сифатини Таъминлаш бўйича Агентлик квалификация 
характеристикаларига асосан, одатда муваффақиятли, олий поғонадаги 
талабалар далилларни танқидий бахолаш, фаразлар тузиш, абстракт 
концепциялар ва маълумотлар тузиш, баҳолаш, муаммони ечиш йўлида 
керакли саволларни шакллантириш, ёки муаммони ечими учун бир қатор 
ечимларни аниқлаш борасида қобилиятга эга бўлишлари мумкин” (ҚАА, 
2001). 
Баъзида биз ўйлашимиз осонки, талабалар таҳлил, танқидий тушуниш, 
интерпретация, баҳолаш, далиллар келтириш каби терминлар нима 
англатишини биладилар деб. Ушбу терминларни маъноси маҳсус фанларга 
тегишли бўлиб, масалан бир фан доирасида ўқитувчилар талабалардан ушбу 
терминларни ўз ишларида қўллашда ҳар хил натижалар кутишлари мумкин. 
Натижалар ва баҳолаш мезонлари ёрдамида кўпроқ очиқликка эришиш 
мумкин, лекин шу нарса, ўқитувчилар этарли вақт ажратиб талабалар 
билан ушбу терминларни маъноси ҳақида суҳбат қуришлари ва ани шу 
терминларни қўллаб талабалар билан қайта алоқа ўрнатишлари зарур.
5
 
5
A handbook for teaching and learning in higher education: enhancing academic practice / [edited by] 
Heather Fry, Steve Ketteridge, Stephanie Marshall.–3rd ed. p. cm. pp: 122,123. 


44 
Хулоса қилиб айтганда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да 
белгиланган вазифаларни амалга оширилиши баркамол шахсни – инсонни ва 
шу тариқа онгли жамиятнинг шаклланишига, яъни янгича онгга, тафаккурга 
эга бўлган шахсларнинг кўпайишига ва бу, ўз навбатида, ижобий равишда 
«Портлаш эффекти»нинг содир бўлишига олиб келади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish