164
Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, оқар сув
бассейнларида интенсив усулда балиқ етиштириш тизимини жорий этиш, республикадаги
аквакультура-интенсив балиқчилиги орқали аҳолини балиқ маҳсулотларига бўлган
талабини тўлиқ таъминлаш имкониятини беради.
Республикада мавжуд технологияларда балиқ етиштиришни такомиллаштириш
масалалари ва янги интенсив технологияларни жорий этиш талаби атрофлича таҳлил
қилинса қуйидагиларни кузатиш мумкин.
Ўзбекистон балиқчилигида тупроқ ҳовузларда (50-100 гектар) балиқ етиштириш
ишлари йўлга қўйилган бўлиб, бу экстенсив балиқ етиштириш технологияси катта
миқдорда сув, минерал ўғит ва омухта ем талаб этади.Айниқса бундай технологияда
балиқ етиштиришда омухта емни сарфи, ўстирилаётган балиқларга 5-6 озуқа бирлигида
сарф этилишига, бу эса ўз навбатида балиқчилик хўжаликларида иқтисодий
самарадорлик камайиб кетишига ва харидоргир балиқ тури карпни кам етиштирилишига
олиб келади. Бундай ҳовузларда ўртача ҳосилдорлик 7-10 центнерни ташкил этмоқда.Бу
типдаги ҳовузларни ташкил этиш учун катта миқдордаги маблағ сарф қилинганлиги
ҳолда, қўшимча сув, ер ресурслари ҳам катта миқдорда талаб этилади.Республикамиз
минтақаларида иссиқ ёз ва доимий қурғоқчилик хавфи шароитида, бу типдаги
хўжаликларни кенгайтириш энг керакли сув ресурслариниортиқча исроф қилишга, ҳамда
ирригация тизимида жойлаштирилган бошқа деҳқончилик фермер хўжаликларни сув
таъминотида қўшимча қийинчиликларга олиб келмоқда.
Аквакультура-сунъий ҳавзаларда балиқ етиштириш, иқтисодий барқарор йўналиш
бўлиб, фойдалилиги бўйича парранда ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш билан рақобатбардош соҳа хисобланади, лекин экстенсив усулда балиқ
етиштириш ҳавзаларини барпо этиш кўп ер, сув ва моддий ресурсларни талаб қилгани
ҳолда бошқа чорвачилик, паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш
соҳаларидан орқада қолиб кетмоқда. Сунъий экстенсив балиқ етиштириш ҳавзаларида
кўп ер, сув ва моддий техник ресурсларни сарфини қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Бир
гектар тупроқ майдонга (чуқурлиги 1,5 метр) 15000 куб метр сув талаб этилгани ҳолда,
шунча қўшимча сув вегетация давомида (фильтрация, парланиш) сарфланади.
Республикада балиқчилик ҳўжаликларида ҳозирги кунда ўртача ҳосилдорлик ҳар
гектардан 7,5-10 центнерни ташкил этган ҳолда, маҳсулдорлик бир кубометр сувдан атиги
0,08 кг ташкил этади. Ривожланган ва сув ресурслари тақчил бўлган мамлакатларда бир
куб метр сув хажмидан 50 килограммдан кам бўлмаган балиқ етиштириш йўлга қўйилган.
Бассейн бу - турли ҳажмдаги тўртбурчак, узунчоқ ва юмалоқ шаклдаги махсус
балиқ етиштириш мосламаси бўлиб, ҳозирда уларни Самарқанд стеклопластика
корхонасида Балиқчиликни ривожлантириш маркази томонидан тақдим этилган дизайн
ва параметрлар асосида ишлаб чиқарилиш йўлга қўйилган.
Бассейнларни ўлчамлари квадрат, узунчоқ ёки юмалоқ шаклда бўлиши ва
балиқчилик хўжаликлари талабларидан келиб чиқиб унинг тарафларн 2х2 метр , 2,5х2,5
метр ва 5-10 метргача, чуқурлиги эса 0,5 -1,0- 1,5 ни ташкил этади.
Бассейнларда товар балиқларни озиқлантириш 5-6 марта кам бўлмаган ҳолда
амалга оширилади. Етиштирилган балиқларни ўртача таннархини 50 фоизини омухта ем
ташкил қилганлиги учун, емни сифати ва унинг тўлиқ компонентли бўлиши ва омихта
емдаги оқсил даражаси муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун балиқларни кунлик
озиқлантириш хар бир хўжаликда алохида ва умумий балиқларни холати, сув ҳарорати,
сувда эриган кислородни миқдори ва турли табиий факторларга қараб олиб борилиши
лозим. Бассейнларда емни истеъмол даражасини ва балиқларни ўсиш темпини доимий
назорат қилиб туриш яхши натижа беради.
Эсда тутиш лозимки бассейнларда сув таъминоти узулуксиз, лойқаланган
бўлмаслиги ва завод фабрикаларни захарли чиқиндиларидан (пестицид,гербицид ва
индустриал оқава чиқинди сувлардан) ҳоли бўлиши ўта муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: