“Fizikaning hozirgi zamon ta’limidagi o’rni”. Samarqand 2019-yil 13-14 dekabr.
176
билан таъминлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини
меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш” масалаларига эътиборини қаратиб, бунда
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса
қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган, ёқилғи – энергетик тизимини
инновацион воситалар асосида такомиллаштиришга эриша оладиган, юқори малакали кадрлар
тайёрлаш лозимлигини кўрсатиб ўтди[1].
Юқорида келтирилган муаммоларни эътиборга олиб, ҳамда физикани энергетика ва
бошқа фанлар билан интеграциясини таъминлаш мақсадида “Энергия ресурслари физикаси”
фанини ўқув дастурини ишлаб чиқиб, уни 5140200- физика йўналишида ўқитишни мақсадга
мувофиқлигини бугунги давр талаб қилмоқда.
“Энергия ресурслари физикаси” фанининг мазмунини қуйидагича кетма-кетликда
ўтилишини таклиф қиламиз: Кириш, фаннинг аҳамияти, унинг мақсади ва вазифалари;
Энергиянинг муқобил турлари ва улардан Ўзбекистонда фойдаланиш истиқболлари; Ер юзида
энергия ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли орасидаги муносабат; Қайта тикланмайдиган ва
қайта тикланувчи энергия манбалари; Энергия ишлаб чиқариш ва унинг истеъмолининг
самарадорлиги; Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш; Ярим ўтказгичли
фотовольтаик қурилмалар; Биомассани қайта ишлаш орқали биогаз олиш; Шўр кўллардан
муқобил энергия манбайи сифатида фойдаланиш имкониятлари; Қуёш элементи ёрдамида
ўсимликларни рағбатлантириш; Саъноат чиқиндиларини қайта ишлаш; Уйлар ҳавосини
мўтадилашда қуёш энергиясидан фойдаланиш; Геотермал иссиқлик насосларидан
фойдаланиш; Қуёш коллекторлари, Қуёш энергиясидан фойдаланиб ишловчи сув
чучуклаштиргич ва овқат тайёрлаш қурилмаси; Қуёш энергияси хисобида ишловчи
холодилниклар; Шамол энергияси ва бошқа мавзулар ёритилади.
Булардан ташқари “Энергия ресурслари физикаси”га оид семинар машғулоти,
лаборатория машғулоти, мустақил иш мавзулари ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати
келтирилади.
Физика йўналишида “Энергия ресурслари физикаси” каби фанларни ўтилиши, физикани
энергетика ва бошқа фанлар билан интеграциясини таъминлагани холда, мехнат бозорида ўз
ўрнини топа оладиган ҳамда физика-энергетиканинг барқарор ривожланишига муносиб хисса
қўшадиган юқори малакали мухандис-физикларнинг янги профилини тайёрлаш учун хизмат
қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлан-тириш Концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ- 5847-сонли фармони.
2. Хайриддинов Б.Э, Холмирзаев Н.С, Ҳалимов Ғ.Ғ, Рисбоев А.С, Эргашев Ш.Ҳ “Муқобил
энергия манбаларидан фойдаланиш асослари” Тошкент “Адабиёт учқунлари” 2017 -422бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |