352
Хозирги вақтда фойдаланиладиган тармоқ турларини камайтириш тенденсияси
кучаймоқда. Сабабларидан
биттаси шундан иборатки, махаллий тармоқларда ахборот
узатиш тезлигини 100 ва хатто 1000 Мбит/с га етказиш учун энг янги технологияларни
ишлатиш ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш керак.
Табиийки бундай илмий
ишларни фақат катта фирмалар амалга ошира оладилар ва улар ўзи ишлаб чиқарадиган
стандарт тармоқларни қўллаб-қувватлайдилар.
Ethernet технологиясининг тўртта стандарти ишлаб чиқилган. Замонавий симли
тармоқ тузилишини биз ана шу тўртта стандартлардан бири бўлган l0Base-T стандарти
мисолида кўриб чиқамиз. l0Base-T тармоғида маълумотларни
узатиш мухити сифатида
иккита экранланмаган ўралма жуфтлик (Unshielded Twisted Pair, UTP) кабели ишлатилади.
3-категорияси кўп жуфтли (2 та, 4 та жуфтли) UTP кабели телефон аппратларини улаш
учун ҳам ишлатилади. Шунинг учун уларни Voice Grade, яъни товуш узатиш кабели ҳам
деб аталади.
1 – расм. Эқраланмаган ўралма жуфтли кабели.
2 – расмда эса l0Base-T стандарти тармоғининг тузилиши келтирилган. Бунда
кабелдаги ўралма жуфтликнинг биттаси компьютердан концентраторга
маълумотларни
узатиш учун (Тх), иккинчиси эса концентраторгадан компьютерга маълумотларни узатиш
учун (Rх) ишлатилади ва бу кабелни узунлиги кўпи билан 100 м бўлиши мумкин.
2 – расм. l0Base-T стандарти тармоғи. Тх – узатувчи, Rх – қабул қилувчи.
Ethernet модули орқали сигналларни,маълумотларни ва электрон хужжатларни
алмашишимиз мумкин. Чунки Ethernet модул қурилмасида
малумотларни пакетлаш
имконияти мавжуд. Бу қурилмани кўриниши 3 – расмда кўрсатилганидек маълумотларни
алмашиш хусусиятига эга.
353
3 – расм. Ethernet модул қурилмаси.
Ethernet модулитармоқ билан уланишда керак бўлади ва тармоқдан жўнатган
маълумот ёки тармоққа келган маълумотлар (Сўроқ қилиш 28J60) функциясига
юборилади. Агар (Сўроқ қилиш) функцияси келган маълумотга жавоб беролса (ARP
протоколига) жўнатади. Бу функцияда амал бажарилмаса (Жўнатиш ARP) орқали сигнал
қайтадан (Сўроқ қилиш 28J60) функциясига жўнатилади. Агар (ARP протоколи) хатолик
ёқ бўлса (UDP протоколи)га юборади. Бу протоколда талабга жавоб бера олмаса яна
қайтадан (Сўроқ қилиш 28J60)га юборилиб қайта ишланади. Агар талабга жавоб бера олса
(Жўнатиш ЦАП)га ўтказилади.
4 – расм. Ethernet модули орқали нутқ сигнал алмашиниш алгоритми.
Ethernet moduli сигналларни ва пакетларни алмашинишда керак бўлади. Сўроқ
қилиш 28J60 келган сигналларни текшириш ва қайта ишлаш учун ишлатилади. ARP
протокол қурилма дастур ва маълумотларга ишлов бериш тизимларига ҳамда жараёнлар
ёки фойдаланувчиларнинг ўзаро ишлашига оид алгоритмни белгиловчи жами қоидалар.
Жўнатиш ARP. UDP протокол. Сўроқ қилиш ТХ. (тугмача – кнопка). АЦП ахбороти. UDP
жўнатиш. Жўнатиш АЦП.
5 – расм. Ethernet модул қурилмаси орқали тармоқда нутқ сигналларни алмашиш
қурилмаси.
Асосан ишлаш амали тугмача орқали бажарилади. Мисол қилиб
айтсак худди
рация аппаратига ўхшаб амалга оширилади. Тугмачани босиб микрафонда гапирилади ва
биз гапирган гапимизни рақамли сигналга қайта ишлаб беради. Ethernet модулдан келган
рақамли сигнални қайта ишлаб анолог сигналга айлантириб беради.
354
Хулоса қилиб айтамизки Ethernet модул қурилмаси орқали нуиқ сигналларни
алмашганидахам сигналларга фильтр ва рақамли ишлов берилади чунки инсоннинг
нутқини қурилма тушина олмайди. Шу сабабли сигналларга қайта ишлов берилиб Ethernet
модулга жўнатилади. Сигналларни алмашинувини реал вақтда
амалга оширилиши
мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: