Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
XV КИТОБ 
4-боб. (10) Зулқарнайн давлати иттифоқчилар ўртасида бўлинганидан 
сўнг Салавк
3
Шарқда кўп урушлар олиб борди. (11) Аввал у Бобилни босиб 
олди, сўнгра эса ғалабадан ошган кучлари билан Бахтариёнани забт этди. (12) 
Бундан сўнг у Ҳиндистон чегараларидан ўтди
4
, бу мамлакат Искандар 
ўлимидан кейин қуллик кишанларини ечиб ташлаган ва у ерда подшоҳ 
ноиблари ўлдирилган эди. (13) Ҳиндистонда озодлик учун курашни 
Сандракотт
5
бошқарган, аммо ғалабадан сўнг у озодлик номини суистеъмол 
қилиб, уни қулликка айлантирган. (14) Ҳокимиятни қўлга олгач, у келгиндилар 
қутқарган халқни ўзи эза бошлади. (21) Салавк Сандракотт билан сулҳ тузди ва 
Шарқда ишларини битириб, Антигонга қарши юриш бошлади... 
XXXVI КИТОБ 
1-боб. (1) Деметрий отасининг давлатини қайта қўлга киритгач, омаддан 
бузилиб, ёшликка хос ёмон ишларга берилди ва бекорчи бўлиб қолди. 
Ишёқмаслиги учун отасининг димоғдорлигидан нафратланганликлари каби
ундан нафратлана бошладилар. (2) Шунинг учун унинг давлатидан 
мамлакатлар ажралиб чиқа бошлаганда, у ўзидан танбаллик доғини ювиш учун 
партаваликларга қарши уруш бошлашга қарор қилди. (3) Шарқ халқлари унинг 
1
Танаис – яъни, Яксарт – Сирдарё.
2
Балки, Юстин Пердикка (Орестидалик Пердикка, Искандар сафдоши) замонидаги тақсимотни мил. ав. 321 
йилдаги Антипатр тақсимоти билан чалкаштиргандир. Бу тақсимотда Партава Филиппга берилган. Соллик 
Стасанор эса Суғдиёна билан Бахтариёнани олган (Диодор, XVIII, 39,6). Пердикка эса мил. ав. 323 йили 
Бахтариёна ва Суғдиёнани Филиппга, Партава ва Гирканияни Фратафернга берган (Диодор, XVIII, 3,3). Юстин 
матнига бундай чалкашлик киришига сабаб, Антипатр давридаги тақсимотда исмлари бир-бирига жуда яқин 
бўлган икки кипрлик – Стасандр ва Стасанорнинг иштирок этганликларидир.
3
Салавк I –Искандар Зулқарнайннинг лашкарбошиларидан бири. Бобилнинг сатрапи бўлатуриб, аста-секин 
таъсирини Ғарб ва Шарққа, жумладан, Ўрта Осиёга ўтказди. Манбаларнинг камлиги ва улардаги маълумотларнинг 
чалкашлиги Ўрта Осиёнинг Салавкийлар давлати таркибидаги (мил. ав. III аср охири – мил. ав. II аср ўртаси) 
тарихини тўла равишда тиклашга имкон бермайди.
4
Бу воқеа тахминан мил. ав. 305 йилга тўғри келади.
5
Сандракотт –Чандрагупта, Мауриялар сулоласининг асосчиси.


234 
келишига қаршилик қилмадилар: улар партава подшоси Арсакий
1
шафқатсизлигидан норози эдилар ва қадимдан македонлар ҳукмдорлигига 
ўрганиб қолиб, янги халқнинг (босқинчининг) димоғдорлигини норозилик 
билан қарши олар эдилар. (4) Деметрийга форслар ҳам, элимейлар ҳам, 
бахтарияликлар ҳам ёрдам берганлари учун у бир қатор жангларда 
партаваликларни тор-мор этди. (5) Бироқ охир-оқибатда у партаваликлар 
томонидан алданди, улар ўзларини тинчлик сулҳи тузмоқчи бўлгандек 
кўрсатиб, уни асир олдилар
2
, сўнгра эса ўз вақтида унинг томонига ўтган 
шаҳарлар бўйлаб уларнинг садоқати устидан мазах қилиш учун олиб юрдилар. 
(6) Сўнгра уни Гирканияга юбордилар ва унга у ерда унчалик қўполлик 
қилмадилар, балки унинг аввалги лавозимига муносиб муомала қилдилар. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish