237
Зеро, юқорида айтилганидек, партавалик барча подшоҳларни худди римликлар
[ўз императорларини] Цезар ва Августлар деб атаганидек, бу ном билан
атаганлар. (9) Ўн беш йил ҳукм суриб, Приапатий ўлди ва икки ўғил –
Митридат ва Фраатни қолдирди. Тўнғичи Фраат
1
, [партава] халқи одатига кўра,
салтанатни мерос қилиб олди ва қудратли мардлар қабиласини бўйсундирди.
Бундан кўп ўтмай у вафот этди ва кўп ўғил қолдирди, (10) бироқ улардан ўтиб,
у ҳукуматни ўта жасур бўлган укаси Митридатга қолдиришни
2
афзал кўрди,
подшоҳлик оталикдан кўра муҳимроқ вазифаларни талаб этади ва у
болаларидан кўра кўпроқ ватан ҳақида ўйлаши керак, деб ҳисоблади.
6-боб. (1) Деярли бир вақтнинг ўзида Митридат Партавада, Евкратид эса
Бахтарияда
3
подшоҳ бўлди, иккаласи ҳам буюк инсонлардир. (2) Аммо тақдир
партаваликлар томонида уларни ушбу инсон бошчилигида буюклик чўққисига
олиб чиқди. (3) Бахтарияликлар эса кетма-кет урушлар олиб бориб, нафақат
салтанатларини, балки озодликларини ҳам йўқотдилар; суғдлар, арахотлар,
дранглар, арийлар ва ҳиндларга қарши урушлардан қийналиб, улар охир-
оқибатда ҳолсизланиб, ўзларидан кучсизроқ бўлган партаваликлар томонидан
забт этилганлар. (4) Шундай бўлса ҳам, Евкратид ушбу урушларни катта
жасурлик билан олиб борган; хусусан, улар натижасида кучсизланиб, ҳиндлар
подшоси Деметрийнинг қамалига қаршилик кўрсатаётганида у узлуксиз
ҳамлалар қилиб, уч юз аскари билан олтмиш минг душман устидан ғалаба
қозонган. Беш ойлик қамалдан сўнг озодликни қайтариб олиб, Ҳиндистонни
бўйсундирди. (5) Орқага қайтиш вақтида йўлда Евкратид бундан олдин ўзига
тенг ҳукмдор қилиб тайинлаган ўғли томонидан ўлдирилди. Бу ўғил отасини
ўлдирганини ҳатто отасини эмас, душманни ўлдиргандек, яширмади. У
жанговар аравасида отасининг қони устидан ўтди ва мурдани дафн этмай
ташлаб кетишни буюрди.
(6) Ушбу ҳодисалар Бахтарияда юз бераётганида партаваликлар ва
мидияликлар ўртасида уруш бошланди. Маълум вақт мобайнида гоҳ бири, гоҳ
иккинчиси ғалаба қозонди, аммо сўнгги ғалаба партаваликлар томонида бўлди.
(7) Шундай қилиб, Митридат кучларини кўпайтириб, Мидия бошида
Вагасисни қолдирди, ўзи эса Гирканияга йўл олди. (8) У ердан қайтиб,
элимейлар подшоҳига қарши уруш бошлади, уни мағлуб этди, ўз давлатига бу
қабилани ҳам қўшди ва ўзига кўплаб халқларни бўйсундириб, партаваликлар
ҳукмронлигини Кавказ тоғларидан Фирот дарёсигача ёйди. (9)У тўсатдан касал
бўлиб, вафот этди, қарилик чоғида бобоси Арсакникидан кам бўлмаган
шуҳратга эришди.
Do'stlaringiz bilan baham: