Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Полиция ва прокуратура. 
Гарчи
 
АҚШда бир қатор давлат-
ҳуқуқий институтлари Англиядан келган умумий ҳуқуқ таъсири 
остида шаклланган ва ривожланган бўлса ҳам, АҚШ ҳуқуқий тизими 
бошқа 
мамлакатларнинг, 
шу 
жумладан, 
Ғарбий 
Европа 
давлатларининг ҳуқуқий тизимларидан анча фарқ қилади. Ғарб 
давлатлари учун хос бўлган прокуратура институти бу ерда ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлди. 
Чунончи, АҚШда федерал, штат ва маҳаллий юрисдикцияга эга 
ва ижро этувчи ҳокимиятига қарашли ҳуқуқни қўллаш органлари 
мажмуи сифатида фаолият юритаётган атторнейлар хизмати 
прокурор функцияларини бажаради. У тегишли даражадаги 
ҳукуматга юридик маслаҳатлар беради, унинг манфаатларини судда 
ҳимоя қилади ва қонуннинг ижро этилишини таъминлайди. 
Федерал ҳукумати, губернатор ёки маҳаллий ижро этувчи 
органлар маъмуриятининг юридик маслаҳатчиси функцияларини 
бажаришда атторнейлар уларга ҳуқуқни қўллаш фаолиятига доир бир 
қатор масалалар ҳамда тегишли сиёсий қарорларнинг юридик 
жиҳатлари бўйича маслаҳатлар беради. Тегишли расмий ҳужжат 
сифатида расмийлаштирилган атторней фикри ўз шакли бўйича 
тавсиявий тусга эга бўлганлигига қарамасдан, қоида тариқасида, 
маъмуриятнинг тегишли хизматлари томонидан ижро этилади. 
Бунинг сабаби шундаки, АҚШ Бош атторнейининг фикрида қонунда 
назарда тутилган муайян ҳолатларга мувофиқ равишда ҳуқуқий 
норманинг расмий шарҳи берилади. Мазкур фикр Бош атторнейнинг 
ўзи ёки унинг вориси томонидан қайта кўриб чиқилгунича ёхуд 
“фикр” амал қилишини истисно қиладиган бошқа нормани 
белгилайдиган суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилгунига қадар 
юридик кучга эга бўлади. 
Атторнейлар хизмати ижро этувчи ҳокимияти тегишли 
органларининг, Президентнинг ёки Ҳукуматнинг манфаатларини 
ҳимоя қилганида фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг кенг 
доираси бўйича даъволарни тайёрлайди, қўзғатади ва қувватлайди 
ҳамда судда муайян тараф сифатида иштирок этади. 
Атторнейлар ўз фаолиятининг охирги йўналишини амалга 
оширганларида эса, улар давлат номидан жиноят ишларини 
қўзғатишга, қонун бузилишларини тергов қилишга, ҳуқуқбузарларни 


306 
жиноий жавобгарликка тортишга ҳамда судларда айбловни 
қувватлашга ҳақли бўлган айбловчи сифатида фаолият юритадилар. 
Бошқа мамлакатларда одатда Ички ишлар вазирлигига, 
контрразведка органларига, жиноят қидирув органларига, турма 
идораларига юклатиладиган бошқа функциялар ҳам атторнейлар 
хизмати томонидан бажарилади. Шундай қилиб, улар фаолиятининг 
доираси Европа давлатлари прокуратураларига хос бўлган жиноий 
таъқибни амалга ошириш ва давлат номидан айбловни қувватлашга 
доир юрисдикциядан анча кенг бўлади. 
Америка федерализми принципларига мувофиқ АҚШда 
атторнейлар хизматининг учта мустақил бўғинлари амал қилади: 
федерал

штат
ва 
маҳаллий 
бўғинлар. Уларнинг ҳар бири ўзининг 
ташкил этилишида, шакллантирилишида, ваколатларида ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлади ҳамда ўз ҳудудий ва предмет юрисдикцияси 
доирасида фаолият юритади. Штат ўзининг конституцияси ёки 
тегишли қонун ҳужжатлари асосида ўз ҳудудида атторнейлар 
хизматининг ташкил этилиши тартибини ва ваколатлар доирасини 
белгилашга ҳақли бўлади, федерал хизмати эса АҚШ Конгресси 
томонидан қабул қилинадиган қонунлар асосида амал қилади. На 
АҚШ Бош атторнейи, на унга бўйсунадиган органлар штатлардаги 
атторнейларга раҳбарлик қилишга ҳақли эмас, бироқ атторнейлар 
федерал хизматининг ўзи етарли даражада марказлаштирилган. 
Бош атторней 
Сенатнинг (АҚШ Конгрессининг юқори 
палатаси) “маслаҳати ва розилиги билан” Президент томонидан 
тайинланади ва ўз лавозими бўйича Адлия вазирлигининг раҳбари 
ҳисобланади. Ўз номига қарамасдан, ушбу идоранинг классик 
маънодаги адлия органларига ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки у суд 
бошқаруви масалалари билан шуғулланмайди. АҚШ Бош атторнейи 
94 та федерал суд округларининг ҳар бирида ўз вакилларининг, яъни 
АҚШ атторнейларининг фаолиятини назорат қилади. Мазкур 
шахслар ҳам Сенат розилиги билан Президент томонидан одатда 
президент бошқаруви муддатига тўғри келадиган 4 йиллик муддатга 
тайинланадилар. 
Ҳозирги вақтда АҚШ Адлия вазирлиги (федерал прокуратураси) 
ўзининг тузилмасида шартли равишда учта гуруҳга бўлинадиган 
кўплаб бўлинмалар фаолият юритади. 
Биринчи гуруҳга бош атторней федерал хизматининг қуйидаги 
йўналишларини назорат қилувчи вазирлик бошқармалари киради: 
- жиноят ишлари бўйича иштирок этиш; 


307 
- фуқаролик ишлари бўйича иштирок этиш; 
- трестларга қарши қонун ҳужжатларини бузиш тўғрисидаги 
ишлар бўйича иштирок этиш; 
- солиқ қонунчилигини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича 
иштирок этиш; 
- атроф табиий муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш 
тўғрисидаги ишлар бўйича иштирок этиш; 
- фуқаролик ҳуқуқларни бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича 
иштирок этиш. 
Бўлинмаларнинг кейинги гуруҳи бюро ҳуқуқлари асосида ҳамда 
бошқа бўлинмалардан анча мустақил равишда фаолият юритади. 
Улар қаторига қуйидагилар киради: 
Наркотик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, 
сақлаш, ўтказиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича 
тезкор-қидирув ва тергов ишини олиб борадиган 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish