Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
Литература 
1. 
Лукьяница, А. А. Цифровая обработка видеоизображения / А. А. Лукьяница, А. Г. 
Шишкин. – М.: «Ай-Эс-Эс Пресс», 2009. – 518 с.
2. 
Рахманов, Х.Э.Решение задачи распознавания номерных знаков транспортных 
средств методом контурного анализа /Х.Э. Рахманов// Вестник ПГТУ, "Радиотехнические 
и инфокоммуникационные системы", №3, 2014, с.66-73. 
3. 
Фурман, Я. А. Введение в контурный анализ и его приложения к обработке 
изображений и сигналов / Я. А. Фурман, А. К. Передреев, А. В. Кревецкий и др.; Под ред. 
Я. А. Фурмана. – М.: Физматлит, 2003. – 592 с. 
4. 
Розенфельд А. Распознавание и обработка изображений с помощью ЭВМ: пер. с 
англ. [Текст] / А. Розенфельд. М.Мир, 1972 
 
STM32F103 МИКРОКОНТРОЛЛЕРИ ОРҚАЛИ НУТҚ СИГНАЛЛАРНИ 
ФИЛЬТРЛАШ ВА СИГНАЛЛАРГА РАҚАМЛИ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ 
ИМКОНИЯТЛАРИ 
Рузимов О.Н. (ТАТУ,магистрант) 
Сигнал деганда биз узатилаётган ёки қандайдир ахборот кўринишдаги вақт бўйича 
физик ўзгарувчи хар қандай ўзгарувчини тушунамиз. Бугунги кунда қуйидаги турли 
сигналларга асосий эътибор қаратилмоқда. Нутқий сигналлар, мисол учун кундалик 
хаётда ишлатиладиган телефонда гаплашиш, радио эшиттириш, овозли аудиосигналлар, 
видео телерасмлар ва радар сигналлари берилган диапазонда маълум бир мақсадга 
ёналтирилган изланишларда қўлланилади. 
Табиатда учрайдиган кўпгина сигналлар ўзининг аналогли формасига эга бўлиб, 
вақт бўйича узликсиз ўзгарадиган ва мисол учун овозли тўлқин кўринишида физик 
катталиги бўйича тарифланади. Одатда рақамли сигналларни қайта ишлашда 
ишлатиладиган аналог сигналлар бир хил оралиқли вақт интервалида рақамли кўринишга 
келтирилади. 
Фильтр – бу сигнал форматини ўзгартириб берувчи тизим ёки тармоқ. Фильтрнинг 
асосий мақсади сигналларни сифатини яхшилашдир, сигналдан бирор бир ахборотни 
ажратиб олиш ёки олдин умумий бўлган бир неча сигналларни алохида қилиб бўлишдир. 
Рақамли фильтр – бу математик алгоритм, рефильтр очиқ аппарат ёки дастурий 
проседурани билдиради. Рақамли фильтрларга кўп холларда рақамли аналог сигналлардан 
ёки хотирасидаги бир нечта ўзгарувчилардан иборат бўлган сонлардан фойдаланилади. 
Аналог сигнал – тўхтовсиз ўзгарувчи электр кучланиш ёки электр тоқ шаклидаги 
ахборот ташувчиси. Вақт давомида ўзгарувчан аналог сигнал амплитудаси у ташувчи 
ахборотнинг миқдорига мос бўлиб, одатда ўлчанган физикавий катталикни билдиради. 
Масалан харакат, тезлик ва х.к. Аналог сигнал ташувчи ахборотга компьютерда ишлов 
бериш учун аналог рақамли ўзгартиргич зарур болади. 
Рақамли сигналларни спектр қийматларини олиб ёки қулай формага келтириш 
орқали қайта ишлаш интерференсиялардан ёки ташқи шовқинлардан бартараф этиш, 
сигналларни силлиқлаш, сиқиш, танишда катта ёрдам беради. Бугунги вақтда сигналларга 
рақамли ишлов беришни кўп турлари бор, аввал аналогли усулларда ишлатиладиган 
сохалардан ташқари янги аналогли қурилмаларда бажариб бўлмайдиган сохаларда 
қўлланилмаоқда. Сигналларга рақамли ишлов беришнинг жозибалилиги қуйидаги асосий 
қулайликларга боғланган. 


357 
Сигналларга рақамли ишлов беришдан мақсад, турли ўзгартиришлар орқали 
уларни самарадорлик билан узатиш, сақлаш ва ахборотни ажратиб олишдан иборат. 
Кейинги вақтларда кенг ривожланган сигналларга ишлов бериш усуллари бир қатор 
афзалликларга эга. 
Сигналларга Рақамли Ишлов Бериш – (DSP – Digital Signal Processing) – сигнал 
процессори, рақамли сигналларга ишлов бериш алгоритмларини реаллаштиради. Асосан 
кучли процессорлар керак бўлади. сигнални ўзгартириш қуйидаги расмда кўрсатилган. 
1-расм. Аналог сигналга рақамли ишлов бериш. 
Сигналларни рақамлаштиришда 3 та босқичда амалга оширилади. 
1. Вақт бўйича дискретлаш (функция аргументи). 
2. Амплитуда бўйича квантлаш (функция қиймати). 
3. Кодлаш. 
Дискретизация – дискрет функцияларни тўхтамасдан ўзгартиришдир. У гибридли 
хисоблаш тизимларида ва маълумотларни узатиш тизимларида рақамли қурилмаларни 
импльус – код модулятсиясида фойдаланилади. Сигналларни узатиш жараёнида тўхтовсиз 
аналог сигнални дискретга ўзгартиришда ёки дискрет тўхтовсиз сигнал учун 
фойдаланилади. Бунга тескари жараён қайта тиклаш деб номланади. Вақт бўйича 
дискретлаш жараёнида тўхтовсиз аналог сигнал кетма – кет санаб чиқилиб 
алмаштирилади, шу пайтни ўзида катталик белгилаб қўйилади. 
Квантлаш (сигнални қайта ишлаш). Квантлаш (инг, quantization) – информатикада 
тўхтовсиз белгили диапазонни очиш ёки дискрет катталикларни чекли оралиқ сонига 
айтилади. Яна вектор квантлаш мавжуд бўлиб – фазага оид вектор катталикларни чекли 
сонлар тўпламида очиш имконияти мавжуд. Квантлаш сигнални қайта ишлаш жараёнида 
тез-тез ишлатилади, шу билан бирга овоз ва тасвирларни сиқишда ишлатилади. 
Квантлашни оддий кўриниши натурал сонларга бутун сонларга бўлинишини билдиради ва 
квант коэффициентларида номланади. 
Дискретлаш натижасида рақамли товуш пайдо бўлади. Рақамли товуш бу битлар 
кетма-кетлиги кўринишидаги аналог сигнал хисобланади. Рақамли сигналнинг афзаллиги 
шундаки, кодланган сигналларни масофага узатилгандаги ёқатишларни криптографик 
усуллар ёрдамида тиклаш имконини беради. Яъни, шифрларни, ёқатишларни тиклаш, 
шовқинлардан тозалаш имконини беради. 
2 – расм. Квантланган сигнал. 
Сигнал кучи – сигнал амплитудасининг қанчалик катталиги, кичиклиги билан 
бахоланади. Частота оралиғи – инсон қулоғи эшитадиган частотаси 20 Гц дан 20000 Гц 
гача хисобланади. Бир мунча кўп ишлатиладиган частоталар рўйхати. 


358 
8000 гц – телефон, 11025 - телефон, 16000 - телефон, 22050 – радио, 32000 – радио, 
44100 - аудио СD, 48000 – DVD, 96000 - DVD (MLP5.1), 192000 - DVD(MLP2,1). 
Нутқ сигналларнинг қийматлари билан ишловчи 2 та асосий фильтр мавжуд. КИХ 
Чекли характеристикали фильтр ва БИХ Чексиз характеристикали фильтр. Биз 
сигналларни фильтрлашда БИХ фильтридан фойдаландик.
3 – расм. Сигнални фильтрланган жараёнини графиги. 
Хулоса қилиб айтаганда шу тариқа STM32F103 микроконтроллерида сигналларни 
филтрлашга ва сигналларга рақамли ишлов беришда фойдаланса бўлади. юқоридаги айтиб 
ўтилганидек сигналларни олдин фильтрлаб яъни ташқи шовқинлардат тозалаб, тозалангат 
сигналларни рақамлаштирдик ва бўнинг натижасида микроконтроллер орқали нутқ 
сигналларга қайта ишлов бериб микроконтроллерга код қисмини ёзишга мувоффиқ 
бўлдик. Бу эса реал вақтда инсон нутқини хисоблаш машина тушнадиган рақамли 
сигналга ўтказим беришини амалга оширади. Бунинг ёрдамида аналог сигнални рақамли 
сигналга айлантириб иккинчи қурилмага яна аналог сигнал қилиб жўнатишга мувоффиқ 
бўламиз. 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish