Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Одил судловни такомиллаштириш дастурлари хизмати 
федерал 
ва штатларнинг ҳокимият органларига жиноятчиликка қарши 
курашда ёрдам кўрсатиш, одил судловни ва жиноят адлия 
муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш дастурларини 
ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш билан 
шуғулланади. Мазкур хизматнинг раҳбарлигида Одил судловнинг 
миллий институти (жиноятчилик сабабларини ўрганиш ва унинг 
олдини олиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот 
маркази), жиноят адлия органларига ёрдам кўрсатиш бюроси 
(штатлардаги жиноят адлия органларига молиявий ёрдам кўрсатиш), 
суд статистикаси бюроси, вояга етмаганлар жиноятчилигининг 
олдини олиш ва уларнинг ишлари бўйича одил судловни амалга 
ошириш муаммолари бўйича хизмат фаолият юритадилар. 
Адлия вазирлигида кенгашлар ҳуқуқлари асосида фаолият 
юритадиган қуйидаги бўлинмалар мавжуд. 
Иммиграция ишлари бўйича ижро хизмати 
учта бўлинмаларни ўз 
ичига қамраб олади – иммиграция судьяларининг хизмати, бош 
иммиграция судьясининг хизмати ва иммиграция ишлари бўйича 
берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бўйича кенгаш. 
Биринчи бўлинма чет эллик шахсларни депортация қилиш ва чиқариб 
юбориш тўғрисидаги ишлар эшитилишида раислик қилувчи 
судьяларни бирлаштиради, иккинчиси – мазкур судьяларга нисбатан 
умумий раҳбарликни амалга оширади; учинчиси – иммиграция 
судьяларининг ҳамда иммиграция ва натурализация хизмати 
ходимларининг 
қарорлари 
устидан 
берилган 
апелляция 
шикоятларини кўриб чиқади. Кенгашнинг ўзи чиқарган қарорлари 
устидан шикоятлар умумий юрисдикция федерал судларига 
берилиши мумкин. 
Муддатдан илгари шартли озод қилиш бўйича АҚШ комиссияси 
федерал қонунларни бузиш учун жазо ўтаётган шахсларни муддатдан 


310 
илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади ва 
ҳал қилади. 
Хорижий давлатларга нисбатан претензияларни ҳал қилиш 
бўйича комиссия 
зарарни қоплаш тўғрисидаги ўз даъво талабларини 
хорижий ҳукуматларга тақдим қилаётган АҚШ фуқароларига ёрдам 
кўрсатади. 
Бошқа бўлинмалар ҳам мавжуд: 
- “АҚШ Бош атторнейининг фикрини” тайёрлашда ёрдам 
берадиган юрисконсульт хизмати; 
- қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тегишли ваколатларга эга 
бўлган қонунчилик масалалари бўйича хизмат; 
- Адлия вазирлигининг курсини ишлаб чиқиш хизмати; 
- афв этиш ва жазоларни камайтириш масалалари бўйича 
Президент учун тавсияларни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган 
афв этиш масалалари бўйича юрист; 
- ирқий ва этник тўқнашувларни ҳал қилиш бўйича ҳуқуқдан 
ташқаридаги шаклларининг ишлаб чиқилишини таъминлайдиган 
жамиятдаги ўзаро муносабатлар масалалари бўйича хизмат; 
- вазирлик бўлинмалари фаолиятининг ташкилий масалалари 
бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган адлияни 
бошқариш бўлими; 
- вазирлик ходимлари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол 
қилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича хизмат текширувларини 
ўтказадиган профессионал жавобгарлик хизмати; 
- разведка органлари фаолияти устидан ҳуқуқий назоратни амалга 
оширадиган ва махсус суд учун миллий хавфсизлик ишлари бўйича 
эшитиш ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаларни тайёрлайдиган 
разведка ишлари бўйича хизмат; 
- федерал юрисдикцияга тегишли бўлган банкротлик тўғрисидаги 
ишлар 
бўйича 
хомийларга 
раҳбарлик 
қиладиган 
АҚШ 
хомийларининг ижро хизмати; 
- маблағлар сарф қилиниши устидан назоратни амалга ошириш 
мақсадида тафтишларни, шунингдек, аудитор текширувларини 
ўтказадиган бош инспектор хизмати; 
- жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар 
бўйича хизмат; 
- ахборот эркинлиги ва шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш тўғрисидаги 
қонунларнинг ижро этилиши бўйича хизмат. 


311 
Штатлардаги атторнейлар департаментларининг тузилмаси 
вазирликнинг тегишли тузилмасига ўхшайди, бироқ у билан бир хил 
эмас. Мазкур тузилма доимий ўзгармас, лекин у қонунийликни 
таъминлаш бўйича уларнинг фаолиятини сезиларли даражада ифода 
этади. 
Чунончи, Нью-Йорк штатининг атторней департаменти штат 
ҳудудида ўн иккита туман бўлинмаларига эга. Прокуратура 
(атторнейлик) департаментининг аппарати бир қатор тузилмавий 
бўлинмаларни ўз ичига қамраб олади. Уларнинг қаторига фуқаролик 
ҳуқуқлар бўйича бюро киради. У меҳнат, ижтимоий кафолатлар ва 
имтиёзлар соҳасида эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги учун 
кураш ҳамда ирқий камситишга қарши кураш масалалари билан 
шуғулланади; жиноий таъқибни амалга ошириш бюроси атторнейлик 
хизматининг терговига тегишли бўлган жиноятларни (наркобизнес ва 
бошқа 
жиноий 
йўл 
билан 
топилган 
пул 
маблағларини 
қонунийлаштириш; фирибгарлик, товламачилик билан боғлиқ 
жиноятларни) тергов қилиш билан шуғулланади; монополияга қарши 
бюро монополияга қарши қонунларнинг бузилиши муносабати билан 
жиноий таъқибни амалга оширади ва судда фуқаролик даъволарни 
қўзғатади (монополия равишда маҳсулотни ишлаб чиқарадиган ва ўз 
хоҳишига кўра унинг нархини кўтарадиган корпорацияларга қарши 
даъволарни беради, муниципал ҳокимият органлари томонидан сотиб 
олинадиган маҳсулот ва қурилиш материалларининг баҳоси асоссиз 
равишда ошириб кўрсатилганлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги ишлар бўйича 
даъво қўзғатади). 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish