361
гуруҳчага: кадрлар таркибини шакллантириш, персоналнинг иш қобилиятларини қўллаб
қувватлаш ҳамда кадрлар потенциалини оқилона ташкил этиш методларига бирлаштириш
мумкин.
Ишлаб чиқариш, ахборот ва бошқарув технологияларининг такомиллашуви ҳамда
индивидуал ва умуминсоний қадриятларни глобал қайта баҳолаш, инсониятнинг одам ва
ташкилот ўртасидаги қарама-қаршиликларни енгиш муаммосини ҳал этишга янада яқин
боришига имкон берди.
Айни пайтда, персонални бошқарув ишларида ташаббус ва омилкорлик кўрсатиши,
тезкорлик билан иш олиб бориши, вазият ўзгаришни ўз вақтида пайқаб олиш, ресурслар
билан манёвр қила олиши, ҳар бир конкрет шароитда мақбул қарор қабул қилиши зарур.
Персонални бошқариш тизими ходимлари оқилона қарор қабул қилишлари,
ўзларининг бошқа хизмат вазифаларини муваффақиятли бажариш учун батафсил ва
ишонарли маълумотларга эга бўлибгина қолмасдан, шунингдек бу маълумотлар билан
тезкор ишлаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, шу асосда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш
имкониятига эга бўлишлари талаб қилинади. Олиб борилган тадқиқотлар бошқарув
хизмати мутахассислари иш вақтининг 30 фоиздан 80 фоизгачаси ана шу маълумотлар
билан ишлашга сарфланишини кўрсатмоқда. Бу табиийдир, чунки ахборот билан ишлаш
самарали бошқарувнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади.
Персонални бошқариш ахборот таъминотининг асосий мақсади оқилона қарорлар
қабул қилиш учун манба вазифасини ўтайдиган мавжуд маълумотлар билан ишлаш,
уларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан иборатдир. Ахборот оқимлари ҳажмининг
катталиги, турли маълумотларни тўплаш, сақлаш, улар билан ишлаш ва улардан
фойдаланиш бўйича кўп ҳолларда бир-бирини такрорловчи, операцияларни бажариш
персонални бошқариш хизматида энг замонавий ахборот технологияларини қўллашнинг
аҳамиятини яққол кўрсатади.[2]
Ривожланган мамлакатларда ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодий
ривожланишининг локомотиви эканлигини, мамлакатга инвестисиялар жалб этилишига,
янги иш ўринлари ташкил этилишига, илғор технологиялар ишлаб чиқаришга ва
бошқарувга татбиқ этилишига, ахборот айирбошлашда, чиқимлар қисқартирилишига
бозор қатнашчилари ўртасида битимлар содир этилишига кўмаклашишини кўрсатганлиги
сабабли, юртимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга катта
эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам қуйидаги таклифлар берилиши мумкин:
- Корхона бошқарувини ахборотлар билан таъминлаш манбаларини ўз вақтида
модернизация қилиш;
- Корхона бошқарувини ахборотлар билан таъминловчи замонавий дастурларни
жорий қилиш;
- Корхона бошқарувида ахборотлардан унумли ва оқилона фойдаланиш;
- Корхонада электрон ахборот тизимини жорий қилиш
- Корхонада электрон ахборот тизимидан самарали фойдаланиш.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р., Зокирова Н.Қ “Персонални бошқариш”. Т.,
“Ёзувчилар уюшмаси”, 2007.
2.
Бозоров Т.Ю. Персонални бошқариш. Олий ўқув юрти талабалари учун дарслик /
Илмий муҳаррир М.П. Содиқов/. –Т.: «Шарқ», 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: