Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Наркотикларга 
қарши кураш бошқармаси
. Ҳозирги кунда АҚШда наркотиклар 
савдоси деярли бутунлай уюшган жиноятчилик синдикатлари 
томонидан назорат қилинаётганлиги туфайли, улар учун бу жиноий 
бизнеснинг энг даромадли соҳаларидан биридир. Наркотиклар 
тўғрисидаги ишлар бўйича тезкор-қидирув ходимлар ФБР 
раҳбарлигида ва бошқа вазирликларнинг тергов аппаратлари билан 
яқин ҳамкорликда ишлайдилар. 
Иммиграция ва натурализация хизмати 
маъмурий орган 
сифатида иммигрантлар Қўшма Штатлар ҳудудига киришлари 
масаласини кўриб чиқади ва ҳал қилади. Унинг функциялари 
мамлакатга келаётган шахсларнинг ҳужжатларини текширишдан, чет 
эллик шахсларни рўйхатга олишдан, шунингдек, Америка 
фуқаролигини олиш ҳақидаги илтимосномалар билан судга мурожаат 
қиладиган апатридларни ва чет эллик шахсларни текширишдан 
иборат. Тергов органи сифатида иммиграция ва натурализация 
хизмати миграция қонунчилигини бузиш ҳолатларини тергов қилади, 
иммиграция қонунларини бузган ҳолда мамлакат ҳудудида истиқомат 
қилаётган чет эллик шахсларнинг қидирувини ва депортациясини 
амалга оширади. 
Адлия вазирлиги тезкор-қидирув ва тергов ишининг асосий 
ҳажмини 
ФБР 
бажаради. ФБР директор ва унинг ёрдамчилари 
бошчилигида 
ишлайдиган 
кўптармоқли, 
лекин 
жуда 
марказлаштирилган идора бўлиб, АҚШнинг катта шаҳарларида 56 та 
бўлинмаларга (уларнинг ҳар бири ўз филиалларига эга) ва бир қатор 


308 
хорижий мамлакатларда 23 та постга (1994 йилда ФБР пости илк бор 
Москвада очилган) эга. ФБР юрисдикцияси федерал қонунлари 
бўйича таъқиб қилинадиган жиноятларнинг аксариятига татбиқ 
этилади. ФБР миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 
қонунларининг мумкин бўлган бузилишлари муносабати билан 
тергов 
ва 
тезкор 
чора-тадбирларини 
амалга 
оширганида 
контрразведка органи сифатида фаолият юритади. 1981 йилда қабул 
қилинган Президентнинг ижро буйруғи билан ФБР зиммасига барча 
ҳукумат идораларининг, шу жумладан, ЦРУ ва Мудофаа 
вазирлигининг контрразведка чора-тадбирларини мувофиқлаштириш 
вазифаси юклатилган эди. Бош атторней йўриқномалари билан 
терроризмда гумон қилинаётган ёки АҚШнинг ички хавфсизлигига 
таҳдид солаётган фуқаролар гуруҳларининг фаолиятини разведка 
мақсадида тергов қилиш бўйича вазифалар ФБРнинг зиммасига 
юклатилган. 
Турмалар бюроси 
федерал қонунлари бўйича ҳукм қилинган 
шахслар жазо ўтаётган федерал ахлоқ тузатиш муассасалари 
тизимини маъмурий бошқариш билан шуғулланади. 
АҚШ Маршаллар хизмати 
вазирликда бюро мақомига эга бўлиб, 
мазкур мансабдор шахсларнинг федерал суд округларидаги 
фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Маршаллар 
институтининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, ижро этувчи 
ҳокимиятининг ушбу органи аслида суд ҳокимиятга бўйсунади, 
чунки маршал ва унинг ёрдамчиларининг асосий функцияси – 
федерал суд томонидан берилган барча буйруқларни, кўрсатмаларни 
ва фармойишларни бажариш ҳамда қонуний кучга кирган суд 
қарорлари ижро этилишини таъминлашдир. АҚШ маршаллари 
федерал юрисдикция ишлари бўйича суд томонидан берилган 
ордерларга мувофиқ қамоққа оладилар, тинтувлар ва олиб 
қўйишларни амалга оширадилар, процесс иштирокчиларини 
қўриқлайдилар, қамоққа олинганларни ҳамда ахлоқ тузатиш 
муассасаларига жойлаштирилгунига қадар ҳукм қилинганларни 
қамоқда сақлашни ва ташишни таъминлайдилар. 
Интерполнинг 
миллий 
марказий 
бюроси 
жиноятчилар 
қидирувини самарали таъминлаш мақсадида
 
Интерпол билан, мазкур 
халқаро полиция ташкилотининг аъзолари бўлган 136 та мамлакатлар 
билан алоқада бўлади ҳамда умумий Америка телекоммуникация 
тизими орқали штат ва маҳаллий бўйсунишда бўлган 20 мингта 
ҳуқуқни қўллаш органлари билан мулоқотни таъминлайди. Бюро 


309 
таркибига ФБРнинг, АҚШ Маршаллар хизматининг, Наркотиклар 
тўғрисидаги 
қонунларни 
қўллаш 
бўйича 
маъмуриятнинг, 
Иммиграция ва натурализация хизматининг, Жиноят ишлари бўйича 
бошқарманинг 
вакиллари, 
шунингдек, 
Молия 
вазирлиги 
органларининг, яъни божхона хизматининг, ички даромадлар 
хизматининг, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларни ва ўқ 
отар қуролларни тарқатиш устидан назорат қилиш бўйича бюронинг, 
махфий ва валюта хизматларининг вакиллари киради. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish