Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

XII КИТОБ 
3-боб. (1) Искандар Партавада бўла туриб [Доро III қўшинини тор-мор 
этиб]
2
... ўз аскарларини йиғди, уларга уруш тугагандек туюлар эди, улар 
ватанга қайтишга рухсат кутар ва хаёлан хотинлари ва болаларини қучар 
эдилар ва уларга қуйидагиларни деди. 
Ушбу катга жанглар, агарда шарқий варвар қабилалари бўйсундирилмай 
қолса, ҳеч қандай натижага олиб келмайди; у Доронинг ўлик мурдасига эмас, 
балки унинг давлатига эга бўлмоқчи эди; энди бу давлатдан ажраб чиққанларга 
қарши чиқиш керак; (4) бу нутқи билан у жангчилар руҳини кўтариб, Гиркания 
ва мардларни забт этди. 
4-боб. (12) Партаваликларни забт этиб, Искандар уларга сатрап 
(praefectus) этиб форс аслзодаси Андрагорни
3
тайинлади; кейинги Партава 
ҳукмдорлари ундан келиб чиққан. 
5-боб. (9) Шундан сўнг у дранглар, эвергетлар, аримаспалар, 
паропамисадлар ва Кавказ тизмаси
4
этагида яшаган бошқа халқларни 
бўйсундирди. (10) Шу вақт унинг ҳузурига Доро дўстларидан бири – Бесс 
занжирбанд ҳолда олиб келинди, у ўз подшоҳига хиёнат қилибгина қолмай, 
уни ўлдирган ҳам эди. (11) Искандар Бессни хиёнаткорлиги учун Доро акасига 
қийноқларга солиш учун топширишни буюрди, чунки Искандар Доро уни 
ўлдирган одамга дўст бўлган даражадан камроқ даражада душман бўлган, деб 
ҳисоблар эди. (12) Ушбу вилоятларда ўз номини қолдириш учун Искандар 
1
Амазона –қадимги юнончада “эмчаксиз” демакдир. Улар жангчи аёллар.Илк юнонлар аввалига уларни ёш 
йигитлар деб ўйлаганлар. Лекин тўқнашувларда уларнинг аёллиги билингач, шу ном билан атаганлар, чунки улар 
сиртдан билдирмаслик учун кўкракларини мато билан маҳкам ўраганлар. Амазоналарда матриархат ҳукм сурган. 
Улар асосан шимолий Кавказда тарқалган.
2
Помпей Трогнинг Партава ва партаваликлар ҳақидаги маълумотларини ўқиганда Партава подшолигининг ўзаги 
мил. ав. 250 йил атрофида Ўрта Осиё ҳудудида (Каспий денгизидан жануби-шарқда) шаклланганлигини назарда 
тутиш керак. У пайтлар унинг пойтахти Ниса (ҳозирги Ашхобод яқинида) эди. Кейинчалик юксак қудратга 
эришганида у давлат Месопотамиядан Ҳиндистонгача ерларни ўзида бирлаштирган. У давлат мил. I аср биринчи 
ярмигача ҳукм сурган. Лекин турли даврларда унинг жуғрофнй чегаралари ўзгариб турган.
3
Арриан ва бошқа муаллифларнинг хабарига кўра (III, 23,1), Партава ва Гирканиянинг бошқа сатраплари Амминап, 
Ферекл, Агафокл бўлган. Партаванинг Андрагор (мил ав. III аср биринчи ярми) номи зарб қилинган тангалари 
сақланган.
4
Юнон муаллифлари Ҳиндикуш тогларини Кавказ тоғлариининг давоми деб қараганлар. Искандар Зулқарнайн 
Бахтарияга шу тоғларнинг шарқий тизмасидан ошиб ўтган.


233 
Танаис
1
дарёси бўйида Искандария шаҳрига асос солди, ўн етти кунда 
узунлиги олти минг қадамга тенг девор кўтарилди ва бу ерга Куруш асос 
солган уч шаҳар аҳолиси кўчириб келинди. (13) Бахтария ва Суғдиёнада 
Искандар етти шаҳарга асос солди, уларда ўз қўшинида қўзғолон кўтаришга 
энг мойил одамларни жойлаштирди. 
XIII КИТОБ 
4-боб. (19) Бахтариёна ва Ҳинд вилоятлари бошида аввалги ноиб 
қолдирилган эди. (20) Таксил бошқарувига Гидасп ва Инд дарёлари ўртасидаги 
ерлар топширилди. (21) Ҳинд ҳудудлари ичидаги колонияларга Агенор ўғли 
Пифон юборилди. Паропамисни, Кавказ тоғлари билан чегарадош вилоятни, 
Оксиартга топширдилар. (22) Арахозийлар ва гедросийлар Сибиртийга, 
дранглар ва ареялар эса Стасанорга топширилди. (23) Қуръага кўра, Аминта 
бахтариёнларни, Соллик Стасанор суғдиёнларни, Филипп партаваликларни, 
Фратаферн гирканларни
2
олди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish