Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

АҚШ Олий суди. Фаолияти тартиби. 
АҚШ Олий суди 
мамлакатнинг олий суд инстанцияси ҳисобланади. Қуйи турувчи 
судларнинг қарорлари устидан келтирилган шикоятлар бўйича 
мазкур суд чиқарган қарорлар билан бошқа барча федерал судлар ва 
судлар томонидан Конституция ва федерал қонунларни шарҳлашда 
риоя этилиши шарт бўлган суд прецедентлари ўрнатилади. Амалдаги 
қонунчиликка кўра, Олий суд бош судья ва саккизта бирлашган 
аъзолардан иборат бўлади. Барча федерал судьялар каби кўрсатилган 
судьялар Сенатнинг тавсияси ва розилиги билан Президент 
томонидан тайинланади. Апелляция судларидан фарқли равишда, 
Олий суд ҳар доим тўлиқ таркибда мажлис ўтказади. Ҳамма 
ишларнинг муҳокамаси суднинг барча тўққизта аъзолари иштирокида 
бўлиб ўтади. 
Олий суд аъзоларининг юқори ижтимоий нуфузи, уларнинг 
нисбий сиёсий мустақиллиги ва дахлсизлиги судьяларнинг ўзи 
судьяларни алмаштириб бўлмаслиги конституциявий принципидан 
фойдаланиб, ўз лавозимларини умрбод лавозимларга айлантирмоқчи 
бўлганликларига муайян тарзда сабаб бўлмоқда. Олий судда бўш 
лавозимлар асосан судьяларнинг вафот этганлиги натижасида ва анча 
камроқ ҳолларда уларнинг ўз хоҳишига кўра кетишлари туфайли 
(янги лавозимга тайинланганлиги, пенсияга чиқиши муносабати 
билан ва ҳ.к.) пайдо бўлади. 
АҚШ Олий суди фаолиятининг тартиби ва суд ички ишининг 
ташкил этилиши конгресс қонунчилиги (биринчи навбатда, суд 
тузилиши тўғрисидаги қонунлар билан), вақти-вақти билан Олий суд 


290 
томонидан тасдиқланадиган Олий суднинг регламенти, шунингдек
амалиётнинг ўзида шаклланган айрим аньаналар билан белгиланади. 
Олий суд сессия тартибида иш юритади. Суд сессияси 
октябрнинг биринчи душанбасида бошланади ва одатда кейинги 
йилнинг июнь ойида тугайди. Олий суд фаолиятига федерал 
қонунчилиги ва суднинг ўзи томонидан қабул қилинган Қоидаларга 
асосан иш олиб борадиган Раис раҳбарлик қилади. Федерал судларда 
“Қўшма Штатларнинг манфаатларини” ҳимоя қилиш учун Сенатнинг 
маслаҳати ва рухсати билан Президент томонидан тайинланадиган 
Бош Солиситор Олий суднинг фаолиятида алоҳида роль ўйнайди. 
Бош Солиситор мажбуриятлари қаторига ҳуқуқ масалалари бўйича 
судларга маслаҳат бериш киради. Бироқ Бош солиситорнинг 
фикрлари мажбурий кучга эга эмас. 
Олий суд кўрсатилган ишларнинг қайсилари ишни талаб қилиб 
олиш тўғрисидаги буйруқ орқали ёки апелляция судининг 
сертификати бўйича унга кўриб чиқиш учун келиб тушиши лозим 
бўлганлигини ўзи белгилайди. 
Штатлар олий судларининг қарорлари устидан апелляция бериш 
ҳуқуқи ҳам чекланган. Ҳозирги кунда Қўшма Штатларнинг 
шартномаси ёки қонунининг ҳуқуқий кучи, шунингдек, федерал 
ҳуқуққа асосланган мақом, имтиёзлар ёки иммунитет масалалари 
шубҳа остига олинган ҳолларда, ёхуд штатнинг қонуни Қўшма 
Штатларнинг Конституциясига, қонунларига ёки шартномаларига зид 
бўлганлиги туфайли унинг қонуний кучи шубҳа остига олинган 
ҳолларда АҚШ Олий суди тегишли ишларни талаб қилиб олади ва 
кўриб чиқади. 
Олий судга келиб тушадиган ишларнинг кўп бўлганлиги уларни 
танлаш бўйича муайян мезонлар ишлаб чиқилишини талаб қилди. 
Биринчи 
навбатда, 
даъво 
предмети 
Олий 
суднинг 
юрисдикциясига тегишли бўлиши шарт (“федерал масаланинг” 
мавжудлиги). Кейин эса тарафлар ўртасида “ҳақиқий низо” мавжуд 
бўлиши зарур. Суд ҳар хил тахминларга асосланган гипотетик 
ҳолатларни кўриб чиқмайди. Даъвогар ҳуқуқий жиҳатдан ишнинг 
натижасидан анча манфаатдор бўлиши, процессуал ҳуқуқ лаёқатига 
эга бўлиши, у ҳимоя қилаётган манфаат ҳамда даъво предмети 
ўртасида “мантиқий алоқанинг” мавжудлигини исботлаши зарур. 
Даъвони рад этиш учун асос сифатида “сиёсий масала” хизмат 
қилиши мумкин: у, Олий суднинг фикрича, суддан ташқари тартибда 
ҳал қилиниши лозим. 


291 
Ишни юритувга қабул қилиш тўғрисидаги қарор АҚШ Олий 
судининг камида тўртта судьялари овози билан қабул қилинади. 
Иш Олий суднинг юритувига қабул қилинган тақдирда суд 
тавсиялар ёки фикр билдириш билан чекланишга ҳақи йўқ. Иш 
мазмунан ҳал қилиниши зарур. Иш бўйича қарор Раис ёки унинг 
топшириғига мувофиқ Олий суд судьяларидан бири томонидан 
тайёрланади. Аксарият томонидан қабул қилинган қарордан норози 
бўлган судьялар якка тартибда ёки биргаликда алоҳида фикр (dissent 
opinion) тайёрлашлари мумкин. Судьялардан бири мазмунан бўйича 
эътирозларга 
эга 
бўлмасдан, 
иш 
бўйича 
қарорнинг 
асослантирилишидан норози бўлган ҳолда “тўғри келадиган фикр” 
(concurrent opinion) тақдим этиши мумкин. 
Олий суд суд органлари иерархиясида олий ўринни эгаллайди, 
ҳокимият органлари тизимидаги ўз мақоми бўйича эса Конгресс ва 
Президент билан тенг бўлади. Олий суд доимий равишда ўзининг 
“кўзда тутилаётган ваколатларини” очади, бу эса унинг ваколатлар 
доирасини анча кенгайтиради ва жамиятдаги ролини кучайтиради. 
АҚШ Олий суди таркибида ҳайъатлар назарда тутилмаганлиги 
туфайли барча судьялар ҳар бир ишнинг кўриб чиқилишида иштирок 
этадилар; Олий суднинг иши ошиб-тошиб ётишидан “иш кўриб 
чиқилишининг ёзма шакли” деб номланадиган тартиб қутқаради, 
ушбу тартиб доирасида иш Суд томонидан тарафларни чақирмасдан, 
гувоҳларни сўроқ қилмасдан ва процессни чўзадиган бошқа 
ҳаракатларни амалга оширмасдан кўриб чиқилади. Қарорлар оддий 
кўпчилик овоз билан қабул қилиниб, узил-кесил тусга эга бўлади; ҳар 
бир судья кўпчилик қароридан норози бўлса, ўзининг алоҳида 
фикрини эълон қилишга ҳақли бўлади. Суднинг дискрецион 
ваколатлари ҳажми жуда катта: у ўз хоҳишига кўра, яъни ишда 
“принципиал тусдаги федерал масалани” топган бўлса, ўз иш 
юритувига ишларнинг аксариятини қабул қилиши мумкин. Муайян 
низо бўйича қарор қабул қилиш қонун чиқарувчи ёки ижро этувчи 
органларнинг ваколатига кирадиган бўлса, Суд ушбу низоларга оид 
ишларни кўриб чиқмасликка ҳаракат қилади. 
Олий суд олий апелляция инстанцияси вазифаларини бажариб, 
ҳуқуқ масалалари нуқтаи назаридан ҳам, факт масалалари нуқтаи 
назаридан ҳам қуйи турувчи судларнинг ҳукмлари ва қарорларини 
текширади. Олий суд томонидан биринчи инстанция суди сифатида 
кўриб чиқиладиган ишларнинг сони, умуман олганда, кўп эмас. 


292 
Олий суднинг асосий функцияси – бу Конституцияни бузишда 
айблаш билан боғлиқ суд ишлари бўйича қарорларни қабул 
қилишдир. Ишларнинг аксарияти фуқаролик ҳуқуқлар бузилиши 
ҳолатларига оид бўлади. Олий суд Қўшма Штатлар Судьялари 
маслаҳат кенгаши тавсияси бўйича қуйи турувчи судлар учун суд 
ишларини юритиш қоидаларини ҳамда ашёвий далилларни кўриб 
чиқиш тартибини қабул қилиши мумкин. 
Ҳар йили судга келиб тушадиган ишларнинг сони кўп бўлганлиги 
ҳамда келиб тушган ишларнинг умумий сонидан судьялар тўлиқ 
ҳажмда кўриб чиқиш учун ўз хоҳишига кўра ишларнинг камроқ 
сонини танлаш имкониятига эга бўлганлиги (охирги йилларда 
ишларнинг умумий сонидан тахминан 7% кўриб чиқилади) 
муносабати билан судьялар узоқ вақт давомида мазкур ишлар билан 
дастлаб танишишга мажбур бўлади. Ишларни суд томонидан кўриб 
чиқиш учун қабул қилиш тўғрисидаги узил-кесил қарор чиқариш ёки 
тегишли илтимосномаларни кейинга қолдириш судьяларнинг ёпиқ 
кенгашларида амалга оширилади, мазкур кенгашлар одатда бутун 
сессия давомида куннинг иккинчи ярмида чоршанба ва жума кунлари 
ўтказилади. 
Федерал судларда ҳукуматнинг вакили бўлган АҚШ Бош 
Солиситори 
ишларни 
“сузғичдан 
ўтказишда” 
судьяларнинг 
позициясига муҳим таъсир ўтказади. Бош Солиситор устидан Олий 
судга шикоятлар келтирилган ишларга нисбатан ҳукуматнинг расмий 
нуқтаи назарини ифода этиб, унинг фикрича, сиёсий-ҳуқуқий 
жиҳатдан долзарб бўлган ва ишончли суд муҳокамасини талаб 
қиладиган масалаларнинг кун тартибига киритилиши учун ҳаракат 
қилади. “Сузғичдан ўтказиш” жараёни натижасида битта сессия 
давомида кўриб чиқиш учун суд томонидан тахминан 100-150 та 
ишлар қолдирилади. 
Агарда иш кўриб чиқиш учун суд томонидан қабул қилинган 
бўлса, уни эшитишга тайинлашдан олдин тарафларнинг адвокатлари 
уларнинг ёрдамида судни ўз томонига оғдириш бўлмоқчи бўлган 
юридик далил-исботларни, шу жумладан, олдинги суд қарорлари 
рўйхатини ўз ичига қамраб оладиган ўзига хос резюме шаклидаги 
ишнинг қисқача баёнини тақдим этишлари зарур. Даъвогар 40 кун 
давомида ўз даъво аризасининг 40 та нусхасини судга тақдим этади, 
жавобгар томонидан резюме эса кейинчалик, 30 кун ўтгандан кейин 
баён қилиниши лозим. Ишнинг кўриб чиқилиши куннинг биринчи 
ярмида суд мажлислари учун махсус залда ўтади. 


293 
Оғзаки далил-исботлар учун вақт одатда бир соат билан 
чегараланади (тарафларнинг ҳар бири учун ярим соатдан). Агар 
процессда тарафларнинг бири Қўшма Штатлар бўладиган бўлса, улар 
номидан бош атторней фаолият юритади, бироқ аслида ишда Бош 
Солиситор иштирок этади, у эса ўзи чиқиш қилиши ёки буни унинг 
аппаратига кирувчи ходимлардан бирига топшириши мумкин. 
Муддат тугагунича беш дақиқа олдин гапираётган шахс оқ лампочка 
ёқилиши билан огоҳлантирилади. Қизил чироқ ёқилганда у ўз гапини 
дарҳол тугатиши шарт, чунки раис унга фақат бошланган 
жумланигина тугатишга рухсат беради. 
Олий суд Регламенти белгилашича, оғзаки далил-исботлардан 
ёзма далил-исботларни эшитиш ва аниқлаштириш мақсадида 
фойдаланиш мумкин, адвокатлар ҳар доим тарафларнинг қисқача 
маълумотларида акс эттирилган далил-исботлар билан судьялар 
олдиндан танишишидан келиб чиқишлари шарт. 
Судьялар истаган пайтда гапираётган адвокатни ўз репликалари 
ёки саволлари билан тўхтатиб қўйишлари мумкин, шунинг учун 
адвокат 
нафақат 
юридик 
тажрибага 
эга 
бўлиши, 
балки 
ҳозиржавоблик билан ажралиб туриши ҳам лозим. 
Одатда ишнинг суд мажлисида эшитилиши бошланиши ҳамда 
суд қарори чиқарилиши ўртасида бир неча ойлар ўтади. 
Эшитилган ишлар бўйича қарорлар судьялар томонидан махсус 
маслаҳатхонада чиқарилади, мазкур хона махфийлик оғушида бўлиб, 
унда, судьялардан ташқари, бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишларига 
йўл қўйилмайди. 
Суднинг сир тутиладиган қарорлари чиқарилишида, унинг 
мажлисларидагидек, бош судья раислик қилади. Амалдаги 
қонунчиликка мувофиқ, агарда у ўз мажбуриятларини бажара 
олмайдиган бўлса ёки мазкур лавозим бўш бўлса, унинг 
функцияларини энг узоқ муддат давомида судда ишлаётган судья 
бажаради. Раислик қилувчи мақоми ўзидан-ўзи бош судьяга муайян 
қўшимча имкониятларни беради ҳамда, америка юристлари 
таъкидлашича, раислик қилувчининг иш бўйича позицияси катта 
аҳамиятга эга бўлади. Айнан у ишнинг муҳокамасини бошлайди, 
муайян ҳолатларни ажратади ва кўриб чиқилаётган иш ҳал 
қилинишининг 
ҳуқуқий 
чегараларини 
умумий 
кўринишда 
белгилайди. Табиийки, суд раисининг ёпиқ мажлислар ўтказиш ҳамда 
қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсири кўп жиҳатдан унинг 


294 
шахсий фазилатлари ва судьялар ўртасидаги обрўси билан 
белгиланади. 
Иш бўйича қарор қабул қилиш формал жараёнининг ўзи суднинг 
ёпиқ мажлисларида судьяларнинг оддий кўпчилик овози билан қарор 
чиқаришдан иборат бўлади. Қарор ошкора эълон қилингунига қадар 
ҳар бир судья ўз овозини ўзгартириши мумкин. 
Олий суд олий апелляция инстанцияси сифатида қарорларни 
қабул қилади, бироқ мазкур қарорларнинг муайян қисми қуйи 
турувчи суд чиқарган қарорини тасдиқлашга ёки бекор қилишга 
бағишланган бўлади. 
Кўп ҳолларда, энг муҳим ва “эътиборга молик” ишлар бўйича 
бош судья ўзининг конвенционал ҳуқуқидан фойдаланиб, суд 
қарорини тайёрлашни ўз зиммасига олади, айрим ҳолларда эса у 
қарорни тайёрлаш бўйича мажбуриятларни судьялар ўртасида 
маълум даражада тенг равишда тақсимлашга ҳаракат қилади. 
Топшириққа мувофиқ суд қарорини ёзишга мажбур бўлган суд 
аъзоси кўпчиликнинг бошқа аъзолари ўртасида айланадиган 
лойиҳани тайёрлайди. Айнан шу вақтда бошқа судьялар лойиҳа 
муаллифига қўшилишлари ёки, аксинча, рози эмаслигини 
билдиришлари ва алоҳида фикр ёзишни бошлашлари мумкин. Қоида 
тариқасида, суд қарорини тайёрлаган судья суд бошқа аъзоларининг 
фикрини ва позициясини инобатга олишга ҳамда устомонлик 
қилишга мажбур бўлади, чунки акс ҳолда олдин шаклланган 
кўпчилик бузилиши мумкин. Шу туфайли кўпинча қарор лойиҳасига 
кўплаб ўзгартиришлар киритилади, у кўп марта қайта ёзилади (айрим 
ҳолларда 10-15 марталаб) ва муайян ҳолларда таниб бўлмаслик 
даражада ўзгариб кетади. 
Кўплаб ҳолларда бир неча ойларга чўзиладиган суд қарори матни 
келишилиши жараёни охиригача етказилгандан сўнг қарор суднинг 
очиқ мажлисида эълон қилинади. Узоқ вақт ичида суд қарорларини 
душанба кунлари (“қарорлар душанбалари”) эълон қилиш анъанаси 
шаклланган, бироқ охирги ўн йилликларда қарорлар ҳафтанинг 
бошқа кунларида ҳам эълон қилинади. 
Судьяларнинг кундалик ишини ташкил этиш учун Олий суд 
ҳузурида хизматчилар штати мавжуд бўлиб, у кутубхона ва хизмат 
кўрсатувчи персонални инобатга олган ҳолда умуман 300 та кишидан 
иборат. Ҳар бир судьянинг офисига бешта хизматчилар киради: 
котиб, хат ташувчи ва учта клерк. Бош судья яна битта қўшимча 
клеркга эга бўлади. Суд раиси бош судьянинг топшириқларига 


295 
мувофиқ ўз мажбуриятларини бажарадиган маъмурий ёрдамчини 
тайинлашга ҳақли. 
Олий суд аъзолари судлов мажбуриятларини бажаришда ўз 
ёрдамчилари сифатида энг нуфузли юридик факультетларнинг 
(Гарвард, Йель ва ҳ.к.) битирувчилари орасидан танланадиган 
клерклардан фойдаланадилар. 
Клерклар ўз иш вақтининг катта қисмини қуйи турувчи 
судларнинг қарорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида судга келиб 
тушган илтимосномаларни кўриб чиқишга ва улар бўйича тегишли 
маълумотномаларни – ўз судьялари учун тавсияларни тайёрлашга 
бағишлашади. Шунингдек, клерклар судьялар томонидан кейинчалик 
ўз ёзма фикрларини тайёрлашда фойдаланадиган прецедент ва бошқа 
ҳуқуқий материалларни йиғиб қўядилар. 
Суднинг клеркларидан хизмат сирини сақлаш ва сиёсий одоб 
чегарасидан чиқмаслик талаб қилинади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish