150
РАҚОБАТБАРДОШ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ – АСОСИЙ
МАҚСАДИМИЗ
Расулова В.Б., Багдасарова Э.С.
Тошкент фармацевтика институти
Тиббий ва биологик фанлар кафедраси
Ҳозирги кунда жамиятимизга рақобатбардош, илмий салоҳияти юқори
кадрларни тайѐрлаб бериш масаласи давлатимизнинг эътибор марказидадир.
Бу масалани давлатимиз даражасида аҳамиятга эга эканлигининг
Президентимизнинг бир қатор қарорларида ҳам ўз аксини топмоқда.
20.04.2017 й чиқган ПҚ-2909да Олий таълим тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари масаласига эътибор қаратилган. Бу
қарорнинг мазмуний давоми сифатида 27.07.2017 йилдаги ПҚ – 3151 сонли
қарорни кўрсатиш мумкин. Унда олий маълумотли мутахассисларни
тайѐрлаш сифатини оширишда замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда -
ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини, компьютер ва ахборот-
коммуникация технологияларини таълим жараѐнига жорий этиш, олий
таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-
методик адабиѐтлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
ва
рағбатлантириш,
олий
таълим
муассасаларининг замонавий илмий лабораторияларини ташкил этиш ва
ривожлантириш чораларини кўриш масаласига янада чуқурроқ эътибор
қаратилганлиги кўринмоқда.
Ишнинг мақсади
: Педагогик жараѐннинг эскириб қолган услубларини
янгилаш, замонавий таълимга давр талаби асосида ѐндашиш, дарс жараѐнига
эса янгича самарадор усулларнинг лойихасини тадбиқ этиш, хусусан тиббий
–биологик фанларни самарали ўзлаштирилиши учун амалий дарсларда
лаборатория ишларига юқори даражада ахамият беришни талаб этилмоқда.
Республикамизнинг педагогик олим ва амалиѐтчилари илмий
асосланган
ҳамда
Ўзбекистоннинг
ижтимоий-педагогик
шароитига
мослашган таълим технологияларини яратиш ва уларни таълим-тарбия
амалиѐтида қўллашга интилмоқдалар. Шу ўринда табиийки, нима учун
бугунги кунда педагогик технологияларнинг илмий назарий асосини яратиш
ва амалиѐтга тадбиқ этиш ва лабораторияларнинг жихозланишига ургу
бериш зарурияти туғилди, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Жамиятимизга
қанчадан-қанча билимли кадрларни ва юқори малакали олимларни
етиштириб берган педагогика услублари мавжуд-ку, уларнинг эскириб,
талабларга жавоб бермай қолган ва мафкуралаштирилган жойларини
ўзгартириб, миллий тус бериб, фойдаланса бўлмайдими? – деган мулохазалар
хам йўқ эмас. Жамиятимиздаги педагогик жамоатчилигининг айрим
қисмлари айнан шу йўлдан бормоқда. Бу йўл иложсизликдан излаб топилган
бўлиб, қисқа муддат хизмат қилиши мумкин. Мустақилликни қўлга киритган
ва буюк келажак сари интилаѐтган жамиятга бу йўл узоқ хизмат қила
151
олмайди. Чунки: биринчидан, демократик ислохатлар жадал амалга ошаѐтган
ва шиддат билан ривожланиб келаѐтган жамиятимиз, юқори даражада
тараққий этган давлатлар қаторидан ўрин олиши учун, аҳоли таълимини
сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида энг халқаро таълим
стандартларига асосланган таълим турлари ва илғор педагогик технология,
ўқитиш усуллардан кенг фойдаланиш, зарурлиги;
-
иккинчидан, анъанавий ўқитиш тизими ѐзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш
кўриши туфайли, ―Ахборотли ўқитиш‖ сифатида тавсифланиб, ўқитувчи
фаолияти биргина ўқитув жараѐнини ташкилотчиси сифатида эмас, балки
билимлар манбаига айланиб қолганлиги, бу эса ўз навбатида талабаларнинг
ижодкорлик сифатини пасайишига сабаб бўлаѐтганлиги;
-
учинчидан, фан ва техника тараққиѐтининг ўта ривожланганлиги натижасида
ахборотларнинг кескин кўпайиб бораѐтганлиги ва уларни ѐшларга билдириш
учун вақтнинг чегараланганлиги;
-
тўртинчидан, кишилик жамияти ўз тараққиѐтининг шу кундаги босқичида
назарий ва эмперик билимларга асосланган тафаккурдан тобора фойдали
натижаларга эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўтиб
бораѐтганлиги;
-
бешинчидан, ѐшларни хаѐтга мукаммал тайѐрлаш талаби уларга энг илғор
билим бериш услуби хисобланган объектив борлиққа мавжмули ѐндашув,
яъни олий таълим фанининг устивор йўналиши бўйича ўқув-илмий
лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жихозлаш ва малакали
мутахасисларни лаборатория дарсларини бевосита талабалар иштирокида
самарали олиб борилишини давр талаби даражасига кўтарилганлигидир.
Ҳозирги кунда олий таълимнинг асосий вазифаси ўқув жараѐнини
самарадорлигини таъминлаш бўлиб, бу жараѐнни Давлат таълим
стандартларига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши келажакда юртимизга
рақобатбардош мутахассислар етказиб бериш ва давлатимиз равнақига ҳисса
қўшишга асос яратади. Ўқув жараѐнида ҳозирги замон педагогик
технологиялари ва инновацион педагогик услублар кенг қўлланилади.
Албатта,
педагог
олимларнинг
эътироф
этишларича
билимларни
ўзлаштирилишида
амалий
ва
лаборатор
дарсларнинг
аҳамияти
каттадир.Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини
ривожлантиришга оид кўплаб қарорларини амалиѐтга тадбиқ этиш борасида
қилинаѐтган ишларнинг натижаси сифатида институтнинг бир қатор
кафедралари замонавий лаборатория жиҳозлари ва тажриба учун лаборатор
ҳайвонлар билан таъминланиб келмоқда. Институт раҳбарияти ўқув
жараѐнида назария ва амалиѐт бирлигини таъминлаш ва бу орқали
билимларни самарали ўзлаштирилишида катта аҳамият бермоқда.
Институтимиз талабалари келажакда фармацевтика йўналишида етук
мутахасис бўлиб етишишлари учун организмнинг нормал тузилиши ва
фаолияти тўғрисида билим ва кўникмаларни хосил қилишда физиология
фанининг аҳамияти беқиѐсдир. Ўқув жараѐни давомида 1 босқич
талабаларига ўтиладиган физиология фанининг амалий ва лаборатория
152
дарсларида мавзуларга боғланган ҳолда лабораторияда ҳайвонлар устида
тажрибалар олиб бориш ва биологик суюқликларни анализаторларда таҳлил
қилиш ишлари самарали амалга оширилмоқда.
Тўқималар тузилиши, хоссалари ва вазифаси мавзусидаги дарсида
кафедранинг лабораториясидаги бинокуляр микроскоп ИНПУТ: ДС 5В 2А
ѐрдамида хужайра ва тўқима препаратларини кўриш ташкил этилди.
Талабаларга микроскоп ѐрдамида 4 тур тўқималар курсатилади.
Қон гуруҳлари ва резус омилни аниқлаш мавзусига доир амалий
машғулот вақтида гуруҳларда мавзуни изоҳлаш билан бир қаторда қон
гуруҳлари, резус омил бўйича қон таҳлили талабалар билан биргаликда
ўтказилди. Талабаларга қандай қўрсатгичлар ва зардоблар ѐрдамида қон
таҳлили қилиш мумкинлиги чуқур тушунтирилади.
Юрак ва қон томирлар физиологияси мавзусида лаборатория
шароитида
каламуш кўкрак қафасини очиш ва юрагини топографиясини
тўлиқ ўрганиш, юракни изоляция қилган ҳолда физиологик эритмага
қўйилиши ва унинг нерв тизими ва ташқи муҳит омиллари таъсиридан холи
бўлган ҳолда автоматиясини кузатиш, юрак фаолиятига турли кимѐвий
моддалар таъсирини кўриш ишлари амалга оширилади.
Айирув тизими физиологиясини тушунтириш бўйича амалий дарсларда
лаборатория шароитида Mindray UA-66 анлизатори ѐрдамида пешоб таҳлили
ўтказилди ва талабаларда пешоб макро- ва микро- таркиби таҳлили бўйича
кўникма ҳосил қилинади.
Марказий асаб тизими мавзусини талабаларга чуқур тушунтириш ва
мавзуни самарали ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида лаборатория
шароитида бақада рефлектор ѐй анализи амалий тарзда бажарилади.
Хулоса:
Тиббий – биологик фанларни ўқитишда - ўқитишнинг
замонавий шакли, фаол ўқитиш методлари ва замонавий дидактик
воситаларнинг мажмуини, лабаратор жихозлардан кенг ва самарали
фойдаланиш орқали билим ва кўникмаларни мустахкам шакилланиши,
таълим —тарбия ишидан кўзланган мақсад ва кафолатланган натижага
эришиш йўлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |